Баѐнномаси билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган


Техник ижодкорлик учун керакли материаллар



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/166
Sana24.02.2022
Hajmi4,14 Mb.
#189796
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   166
Bog'liq
4.2-Texnik-ijodkorlik

Техник ижодкорлик учун керакли материаллар. Иш ўрни, деганда 
устахона майдонининг ўқув ишлаб чиқариш ва конструкторлик-технологик 
ишларни бажариши учун зарур ускуналар (верстак, станок), асбоблари ва 
мосламалар мақсадга энг мувофиқ ҳолда жойлаштирилган қисми 
тушунилади. Ишлаш вақтида тўгарак аъзоларининг гавдаси энг қулай 
жойлашса ва ортиқча ҳаракатланмаса, бундай иш ўрни рационал ташкил 
қилинган 
ҳисобланади. 
Техник 
ижодкорлик 
машғулотларида 
конструкциялаш 
ва 
моделлаштириш 
учун 
тегишли 
материаллар 
деталларнинг ҳамда йиғиш бирликларига таъсир этадиган кучларнинг 
характерини назарда тутган ҳолда танланади. Бунда материалларнинг 
тегишли луғатлардан топиш мумкин бўлган хоссаларини ҳам албатта ҳисобга 
олиш керак. Техник ижодкорлик машғулотларида лойиҳалаш ва 
моделлаштиришда металлардан ташқари металмас материаллар ишлатилади. 
Моделлар ва техник қурилмаларни ясашда ана шундай материаллардан ѐғоч, 
қоғоз, пластмассалар кенг қўлланилади. Моделларнинг тозалигини, занглаш, 
чиришига чидамлилигини ошириш, ташқи кўринишини яхшилаш учун 
уларга диққат билан ишлов берилади. Бунда локлар, бўѐқлар ва бошқа 
материаллар билан пардозлаш кенг тус олган; чунки булар металл ва ѐғоч 
юзаларидан ѐриқларни, чуқурчаларни яхши беркитиб, уларни чиройли, 
рангдор ва ялтироқ қилади.
Техник ижодкорлик машғулотларини ташкилий шакллари
 Таълим жараѐнининг энг муҳим компонентлари – унинг ташкилий 
шакллари. 
Конструкциялаш - технологик масалаларни ҳал қилиш учун 
таълимнинг куйидаги шакллари энг самаралидир: техник конструкциялаш ва 
моделлаштириш бўйича амалий машғулотлар; бригада, индивидуал, звено 
шакллари ва уларнинг турлари бирлашмалари; ҳар хил ѐшдаги ўқувчидан 
иборат бригада ва хоказолар. 
Техник конструкциялаш ва моделлаштириш бўйича амалий 
машғулотлар, деганда ўқув-меҳнат фаолиятининг изчил ташкил этилиши 
тушунилади. Бу фаолият ҳам жамоа, ҳам индивидуал иш турларини ўз ичига 
олади ва бу ишлар педагог томонидан ташкил қилиниб, бунда тўгарак 
аъзоларининг ўқув материалларини фаол, онгли ва мустаҳкам ўзлаштириши 
кўзда тутилди. 
Техник конструкциялаш ва моделлаштиришда бир хил типдаги 
қурилмалар, моделлар ва макетларни тайѐрлаш учун таълимнинг фронтал 
шаклидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бунда педагог тўгарак аъзо лар 
учун тегишли мураккабликдаги объектларни танлайди. У конструкциялаш 


156 
 
бўйича таълимнинг фронтал шаклидан фойдаланишда бутун группани 
моделлаштиришнинг фақат битта объект билан шуғулланишга тайѐрлайди ва 
бу тадбир уни тайѐрлашга сарфланадиган вақтни, техник - технологик 
ҳужжатлар ҳажмини, бир хил типдаги асбоб ва мосламаларни, ўхшаш меҳнат 
усулларини кўрсатиш ва хоказоларни анча камайтиради. 
Тўгарак аъзолари бажараѐтган конструкторлик-технологик ишлар 
ўзининг мураккаблиги ва сермеҳнатлиги билан жамоа бўлиб ишлашни тақозо 
қилса ҳам, бир-бирига яқин ва характери жиҳатдан ҳар хил бўлса, 
машғулотни ташкил этишнинг звено шаклидан фойдаланилади. Кўпинча 
бундай ҳолларда мураккаброқ битта объект билан 2-3 нафар ва бундан 
кўпроқ тўгарак аъзоси шуғулланади. 
Тайѐрланадиган объектлар ўз мазмунига кўра бир хил ва характерига 
кўра ҳар хил бўлса, техник моделлаштириш конструкциялаш бўйича амалий 
машғулотни ташкил этишнинг индивидуал шаклидан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир. Бундай ҳолларда деярли ҳар бир талаба индивидуал 
топшириқни бажариши педагог учун муайян қийинчилик туғдиради. Чунки 
бундай машғулотларда кўпинча айрим талабаларга ѐзма инструкциялар 
тайѐрлашга ва улар ана шу инструкциялар бўйича янги мавзу материалини 
ўрганишларига тўғри келади. 
Машғулотни ташкил этишнинг аралаш шаклидан моделлаштиришнинг 
ҳар хил объектларини бажаришда фойдаланилади. Шуларга кўра мактаб ўқув 
устахоналаридаги 
техник 
конструкциялаш 
ва 
моделлаштириш 
машғулотларининг ташкилий шаклларини дастурдаги ўрганилаѐтган 
мавзунинг мазмунига, объектларнинг характерига, педагогик ва ишлаб 
чиқариш талабларига қараб танланади. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish