Банкларнинг пенсия фонди бандлик фонди ва йул фондига туловлари



Download 341,46 Kb.
bet2/3
Sana28.06.2022
Hajmi341,46 Kb.
#713702
1   2   3
Bog'liq
Byudjetdan tashqari jamg\'armalar

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратмалар
ва фуцароларнит мажбурий сугурта бадаллари
ҳисоблаб ёзилмайдиган тўловлар турлари

1. Фойдаланилмаган таътил учун компенсация.


2. Ишдан бўшаш пайтида ишдан бўшаш нафақаси.
3. Моддий ёрдам сифатида бериладиган турли хил пул нафақалари.
4. Компенсация тўловлари (хизмат сафарлари бўйича суткалик пуллар ва суткалик пуллар ўрнига тўловлар, меҳнаткашларга шикастланиш ёки улар иши билан боглиқ ҳолда соликнинг бошқача шикастланиш билан етказилган зарарни қоплашга тўловлар).
5. Ходимларнинг баъзи бир тоифаларига бепул тақдим этиладиган хонадонлар, коммунал хизматлар, ёқилғи, йўл чипталари қиймати ёки уларни қоплаш қиймати.
6. Берилган махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибдаги ҳимоянинг бошқа воситалари, совун, ёгсизлантирувчи воситалар, сут ва даволаш-профилактика овқатланишининг қиймати.
7. Бепул овқатланиш киймати.
8. Тушликка дотациялар, санаторий-курортларда даволанишга, дам олиш уйларига йўлланмалар киймати, стационар ва амбулаторияларда даволанишга тўланадиган ҳақ.
9. Бошқа жойдаги ишга ўтказишда ёки кўчиб ўтишда кўчиб бориш, мол-мулкни олиб ўтиш ва турар жой ижараси бўйича харажатларни қоплаш.
10. Доимий иш йўлда ўтадиган ёки сайёр тусда бўлган ҳолларда ёхуд хизмат сафарлари муносабати билан суткалик пуллар ўрнига иш ҳақига қўшимча ва устама ҳақлар.
11. Тегишли бюджет ёки хайрия жамгармаларига ўтказиладиган, меҳнат учун хақ олмасдан ишлаш кунлари (шанбаликлар, якшанбаликлар ва ҳоказо) учун иш хақи.
12. Юбилей саналари, таваллуд кунлари муносабати билан, узоқ йиллик ва бенуқсон меҳнат фаолияти, фаол жамоатчилик иши учун ва иш ҳақи фонди (меҳнатга ҳақ тўлаш фонди) ҳисобига ўтказиладиган бошқа шу сингари ҳолларда рагбатлантириш тўловлари (шу жумладан мукофотлар).
13. Мусобакалар, кўриклар, танловлар ва ҳоказоларда совринли ўринлар учун бериладиган пул мукофотлари.
14. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқишга юборилган талабаларга корхона ва ташкилотлар томонидан тўланадиган стипендиялар.
15. Корхоналар, муассаса ва ташкилотлар хисобидан еш мутахассисларга олий еки ўрта махсус ўқув юртини тугатганқдан кейин таътил вақти учун тўланадиган нафақалар.
16. Давлат ижтимоий сугуртаси бўйича нафақалар, ишсизлик нафақалари, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар.
Мажбурий суғурта бадалларини ҳисоблаб ёзиш, ҳисоботларни топшириш ва тулаш тартиби
Ягона ижтимоий туловни ҳисоблаб ёзиш тўловчи томонидан мустақил равишда, ҳисобот ойи учун ҳисоблаб ёзилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Тўловчилар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг мажбурий сугурта бадалларининг тўланиши тегишли давр учун банк бўлинмаларидан иш ҳақи учун нақд пул маблағларининг олиниши чокида, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмаган ҳолда, маблағларни тўловчиларнинг тўлов топшириқномалари асосида ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ягона ижтимоий тўлов юридик шахслар томонидан вақтанча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туриш бўйича, бола туғилиши муносабати билан, дафнга нафа-қалар тўланиши (бундан кейин –нафақалар), уй жой-коммунал хизматлари бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига тўланадиган компенсация пул тўловлари (бундан кейин компенсациялар), ишловчи пенсионерларга пенсиялар (бундан кейин –пенсиялар), 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналарига қўшимча дам олиш кунларига ҳақ тўлаш, болалар соғломлаштириш лагерлари ва санаторий-профилакторийларнинг тутиб турилишига бирор-бир чегиришларсиз ҳисоблаб ёзилган сумманинг гўлиқ ҳажмида ўтказилади.
Бунда юридик шахслар туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига 2004 йилнинг 1 январь ойидан бошлаб бюджетдан ташқари Пенсия жамгармаси маблаглари ҳисобига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни ўз ичига олувчи буюртманомаларни такдим этадилар. Юридик шахслар солиқ органларига ҳисоб-китобларни такдим этиш муддатларида, бироқ ҳисобот ойидан ке-йинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига юридик шахслар харажатларини тўлашга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан маблағларни олиш учун буюртманомаларни тақдим этадилар.
Юридик шахсларнинг такдим этилган буюртманомаларда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича маълум давр учун бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича хисоблаб ёзилган суммалардан ортиқ бўлган харажатлар суммаларини курсатишлари тақиқланади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни тўлаш учун олинган маблаглар қатъий назоратда бўлиши ва фақатгина буюртманомада назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин. Ҳисоб-китобларда керакли суммаларни атайлаб бузиб кўрсатишга ва улардан мақсадга номувофиқ фойдаланишга йўл қўйган мансабдор шахслар меҳнат, маъмурий ва жиноят қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўлов интизомига риоя қилганлик учун шахсан жавобгар бўладилар.
Юридик шахслар (бундан бюджет ташкилотлари мустасно) ўз маблағлари мавжуд бўлган ҳолларда, кейинчалик тўланган суммаларни бюджетдан ташкари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш эвазига пенсиялар, компенсациялар ва нафақаларни иш хақини тўлаш кунида ўз маблағлари ҳисобидан тўлашни амалга ошириш ҳуқуқига эгалар. Юридик шахслар томонидан тўланган суммаларнинг қопланиши бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан олинган маблагларнинг иккилам-чи депозит ҳисобварағидан харажатлар тўлаб юборилган уларнинг асосий ҳисобрақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Юридик шахс мақомига эга бўлмасдан тадбиркорлик


фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар
ва деҳқон хўжалик аъзолари томонидан бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси суғурта бадалларни
ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш тартиби

Юридик шахсни ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиш чогида бир вақтнинг ўзида бюджетдан ташқари Пенсия жамгармасининг сугурта бадаллари тўловчилари бўладилар.


Деҳқон хўжалигининг давлат ижтимоий суғуртасига тегишли шахс бўлиш истагини билдирган аъзоси белгиланган тартибда туман (шаҳар) солиқ оргашгарида бюджетдан ташқари Пенсия жамгармаси сугурта бадалларининг тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиши керак.
Юридик шахсни ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи жисмоний шахсларга, деҳқон хўжаликлари аъзоларига солиқ тўловчининг идентификация рақамлари берилади.
Юридик шахсни ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари бюджетдан ташқари Пенсия жамгармасига сугурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайдилар. Бунда тадбиркор ва деҳқон хўжалиги аъзосининг суғурта бадали миқдори битта энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги, ёшга доир пенсия ҳуқуқита эга бўлган, шуниндек I ва II гуруҳ ногиронлари бўлиб ҳисобланувчи тадбиркорлар учун эса сугурта бадали миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг камида эллик фоизини ташкил қилиши керак.
Сугурта бадаллари тўловчилар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи жисмоний шахслардан увдириладиган даромад солигини тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.
Сугурта бадаллари накдсиз ҳисоб-китоблар йўли орқали ёки накд пуллар билан бевосита бюджетдан ташқари Пенсия жамгармаси ҳисобварақларига тўланади.
Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) албатта СТИР ва тўлов кирим қилинаётган давр кўрсатилиши керак. Давр кўрсатилмаган ҳолларда тўлов у амалга оширилган ой учун кирим қилинган деб ҳисобланади.
Юридик шахсни ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган сугурта бадаллари қайтарилмайди.

Корхоналар томонидан нафақаларни тўлаш тартиби


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 2002 йил 28 февраль «Вақтинча меҳнатга ла-ёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўгрисида»ги 71-сонли Қарорига мувофиқ вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар:


- иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан бўлган ходимларга, байналмилалчи жангчиларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга, қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар учун –18 ёш) тўлмаган уч нафар ва ундан кўп фарзанди бўлган ходимларга, Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга, Чернобил АЭС-даги ҳалокат натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боглиқ касалликларга чалинган ходимларга, ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ногирон ходимларга, шунинлек ходим ишда шикастланиш ва касб касалликлари оқибатида вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганда ойлик иш ҳақининг тўлиқ микдорида;
- ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар бўйича ҳисобда турувчи ходимларга, улар томонидан давлат ижтимоий сугуртасига бадаллар тўлаб келиниши муддатига (умумий иш стажига) қараб ойлик иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда;
- қолган ҳолларда, улар томонидан давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар тўлаб келиниши муддатига (умумий иш стажига) қараб ойлик иш ҳақининг 60 фоизидан 80 фоизигача миқдорда тўланади;
-бола тугилиши муносабати билан тўланадиган нафақа иш ҳақининг 100% микдорида тўланади.

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат


пенсия таъминоти тўгрисида»ги қонунининг 12-моддаси
«б»-«ж» бандларига биноан тайинланган пенсияларни
тўлашга бўлган харажатларни амалга ошириш

Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар юридик шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан бюджетдан ташқари Пенсия жамгармасига Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуни 12-моддаси «б»-«ж»-бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга бўлган харажатларни қопловчи тўловларни кирим қиладилар (Мазкур Низомга 4-илова).


Пенсияларни тўлашга оид харажатларни амалга ошириш қуйидаги тартибда бажарилади:
а) Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўгрисида»ги қонуни 12-моддаси «б»-«ж»-бандларида назарда тутилган тасдиқланган штатлар жадвалига биноан ишчи ўринларига эга юридик шахслар ана шундай ишчи ўринлари рўйхатини, касблар, лавозимлар номларини ва ушбу ишчи ўринларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йилдик сонини белгилайдилар;
б) мазкур йил давомида имтиёзли шартларда ушбу ишчи ўринларидан пенсияга чиқувчи ходимлар сони уларнинг ўртача йиллик сонидан 3% миқдорида қабул қилинади;
в) уларга тўланиши керак бўлган пенсия миқдорининг аниқланиши учун кўрсатиб ўтилган ишчи ўринларида банд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ўтган йил маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилади. Пенсия микдори кўрсатилган ўртача ойлик иш хақининг 60%и миқдорида қабул қилинади;
г) юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўгрисида» ги қонуни 12-моддаси «б»-«ж»-бандларига мувофиқ пенсияларни тўлаш учун харажатларнинг амалга оширилишига маблаглар суммасини тўлаш ҳисобот йили якунлари асосида амалга оширилади ва ҳисоб-китоб туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига мазкур Низомга 5-сон иловага биноан шакл бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январига қадар тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат


Пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг
12-моддаси «б»-«ж» бандларига мувофиқ

Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи охирги иш жойидан қатьи назар, қуйидагилар пенсия олиш хуқуқига эга бўладилар:


б) меҳнат шароити зарарли ва огир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (3-сонли рўйхат, I қисм):
–эркаклар –иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўгри келган тақдирда;
–аёллар –иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.
Ер ости ишларидаги мехнат стажи эркакларда 10 йилдан кам ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан кам бўлган ҳолларда ходимларга бу ишлардаги ҳар бир тўлиқ йил учун юқорида номи келтирилган Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши 1 йилга қисқартирилади.
Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда –эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил –ишлаган ходимларга пенсия Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади;
в) қишлоқ хўжалиги ходимларининг айрим тоифалари (3-сонли рўйхат, II қисм):
–эркаклар - умумий иш стажи камида 25 йил бўлиб, 5ундан камида 20 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўгри келган тақдирда;
–аёллар - умумий иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 15 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўгри келган тақдирда;
г) тракторчи-машинист, тракторлар ва экскаваторлар негизида йиғилган қурилиш, йўлсозлик ва юк орташ тушириш машиналарининг машинисти бўлиб ишлаган аёллар –умумий иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 15 йили кўрсатаб ўтилган ишларга тўкри келган такдирда (3-сонли рўйхат, III қисм);
д) авиация муҳандис-техниклари таркибининг ходимлари (3-сонли рўйхат, IV қисм);
–эркаклар-авиациядаги умумий иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 20 йили кўрсатиб ўтилган вазифаларга тўгри келган такдирда;
–аеллар -авиациядаги умумий иш стажи камида 20йил бўлиб, бундан камида 15 йили кўрсатиб ўтилган вазифаларга тўғри келган тақдирда;
е) тўқимачилик ишлаб чиқариши дастгоҳлари ва машиналарида ишлаган аёллар –кўрсатиб ўтилган ишдаги стажи камида 20 йил бўлган такдирда (3-сонли рўйхат, V қисм);
ж) шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ҳайдовчилари (3-сонли рўйхат, VI қисм):
–эркаклар –камида 25 йил иш стажига эга бўлиб, бундан камида 20 йили кўрсатиб ўтилган ишга тўгри келган такдирда;
–аёллар –камида 20 йил иш стажига эга бўлиб, бундан камида 15 йили кўрсатиб ўтилган ишга тўгри келган тақдирда.

Download 341,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish