Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ушбу китобнинг ҳеч бир қисмидан муаллиф



Download 45,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/44
Sana19.02.2022
Hajmi45,77 Mb.
#459010
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44
Bog'liq
KIA-Алламжонов Аибдор Уз b6LGFvX

 Шахсан мен буни нотўғри деб ҳисоблайман. Ад-
министрация раҳбари ўринбосари қилиб тайинла-
нишим билан мажбурий обунага чек қўйиш ҳақида 
буйруқ бердим. Газеталарга рақамли технология-
лардан фойдаланиб, дижитал маркетингга ўтиш-
ни ва бозор иқтисодиётига мослашишни таклиф 
этдим. «Солиқ-инфо»ни ҳам ёпдим.
«Солиқ-инфо» ўзи қандай пайдо бўлди? Парпиев 
бир неча марта «СБХ» газетасининг муассиси Миха-
ил Маркович Перперга газетани тузукроқ чиқариш, 
сифатли қоғозда, рангларини тиниқ қилиб чоп этиш 
кераклигини гапирган. Ҳақиқатан, газетанинг қоғози 
ўта арзон, кўриниши талабга жавоб бермасди. Миха-
ил Маркович ҳар сафар «хўп», деб яна ўз билганини 
қиларди. ДСҚ раисига ёқмагани учунгина газетанинг 
таннархини оширишдан маъно йўқ, деб ҳисоблар эди.
Перпер раиснинг айтганини қилавермагач, Парпи-
ев навбатдаги хизмат йиғилишида ҳамманинг ичида 
мендан: «Газета чиқариш қўлингдан келадими? — деб 
сўради. — Қоғози ҳам, босмаси ҳам сифатли бўлиши, 
фойдали маълумотлар билан бойитилиши керак.» 
Албатта қўлимдан келади! Солиқ қўмитасида бир 
дунё маълумот бўлса! Бухгалтерлардан доимий са-
2008 
й.
77 / СОЛИҚ-ИНФО
майди. Шунинг учун давлат ўзи бош-қош бўлиб, деяр-
ли барча газеталарга обунани ташкил қилиб берарди. 


78 / СОЛИҚ-ИНФО
воллар келиб турар, солиқ инспекторлари уларнинг 
ҳар биттасига алоҳида ёзма жавоб беришарди. Бу жа-
воблар эса ҳамма учун фойдали эди.
Аммо битта муаммо чиқиб қолди. «СБХ»ни барча 
давлат ташкилотлари бухгалтерлари олишлари шарт 
эди. Бизнинг газета ҳам ўзини қоплаши учун обунани 
йўлга қўйишимизга тўғри келар экан.
— Ҳал қиламиз, — деди раис. — Асосийси, газетани 
яхши, фойдали, сифатли тайёрланг! ДСҚнинг расмий 
босма нашри бўлади. 
Шу жойида бир гап айтай. «Солиқ-инфо»нинг их-
тиёрий харидорлари ҳам кўп эди. Газета бухгалтер-
ларга маъқул келди, уларнинг доимий иш қуролига 
айланди. Улар, яъни «Солиқ-инфо»га ўз хоҳиши би-
лан обуна бўлганлар ҳақида ҳеч ким билмайди. Лекин 
ДСИнинг20 «обуна бўлиш шарт» деган қўнғироқлари-
дан норозилар ҳамма ёққа шов-шув кўтарди. 
Энг биринчи офисимиз ертўлада жойлашганди. Га-
зета чиқариш — мураккаб жараён. Қизиқарли матери-
ал тўплашнинг ўзи етарли эмас. Газетани саҳифалаш, 
чоп этишнинг сир-асрорини ҳам билиш керак.
Биз Россиянинг шу йўналишдаги ҳамма нашрлари-
ни ўрганиб чиқдик. Газетани росмана қўлланмага ай-
лантирса бўлар экан, унда интерактив — бухгалтер-


79 / СОЛИҚ-ИНФО
лар билан мулоқот, савол-жавоблар бериб боришимиз 
шарт, деган хулосага келдик. 
«Солиқ-инфо»ни ҳар томонлама «СБХ»дан яхши-
роқ қилиб чиқаришга ҳаракат қилдик. Семинарлар 
ўтказиб, муаммоли масалаларни кўтарардик. Вилоят- 
ларга ҳам борганмиз. Солиқ соҳасидаги мутахассис- 
лар билан бутун мамлакатни айланиб чиққанмиз. 
Тадбиркорларни йиғардик, улар саволларига профес-
сионал экспертлардан тўла-тўкис жавоб олишарди. 
Қисқаси, шу ишга жон-жаҳдимиз билан киришиб кет-
дик.
Биз учун газетанинг жонли бўлиши муҳим эди. Ҳар 
бир рукнни давомли юритишга эришдик ва бу ўзини 
оқлади. Мавзулар сондан сонга кенгроқ ёритиб бери-
лар, натижада, ўқувчилар давомини кутарди. 
Сўровномалар ўтказиб, у ёки бу муаммо бўйича 
тадбиркор ва бухгалтерларнинг фикрларини ўрганиб 
чиққанмиз. Ижтимоий тармоқлар пайдо бўлганида, 
биз улардан биринчилардан бўлиб фойдалана бошла-
дик. 
Мақолаларни ўзимизда ишлайдиган солиқ масла- 
ҳатчиларидан ташқари Молия вазирлиги ва Солиқ қў-
митаси мутахассислари тайёрлар, газетада журналист-
лар деярли йўқ эди. Долзарб мавзуларни кўтариш-
га, тезкор маълумотлар беришга ҳаракат қилардик.


80 / СОЛИҚ-ИНФО
Бугунги кун тили билан айтганда, биз янгиликларни 
яратаётган эдик. 
Дадил айта оламанки, «Солиқ-инфо» туфайли бух-
галтерларнинг тушунчаси ўзгара бошлади, касбий ма-
лакаси ошди. Газета ДСҚнинг расмий нашри бўлгани 
учун бухгалтерлар жуда катта маблағларни тежашга, 
солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, 
умуман солиқ тизимини оптималлаштиришга ёрдам 
берадиган эксклюзив ахборотлардан фойдаланиш 
имконига эга бўлдилар. Айни пайтда мутахассис кон-
сультант ёллашга ҳожат қолмади, чунки газетанинг 
ўзи энг яхши маслаҳатчига айланди. 
«Солиқ-инфо» газетаси мажлислар залида.


 Бошида газета фақат рус тилида нашр этиларди, 
кейинроқ ўзбек тилида ҳам чиқара бошладик. Штат 
қирқ нафар ходимгача катталашди. Офисни Солиқ 
қўмитаси қошидаги спорт мажмуасига кўчирдик. 
Таҳририятимиз анча оёққа туриб олди.
Ғоя ва таклифлар бериб, жамоани йўналтиради-
ган асосий ташкилотчи мен эдим. Ходимларнинг қор-
нини тўйдириш, уларни муносиб маош билан таъ-
минлаш ҳам менинг вазифамга кирарди. Жуда аҳил 
жамоа йиғилди. Байрамлар, тимбилдинглар уюшти-
рар, ҳатто бассейнга бирга борардик. Биз росмана бир 
оилага айланиб қолган эдик. 
Мен яхши раҳбар эдим ва бу менга қимматга тушди. 
Мени бир меъёрда, хотиржам яшашга қўймайдиган 
омад чўққисининг навбатдаги поғонаси бўлди бу. 
Ходимлар шефнинг туғилган кунига сюрприз тай-
ёрлашибди. «Солиқ-инфо» газетасининг махсус менга 
аталган сонини биттагина нусхада, лекин худди рос- 
такам газетага ўхшатиб, махсус қоғозда чиқармоқчи 
бўлишибди. Типографиядан: «Офсетни бир нусхада 
босмадан чиқариб бўлмайди, камида минг нусха бўли-
ши керак», деган жавоб келган. Мингта бўлса, мингта-
да. Қолганини ўзимизникиларга тарқатамиз, эсдалик 
бўлиб қолади, унданам ортса, омборда жой кўп... Қўл 
остимдагилар ўртага пул ташлаб, махсус сонни чоп 
этишган. Биринчи бетда каттакон суратим, тагида 
81 / СОЛИҚ-ИНФО


сарлавҳа: «2017 йил: Комил Алламжонов ҳаётида ни-
малар содир бўлди?» Газета саҳифалари бошидан охи-
ригача ўттиз уч ёшимгача эришган ютуқларим билан 
тўлдирилган. 
Ходимларим бир нарсани инобатга олишмаган 
экан. Босмахонадан чиққан ҳар бир нашрнинг нус-
хаси Вазирлар Маҳкамаси, архив, кутубхона ва яна 
бошқа қатор идораларга тарқатилиши шарт. «Адади 
32 миллион нусха» деб ёзилган газетанинг махсус 
сони ҳам тегишли жойларга етиб борди. 
Ўшанда ёмон портладим. «Сюрприз»ни ходимлар-
нинг кўз ўнгида ғижимлаб юзларига улоқтирганимда 
қай аҳволга тушишганини тасаввур қиляпман. Ал-
лақайси ташкилотдаги «меҳрибонларим» газетани 
дарров Сергей Ежковга етказишибди (кўчадан сотиб 
олган ёки тасодифан кўриб қолган бўлиши мумкин 
эмас). Ўша куниёқ «Узметроном»да мақола чиқди. Ун- 
да Мустақиллик байрами шарафига материаллар чоп 
этган «тартиб-интизомли» газеталар рўйхати келти-
рилганди. Ўз бошлиғини кўкка кўтарган «Солиқ-ин-
фо» эса алоҳида «таҳсин»га лойиқ кўрилибди. Ходим-
ларим Ежковга чиқиб, газетамиз ҳақидаги гапларни 
олиб ташлашни илтимос қилишибди. Бу шунчаки 
ҳазил эканини, менга сюрприз қилмоқчи бўлишгани-
ни тушунтиришибди. Аммо Сергей Александрович 
яна вазиятдан фойдаланди. Бўлган воқеаларга муно-
82 / СОЛИҚ-ИНФО


сабатимни шарҳлаб, яна бир мақола чиқарди. Лекин 
аслида воқеа қандай бўлгани ҳақида оғиз очмади. 
Сергей Александрович бутун бир абзацни менинг 
Гарвардда таълим олганимга бағишлабди. Унинг ёзи-
шича, оддий тил ўргатадиган курсларда ўқиб келиб, 
Гарвардни битирганман, деб ҳаммага мақтанармиш-
ман. Балки мақтангандирман, эслолмайман. Ўзим-
ни бахтли ҳис қилиб кетиб, фахрлангандирман. Бўлса 
бордир. Таълим билан боғлиқ ҳамма нарса мен учун 
доим катта аҳамиятга эга бўлган. 
83 / СОЛИҚ-ИНФО



— ◆ V ◆ —

Download 45,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish