Баѐнномаси билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/166
Sana24.02.2022
Hajmi4,14 Mb.
#189796
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   166
Bog'liq
4.2-Texnik-ijodkorlik

 
Бугун жаҳонда ўзида таълимни ташкил қилиш ва унинг методологиясига 
шарқона ва ғарбона, анъанавий ва замонавий ѐндашувларни уйғунлаштирган 
Осиѐ таълим модели ҳақида кўп гапирилмоқда. Унда Осиѐ мамлакатлари 
учун хос бўлган ҳамда қитъа ташқарисидан, жумладан, АҚШ, Буюк Британия 
ва бир қатор бошқа Европа мамлакатларидан ўзлаштирилган институционал 
тузилмалар ва таълим тизимини бошқариш элементлари омуҳталашган. 
Анъанавий таълим модели- бу ѐш авлодга ўтмиш ва бугунги кун 
маданиятининг универсал элементларини етказиш усули сифатидаги тизимли 
академик таълим модели ҳисобланади. Бундан аввало, шахснинг юқорироқ 
даражадаги билимларни, қадриятларни ва кўникмаларни мустақил эгаллашга 
ўтишига имконият яратадиган, юзага келган маданий-таълимий анъаналар 
доирасидаги таянч билим, кўникма ҳамда малакалар мажмуи англашилади. 
Таълимнинг рационал модели таълим мазмунини эмас, балки таълим 
олувчилар томонидан билимлар ўзлаштирилишининг самарали усулларини 
биринчи ўринга қўяди. Замонавий рационал таълим модели ғояси асосида 
бихевиористик (ахлоқий) концепция ѐтади.
Таълимнинг гуманитар (феноменологик) модели таълим жараѐни 
марказига таълим олувчининг шахсини ва унинг ҳаѐтий фаолият субъекти 
сифатида ривожланишини қўяди. У таълим олувчининг ички олами 
ривожига, шахслараро мулоқот, диалог, шахс улғайишида уни педагогик-
психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган. 
Таълимнинг ноинституционал модели унинг ижтимоий, жумладан 
таълимий институтлардан ташқарида ташкил этилишига йўналтирилган. Бу 
параллел синфлар шароитида, Интернет тармоғи ѐрдамида, масофавий 
таълим, «очиқ мактаблар», «очиқ университетлар» ва бошқа шаклдаги 
«табиат қўйнидаги» таълимдир.
Юқоридаги маълумотларни умумлаштирган ҳолда қуйидаги хулосаларга
эътибор берсак:
Ўзбекистон тарихида ўтган асрнинг 80-йиллари охири, 90-йиллари боши 
давлат мустақиллигига эришиш, унинг порлоқ истиқболи, жафокаш эли 
манфаатини ҳимоя қилиш йўлида қатъийлик, матонат ҳамда фидоийлик 
билан олиб борилган курашлар даври сифатида мамлакатимизнинг келажак 
тақдирини белгилашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мамлакатда ночор 
ижтимоий ва иқтисодий аҳвол, жамиятда тушкунлик ва таҳликали муҳит 
ҳукм сураѐтган оғир бир вазиятда аҳолининг турмуш даражасини кўтариш 
билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган муаммоларни биринчи навбатда ҳал 
этиш тақозо этилаѐтлан бир пайтда, ҳозирда ҳам ѐшлар таълим-тарбияси, 
мустақил мамлакатнинг келгусидаги ривожланишини таъминлашга қодир 
кадрларни тайѐрлаш масаласи ҳамда маънавиятни юксалтириш, янги 
ижтимоий онгни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича таълим соҳаси 
олдига кўплаб вазифалар юкламоқда. 
Мамлакатимизда маънавий-тарихий қадриятларни ривожлантиришга 
қўшган шахсий ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи
Президенти Ислом Каримов ЮНЕСКОнинг Олтин медали билан билан 
мукофотланди. 


34 
 
1999 йилда Олий мактаб Халқаро Академияси президиуми қарорига 
кўра, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга 
Фахрий академик дипломи топширилди. Республикамизнинг Биринчи
Президенти Ислом Каримов Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодий 
академияси (1998 йил), Нидерландиянинг Фонтис университети (2000 йил), 
АҚШнинг Мериленд университети (2001 йил), М.Ломоносов номидаги 
Москва давлат университети (2001 йил), Испаниянинг Алкала де Энарес 
университети ва Япониянинг Сока университети (2002 йил), Украинанинг 
Т.Шевченко номидаги Киев миллий университети(2004 йил), каби нуфузли 
таълим муассасаларининг фахрий доктори унвонларига сазовор бўлган.
Франциянинг Сорбонна Париж-Сюд университети қароорига биноан, 
Ўзбекистон таълим тизими, илм-фан, маданият ривожини таъминлаш ҳамда 
халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун таъсис 
этган «Президентлик фаолияти учун» фахрий дипломи илк бор Ўзбекистон 
Президентига 
топширилди. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
бринчи 
Президенти нафақат Европада, балки бутун дунѐда ўз ўрнига эга илмий 
марказ бўлган Сорбонна Париж-Сюд университети таъсис этган 
«Президентлик фаолияти учун» фахрий дипломига сазовор бўлган биринчи 
давлат раҳбаридир. Негаки Ислом Каримов нафақат Кадрлар тайѐрлаш 
миллий модели муаллифи, балки таълим тизимида узоқни ўйлаб амалга 
оширилаѐтган ишларга бевосита раҳбарлик қилган, бу соҳадаги 
ҳаракатларнинг изчиллигини таъминлаган давлат раҳбари эдилар. Бу халқаро 
илмий жамоатчилик томонидан Кадрлар тайѐрлаш миллий модели ва 
дастурининг, уларни илмий асосини ва инновацион даражасини эътироф 
этилиши, Ўзбекистоннинг жаҳон халқлари олдидаги етук авлод – ХХI аср 
фуқароларини 
шакллантириш 
ишидаги 
хизматларининг 
юксак 
баҳоланганлигидан гувоҳлик беради.
Мамлакатимизда барча соҳалар қаторида таълим тизимининг барча 
турларини ривожланишига алоҳида эътибор берилиб улар замонавий 
бинолар, ўқув моддий таъминот, керакли асбоб –ускуналар, анжомлар, ўқув 
адабиѐтлар, қўлланмалар ва бошқа керакли материаллар билан таъминланиб 
барча муассасалар фаолияти такомиллашиб бормоқда.
Айниқса мактабдан ташқари таълимга алоҳида эътибор берилиши бежиз 
эмас, чунки мамлактимиз аҳолисини 64% ини ѐшлар ташкил этади. Уларни 
бошланғич давриданоқ турли ҳил йўналишдаги касб- ҳунарларга тўғри 
йўналтириш, мустақил ҳаѐтга тайѐрлаш масалалари доимий равишда устувор 
вазифа бўлиб келмоқда. 
―Таълим тўғрисида‖ги Қонуннинг 2-боб, 17-моддасида мактабдан 
ташқари Таълим ҳақида қуйидаги вазифалар белгиланган: Болалар ва 
ўсмирларнинг якка тартибдаги эҳтиѐжларини қондириш, уларнинг бўш 
вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари, жамоат
бирлашмалари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар маданий-
эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда мактабдан 
ташқари таълим муассасаларини ташкил этишлари мумкин. Мактабдан 
ташқари таълим муассасаларини ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тартиби 


35 
 
қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади‖ деган талаблар белгиланган. 
Ҳозирги кунда ўқувчи-ѐшларга қўшимча таълим ва тарбия бериш 
мақсадида республикамизда қуйидаги мактабдан ташқари таълим 
муассасалари фаолият юритмоқда.
Шу жумладан: 
3 та Республика ―Баркамол авлод‖ болалар марказлари (бадиий 
ижодкорлик, техник ижодкорлик, ўлкашунослик ва экология); 
14 та Вилоят ―Баркамол авлод‖ болалар марказлари (бадиий 
ижодкорлик, техник ижодкорлик, ўлкашунослик ва экология); 
197 та Туман (шаҳар) ―Баркамол авлод‖ болалар марказлари (бадиий 
ижодкорлик, техник ижодкорлик, ўлкашунослик ва экология); 
303 та Болалар мусиқа ва санъат мактаби;
417 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари; 
14 та Болалар спортини ривожлантириш жамғармалари;
28 та футболга ихтисослаштирилган мактаб- интернатлари. 
Юқорида номлари санаб ўтилган мактабдан ташқари таълим муассаса
бинолари замонавий лойиҳалар асосида бунѐдга келтирилиб, барча керакли 
асбоб – ускуналар, замонавий мебеллар, барча йўналишлар учун хом – 
ашѐлар билан таъминланмоқда.
Ёшлар учун бундай имкониятлар яратилиши асосан бизнинг 
мамлакатимизда амалга оширилмоқда. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish