Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ушбу китобнинг ҳеч бир қисмидан муаллиф



Download 45,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/44
Sana19.02.2022
Hajmi45,77 Mb.
#459010
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   44
Bog'liq
KIA-Алламжонов Аибдор Уз b6LGFvX

85 / ГАРВАРД РЕЖАДА ЙЎҚ ЭДИ 
Ҳа, бу ростдан ҳам хоҳлаган одам пулини тўлаб 
қўйиб, кириши мумкин бўлган курслар эди. Фақат 
битта шарти билан — агар яхши ўқимасанг, кўрсатган 
натижаларинг қониқарсиз бўлса, ўқишдан ҳайдала-
сан, мамлакатдан чиқиб кетасан, адашмасам, депорт 
қилишади. Пулинг ҳам қайтарилмайди. 
Уй вазифалари жуда мураккаб. Бу сиёсатшунослик 
курслари бўлгани учун тингловчилардан доим қиё- 
сий таҳлил талаб қилинарди. Мақсад шунчаки тил ўр-
гатиш эмас, инглиз тилида қийин мавзуларни ўқитиш 
эди. Орамизда инглиз тилида бемалол сайрайдиган 
йигитлар бор, лекин вақти келса, улар ҳам оқсарди.
Тошкентда инглиз тили ўқитадиган ўқув курсла-
рини очиб қўйгандим. Икки мамлакатнинг соатлари 
ўртасидаги тафовут менга жуда қўл келди. Уйга бе-
рилган топшириқларни Тошкентга жўнатардим. Бу 
ерда вазифаларимни бажарадиган гуруҳ туздик. Тўрт 
2013 
й.
Гарвард режада 
йук эди 


киши ҳафсала билан инглиз тилида эссе ёзар, кейин 
гап нима ҳақида эканини сал бўлсаям тушунишим 
учун унинг таржимасини ҳам юборишарди. Дарсда 
бериладиган саволларга жавобларни ҳам тайёр ёзиб 
жўнатишар, яхшилаб ёдлаб олсам бўлгани. 
Ҳамма ётволиб ўқирди-ю, мен курснинг энг аълочи 
талабалари қаторида эдим. Камига курсдошларимга 
стейк тайёрлаб турардим. Яна уларни Ниагара шар-
шарасига бориб келишга кўндирдим. Автомобилда ўн 
соатлик йўл экан. Мен машина ҳайдайман, сизлар йўл 
бўйи дарс тайёрлайсиз, — дедим. 
Манзилга етиб борганимизда ўқийвериб кўзлари 
тиниб кетган шерикларим шаршарани бирпас томо-
ша қилган бўлишдию яна китобга шўнғиб кетишди. 
Мен эса бемалол сайр қилишим мумкин, ўзимга шун-
дай имконият яратиб олган эдим.
Ўша менинг «студентлик — олтин даврим» бўлган. 
Ундан олдин атиги бир йил кундузги бўлимда ўқиб, 
кейин ўқишни Санъат институти сиртқи бўлимида 
давом эттирганман. ЎзМУнинг иқтисодиёт факуль-
тетида ҳам сиртдан ўқиганман. Биз университетнинг 
ишлаб туриб ўқийдиганлар учун очилган сиртқи бў-
лими охирги битирувчилари бўлганмиз. Гарвард-
га борибгина ўзимни ҳақиқий талабадек ҳис қилдим. 
Кампуслар, бейжиклар, ёруғ аудиториялар, талабчан 
ўқитувчилар... 
86 / ГАРВАРД РЕЖАДА ЙЎҚ ЭДИ


 Штатма-штат кезиб, борган жойларимни ўзим учун 
белгилаб қўярдим. «Беллажио» отели «Вегасдаги йи-
гит базми» фильми суратга олинган хона — done 


Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали тепасида вертолёт-
да учиш — done 

, Майами — done 


 «Ҳа энди-и...» деб ичида энсаси қотганларга айтиб 
қўя қолай, мен ўн саккиз ёшимдан тинимсиз ишла-
ганман. Ўзимни бағишлаб, бор вақтимни ишга бериб, 
бир дунё мажбурият ва улкан масъулиятни бўйнимга 
олиб, дам олиш нималигини билмай меҳнат қилган-
ман. Арзимаган хатога ҳам ҳаққим йўқ эди. Бекор-
чиликни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган росма-
на ҳарбий интизом шароитида шунча йил яшаб... Ва 
ниҳоят! Мана сенга Америка! Ана озодлик! Жаҳоннинг 
энг қадимий университетларидан бири, шаҳар ичида 
шаҳарча. Мен бахтли эдим...
87 / ГАРВАРД РЕЖАДА ЙЎҚ ЭДИ
Нью-Йорк. Озодлик ҳайкали тепасида парвоз қилиш олдидан.


88 / ГАРВАРД РЕЖАДА ЙЎҚ ЭДИ
Ҳатто ўзимга ҳамроҳлар «сотиб олдим». Яъни, гу-
руҳдошларим шерик бўлиш шарти билан менинг ҳи-
собимдан саёҳат қилишарди. ДСҚда ишлаган вақтим 
чет элга чиқиш имкони бўлмаган. Бу уммон ортига би-
ринчи сафарим эди. Биз ҳафтасига 7 кун 24 соатдан 
ишлардик. Озиб-тўзиб кетгандим. Доимий уйқусиз-
ликдан кўзларимнинг таги кўкариб қоларди. Худди 
бош чаноғимнинг ичида кўзим тинмай лўқиллаб оғри-
ётгандек туюлаверарди. 
Солиқ қўмитаси даврида ҳаётимда юзага келган 
бўшлиқни тўлдираётгандек, таҳририятнинг тўрт де-
воридан чиқолмаган кунларимнинг аламини ола-
ётгандек эдим. Вақтни ўн йил орқага, ўн саккиз ёш-
лигимга қайтаргим келди. Шунча ишлаб топган 
пулимнинг бир қисмини ўзимга сарфлашни хоҳладим. 
Бебош талабалик даврини ўзимга ўзим сотиб олдим. 

Download 45,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish