29 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
Санъат институтининг биринчи курсида ўқиётга-
нимда қариндошимиз Бахтиёр ака ҳозирги МТРК-
нинг7 ўт ўчириш хизматида ишлайдиган оғайниси
Абдусаттор
ака билан келишиб, мени телевидениега
амалиётга жойлаб қўйди. Ота-онам «Дарсдан
кейин
лақиллаб юрмасин, ишласин, пул топмасаям, тажри-
ба орттирсин», — дерди. Ўзим ҳам телережиссёрлик
касбига қизиқиб, ҳақиқий телевидениечи бўлишга
тайёр эдим.
МТРКга кириш осон эмас, бу ниҳоятда ёпиқ таш-
килот. Бирор лавозимни эгаллаш у ёқда турсин, энг
оддий ишга жойлашиш учун ҳам таниш-билиш керак
эди. Абдусаттор акага раҳмат, оддий бир талабани
практикага олишга «Давр»8 дастури таҳририятини
кўндирди.
Ишга кетаётганимда онам қаттиқ тайинладилар:
2001
й.
Парпиевнинг
жияни
— ◆ II ◆ —
— Комилжон, жон болам, ҳеч ким билан уришиб-та-
лашиб юрма, илтимос, бировга гап қайтарма, «хўп-
хўп» дегин, нима иш буюришса, дарров айтганларини
қилгин, ҳаммага фойданг тегсин, ҳаммага ёрдам бер-
гин, ўғлим…
Худди шундай қилдим. «Режиссёр ёрдамчиси ас-
систентининг ёрдамчиси»
деган шарафли лавозимда
ҳаммага фойдали бўлай, дедим.
— Ҳой, бола, сомсага чиқиб ке!
— Хўп.
— Ўв, кассеталарни олиб чиқ.
— Хўп.
— Тайм-кодини ёзиб бер.
— Хўп бўлади...
Секин-секин иш ўргандим, билим, тажриба орт-
тирдим.
Ўша пайтда «Давр»га Фурқат Зокиров раҳбарлик
қиларди. Мен унинг учун кераксиз бир матоҳдек эдим.
Шунча ишлаб, менга на бир оғиз яхши гапиргани, на
мақтаганини эслайман. Фақат танбеҳини, «Ишдан
ҳайдайман!» деган пўписасини эшитганман. У
мени
қанчалик ёқтирмаса, мен ҳам ўша пайтда уни шунча-
лик ёмон кўрардим. Ҳамманинг олдида мени ҳақорат
қилиши ёки арзимаган хатоим учун студиядан ҳайдаб
солиши мумкин эди. Ҳеч қачон саломимга алик олмас-
30 / ПАРПИЕВНИНГ ЖИЯНИ
ди, худди бу билан бирор жойи камайиб қоладиган-
дек. Эсласам, ҳалиям тушунмайман, наҳотки бир оғиз
сўрашиш шунчалик малол келган бўлса?!
«Давр тонги»га Севара Назархон севишганлар ку-
нида концерт бергани ҳақида кичкина лавҳа тайёрлаб,
росмана балога қолдим.
— Қанақа севишганлар? — чинқирди у. — Жин-
нимисан? Севишганларинг нимаси?! Менга нимани
тиқиштиряпсан?
Бақир-чақири бутун МТРКга эшитилди.
Шундан
кейин иложи борича унинг кўзига кўринмасликка ҳа-
ракат қилдим. Ҳеч ким таҳририятнинг қоидалари,
сиёсатини, умуман, телевидениенинг ёзилмаган қо-
нунларини ўргатмасди. Лекин ишни худди тажриба-
ли одамдан сўрагандек талаб қилишарди. Алам қи-
ладигани шу эди. Ишимни қойил қилиб бажаришга
ҳаракат қилганим сари сўкиш эшитардим. Мен ўзим-
га бошқача бир муносабат талаб қилмайман.
Лекин
дўқ-пўписа, ҳақоратни умуман кўтара олмайман. Гап
эшитмаслик учун ҳамма ишни астойдил, ўз вақтида
бажараман.
Ҳозиргача нима иш қилсам, худди тепамда Фурқат
Зокиров афтини буриштириб, «Таҳририятдан ҳайдай-
ман!» деб ўдағайлаётгандек туюлаверади. Ҳамма лойи-
ҳаларим пишиқ-пухта чиқиши шундан бўлса керак.
Do'stlaringiz bilan baham: