киши ҳафсала билан инглиз тилида эссе ёзар, кейин
гап нима ҳақида эканини сал бўлсаям тушунишим
учун унинг таржимасини ҳам юборишарди.
Дарсда
бериладиган саволларга жавобларни ҳам тайёр ёзиб
жўнатишар, яхшилаб ёдлаб олсам бўлгани.
Ҳамма ётволиб ўқирди-ю, мен курснинг энг аълочи
талабалари қаторида эдим. Камига курсдошларимга
стейк тайёрлаб турардим.
Яна уларни Ниагара шар-
шарасига бориб келишга кўндирдим. Автомобилда ўн
соатлик йўл экан. Мен машина ҳайдайман, сизлар йўл
бўйи дарс тайёрлайсиз, — дедим.
Манзилга етиб борганимизда ўқийвериб кўзлари
тиниб кетган шерикларим шаршарани бирпас томо-
ша қилган бўлишдию яна китобга шўнғиб кетишди.
Мен эса бемалол сайр қилишим мумкин, ўзимга шун-
дай имконият яратиб олган эдим.
Ўша менинг «студентлик — олтин даврим» бўлган.
Ундан олдин атиги бир йил кундузги бўлимда ўқиб,
кейин ўқишни Санъат институти сиртқи бўлимида
давом эттирганман. ЎзМУнинг иқтисодиёт факуль-
тетида ҳам сиртдан ўқиганман. Биз университетнинг
ишлаб туриб ўқийдиганлар учун очилган сиртқи бў-
лими охирги битирувчилари бўлганмиз. Гарвард-
га борибгина ўзимни ҳақиқий талабадек ҳис қилдим.
Кампуслар, бейжиклар, ёруғ аудиториялар, талабчан
ўқитувчилар...
86 / ГАРВАРД РЕЖАДА ЙЎҚ ЭДИ
Штатма-штат кезиб, борган жойларимни ўзим учун
белгилаб қўярдим. «Беллажио
» отели «Вегасдаги йи-
гит базми» фильми суратга олинган хона — done
✓
,
Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали тепасида вертолёт-
да учиш — done
✓
, Майами — done
✓
.
«Ҳа энди-и...» деб ичида энсаси қотганларга айтиб
қўя қолай, мен ўн саккиз ёшимдан тинимсиз ишла-
ганман. Ўзимни бағишлаб, бор вақтимни ишга бериб,
бир дунё мажбурият ва улкан масъулиятни бўйнимга
олиб, дам олиш нималигини билмай меҳнат қилган-
ман. Арзимаган хатога ҳам ҳаққим йўқ эди. Бекор-
чиликни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган росма-
на ҳарбий интизом шароитида шунча йил яшаб... Ва
ниҳоят! Мана сенга Америка! Ана озодлик! Жаҳоннинг
энг қадимий университетларидан бири, шаҳар ичида
шаҳарча. Мен бахтли эдим...
87 / ГАРВАРД РЕЖАДА ЙЎҚ ЭДИ
Нью-Йорк. Озодлик ҳайкали тепасида парвоз қилиш олдидан.
88 / ГАРВАРД РЕЖАДА ЙЎҚ ЭДИ
Ҳатто ўзимга ҳамроҳлар «сотиб олдим». Яъни, гу-
руҳдошларим шерик бўлиш шарти билан менинг ҳи-
собимдан саёҳат қилишарди. ДСҚда ишлаган вақтим
чет элга чиқиш имкони бўлмаган. Бу уммон ортига би-
ринчи сафарим эди. Биз ҳафтасига 7 кун 24 соатдан
ишлардик. Озиб-тўзиб кетгандим. Доимий уйқусиз-
ликдан кўзларимнинг таги кўкариб қоларди.
Худди
бош чаноғимнинг ичида кўзим тинмай лўқиллаб оғри-
ётгандек туюлаверарди.
Солиқ қўмитаси даврида ҳаётимда юзага келган
бўшлиқни тўлдираётгандек, таҳририятнинг тўрт де-
воридан чиқолмаган
кунларимнинг аламини ола-
ётгандек эдим. Вақтни ўн йил орқага, ўн саккиз ёш-
лигимга қайтаргим келди. Шунча ишлаб топган
пулимнинг бир қисмини ўзимга сарфлашни хоҳладим.
Бебош талабалик даврини ўзимга ўзим сотиб олдим.
Do'stlaringiz bilan baham: