37
мустаҳкамлаш (такрорлаш, такрорлаш …)
онглилик ва фаоллик;
назариянинг амалиѐт билан боғлиқлиги;
ѐши ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш.
Анъанавий ўқитиш қуйидаги хусусиятларга эга: зўравонлик
педагогикаси,
ўқитишнинг тушунтирув-кўргазмали усули, оммавий ўқитиш. Анъанавий
ўқитишда авторитарлик қуйидаги шаклда намоѐн бўлади: ўқувчи бу ҳали тўла
шаклланмаган шахс, у фақат бажариши зарур, педагог эса - бу сардор ҳакам,
ягона ташаббускор шахс.
Мумтоз анъанавий ―синф-дарс‖ тизими - бу баѐн этишнинг маърузавий
усули ва китоб билан мустақил ишлашни ўз ичига олади (дидахография).
Замонавий анъанавий ўқитиш эса, ўқитишнинг
техник воситаларини
қўллаб,
дидахографиядан
фойдаланишдан
иборат
бўлади.
Шахсга
йўналтирилган технологияларда, ўқувчи шахси педагогик жараѐн марказига
қўйилади, унинг ривожланишига ва табиий имкониятларини рўѐбга чиқаришга
қулай шарт-шароитлар яратилади.
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида Ўзбекистон Республикасидаги таълим
тизимининг миллий моделига алоҳида эътибор қаратилган. Бу модел 5
таркибий қисмдан иборат: шахс, давлат ва жамият,
узлуксиз таълим, фан,
ишлаб чиқариш. Бу ерда таълим миллий моделининг асосий таркибий қисми -
«шахс» биринчи ўринда туради. Бошқача айтганда, бутун таълим тизими, шу
жумладан, ўқитиш шахсга йўналтирилган бўлиши лозим.
Педагогни инновацион фаолиятига тайѐргарлигини шакллантириш
технологик жадвали
Вазифалари
Педагогик муносабат ва педагогик фаолиятни умумий
технологиясини такомиллаштириш
инновацион фаолият
технологиясини ўзлаштириш.
Мазмуни
Муаллифлик
дастурларини
тузатиш
методикасини
ўзлаштириш. Тажриба босқичларини режалаштириш, татбиқ
этиладиган янгиликни таҳлил, прогноз қилиш, ривожлантириш
янгиликни педагогик жараѐнга татбиқ этиш, тузатиш, тажриба
ишлари натижаларини кузатиш
Технологиялари
Ташкилий - фаолият ўйинлари. Рефлекс-инновацион
амалиѐт муал-лифлик концепцияларини ўрганиш. Муаллифлик
дастурларини тузиш. Инновацион турдаги ўқув юртларида
амалий ишлар, турли хил малака оширишда иштирок этиш.
Педагогик устахоналар.
Даража
Психологиқ
тайѐргарлик
методологик
тус
олади,
рефлексив-аналитик маҳорат юқори
масъулият, ижодий
фаолият ривожланади.
38
1.
Сизнингча мактабга биринчи ўринда қайси янгиликлар зарурдир?
2.
Сиз мактабда тажриба ишлари ташкил этиш методикаси билан танишмисиз?
3.
Сиз қандай ўйлайсиз, турли янгиликларни ўқитувчи қаердан билиб олиши
мумкин?
4.
Агар сизга инновацион фаолияти билан шуғулланишига имкон берилса, сиз
кимга ѐрдам сўраб мурожаат этардингиз?
5.
Сиз нима деб ўйлайсиз янгиликни жорий қилишда қандай қийинчиликлар
учраши мумкин?
6. Янгиликларни амалга ошириш пайтида сизнинг
фаолиятингизда нималар
ўзгариши мумкин?
7. Янгиликни киришда сиз ѐрдам сўраб кимларга мурожаат этишингиз
мумкин?
8. Сиз киритаѐтган янгиликка сизнинг ҳамкасбларингиз қандай муносабатда
бўладилар?
9. Сиз нима деб ўйлайсиз, турли янгиликларни қўллашга ўқитувчини нима
мажбур этади?
10. Сиз ўзингизга педагогик жараѐнга янгилик киритишдан қаноатланиш
кутасизми?
Мактаб таълимидаги янгиликлар
Do'stlaringiz bilan baham: