3.Тижорат банкларининг капитал бозоридаги фаолиятини ривожлантириш истиқболлари.
Капитал бозорида тижорат банклар иштирокини фаоллаштиришнинг шарт-шароитлари капитал бозори замонавий бозор иқтисодиётининг ажралмас қисми сифатида, бўш молиявий ресурсларни фойдали жойлаштиришни ҳоҳловчи инвесторларнинг ҳамда инвестицияларга еҳтиёж сезган ва жозибали инвестиция лойиҳаларга эга бўлган эмитентларнинг манфаатларини уйғунлаштиришга ёрдам беради.
Банк тизими ва капитал бозори миллий иқтисодиётнинг йетакчи соҳаларидан ҳисобланиб, давлат томонидан қабул қилинаётган қонунлар, фармонлар, қарорлар ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар ушбу соҳаларни ривожлантиришга қаратилган.
Капитал бозорини ривожлантиришда давлат томонидан амалга оширилган асосий чора тадбирлардан бири, бир қатор қонунлар қабул қилиниши билан капитал бозорининг давлат бошқарувидаги ваколатли назорат идораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва Республика Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузурида капитал бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг ташкил етилиши ҳисобланади. Марказ Ўзбекистон Республикаси Президент Фармони ва Республика Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига асосан тасдиқланган Низомига биноан Республикада капитал бозорини шакллантириши, ривожлантириш, назорат қилиш ва бошқариш соҳасида давлатнинг иқтисодий сиёсатини амалга ошириб келмоқда.
Тижорат банклари тобора ўзларига хос бўлмаган операцияларини амалга ошира бориб банклар учун ноанъанавий ҳисобланган молия тадбиркорлигини жорий етмоқда, жумладан, қимматли қоғозлар операцияларини лизинг ва факторинг ҳамда кредит-молия хизматининг бошқа турлари билан шуғулланмоқда, тақдим етиладиган хизматлар доирасини тинмай кенгайтириб, сифатини яхшиламоқда, янги истиқболли мижозларни жалб қилиш учун рақобатлашмоқда.
Ўзбекистонда капитал бозорида тижорат банкларининг фаолият механизмлари ва уларни тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида қуйидаги таҳлилий натижаларга келинди;
капитал бозорида тижорат банкларининг давлат ва ўз-ўзини мувофиқлаштириш институтлари томонидан тартибга солиш тизимининг такомиллаштириш даражасини ошириш мақсадга мувофиқдир;
банклар капитал бозорида пассив ва актив операцияларни суст олиб бормоқдалар;
банкларнинг капитал бозорида инвестиция, эмиссия ва дивиденд сиёсатлари талаб даражасида емас;
банклар капитал бозорида профессионал иштирокчиси сифатида суст фаолият юритмоқда;
банкларда корпоратив бошқарув ва менежмент масалалари пассив ҳал етилмоқда;
банкларнинг кредит ва капитал бозоридаги сиёсатлари баланси паст самара бермоқда;
банкларнинг қимматли қоғозлардан оладиган даромадлари бошқа даромадларга қараганда анча паст;
банкларнинг инвестицион портфелининг миқдори фақат давлат банкларида кўп улушни ташкил қилади.
Юқорида кўрсатилган тадбирлар натижасида Ўзбекистонда тижорат банклари фаолиятини капитал бозорида фаоллаштиришда асосий эътибор қуйидаги йўналишларга қаратилиши мақсадга мувофиқ.
тижорат банкларининг капитал бозоридаги фаолиятининг ҳуқуқий ва меъёрий асосларини такомиллаштириш;
ўз-ўзини мувофиқлаштирувчи ташкилотларнинг роли ва вазифасини такомиллаштириш;
тижорат банкларида корпоратив бошқариш ва менежментни яхшилаш.
Ушбу йўналишларни амалиётга чуқурроқ тадбиқ етилиши капитал бозорида тижорат банклари инвестицион фаолиятини янада жадаллаштиришга олиб келиши мумкин. Ҳозирда банкларнинг инвестицион фаолиятини самарали амалга оширишда қуйидаги муаммолар мавжуд:
банкларнинг устав фондидаги давлатнинг улуши катталиги, эмиссия қилинган акцияларнинг паст акциялар таклифи, муомалада фақатгина эмиссия қилинган акцияларнинг ўз миқдори мавжуд;
акцияларни кичик лотлар билан жойлаштирилмайди, бу еса акцияларни ёйилишига йўл қўймайди ва иккиламчи бозорда банкларнинг инвестиция фаолиятини ривожланишига халақит беради;
қимматли қоғозлар ликвидлилигини йўқлиги банкларнинг инвестицион фаолиятини юритиш да рискнинг юқори эканлигини билдиради;
эмитентлар фаолиятини шаффоф емаслиги банкларнинг фаол инвестицион фаолият юритиш ўрнига капитал бозорида пассивлигига олиб келади;
листингни ривожланмаслиги банкларни бозор котировкасида манфаат йўқлигини билдиради;
банкларнинг капитал бозорида инвестицион ва емиссион сиёсатининг сифатини пастлиги ва уларда капитал бозорида воситачилик фаолиятини ривожлантириш бўйича стратегияни йўқлиги.
Ўзбекистонда банкларнинг инвестицион фаолиятини ривожланиш истиқболлари қуйидагича:
банкларнинг инвестицион рискини суғурталаш тизимини ишлаб чиқиш ва қо`ллаш, инвестиция ва рискларни суғурталаш фондини ташкил этиш;
Маркет – мейкер институтини ривожланишига солиқ имтиёзларини яратиш қимматли қоғозлар ликвидлилигини ва бозор котировкасини таъминлайди, бу еса фонд бозорида банкларнинг инвестицион фаоллигини оширади;
капитал бозорида банклар фаолиятини рейтинг баҳолашини ишлаб чиқиш ва қўллаш;
капитал бозорида банклар ва суғурта компанияларнинг инвестицион фаолиятини фаоллаштириш;
миллий капитал бозорини халқаро фонд биржалар билан интеграциялашувини таъминлаш, бу еса банкларнинг инвестицион фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Республика капитал бозорида тижорат банкларининг инвестицион фаолиятини ва фаоллигини ривожлантириш ва истиқболларини белгилашда давлат томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бера оладиган банк тизимини шакллантириш, банкларни молия бозорларида, жумладан капитал бозоридаги ролини фаоллаштириш, уларнинг фаолиятини жаҳон банклари амалиётига яқинлаштириш ва пировард натижада, банкларнинг ички ва халқаро молиявий бозорларда рақобатбардошлигини юқори даражасига еришиш давлат томонидан банк тизимини ислоҳ қилишнинг стратегик мақсади ҳисобланади. Бу мақсадга еришиш учун, банкларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, тижорат банкларини янада акциядорлаштириш, банкларга раҳбарлик қилишда акциядорларнинг ролини ошириш йўли билан корпоратив бошқариш тизимини мустаҳкамлаш лозим.
Ўзбекистон Республикасида капитал бозоридаги тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш йўлидаги асосий вазифалардан бири – бу бозорнинг ахборот шаффофлиги даражасини оширишдан иборатдир, яъни тегишли ахборотга қизиқиши пайдо бўлган шахслар уни олишда тенг ҳуқуққа эга бўлишларидир. Ушбу масалани йечишда капитал бозорига оид ахборот шаффофлик тизимини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Инвесторлар томонидан қўйилган асосий шартлардан бири бўлиб эмитентлар ва уларнинг қимматли қоғозлар ҳақидаги ахборот сифат даражасининг ошишидир. Ҳар бир инвестор қимматли қоғозларга маблағ ажратишдан олдин эмитент ва қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиб рискга баҳо беради. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси қошидаги капитал бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази фаолияти айнан шунга қаратилган.
Инвесторларнинг миллий капитал бозорига бўлган қизиқиши ўсишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларни амалга оширишни шакллантириш (ривожлантириш) лозим:
инвесторлар эмитент-заём олувчининг таҳминий лойиҳасидан бўлган риск ва инвестиция режаларини тўлиқ ёритиб берувчи асосий ҳужжат бўлмиш қимматли қоғозлар эмиссиясининг стандартлаштирилиши;
инвесторларга эмитент-заём олувчи томонидан жамғармаларни бошқариш самарадорлиги ва инвестиция даромадлилигини истиқболларининг ишончлилигини назорат қилиш борасида эмитентларнинг жорий ҳисоботини стандартлаштириш.
Қисқа муддатли истиқболда капитал бозорининг ахборот шаффофлигини таъминлаш ва ахборотни тақдим этиш масаласининг муҳимлиги ҳамда комплекслилигини эътиборга олган ҳолда қуйидагиларни амалда қўллаш мумкин:
эмитентлар ва капитал бозорининг қатнашчиларига оид ахборотни ошкоралаштириш масаласига доир меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
ахборот агентликлари, ОAВ, консултация берувчи фирмалар ва капитал бозорида қатнашувчи чет ел инвесторлар ўртасидаги тегишли маълумотларни ахборот бозорига тақдим этиш ва муайян инвесторларни таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик даражасини ошириш.
Ҳозирги даврда капитал бозорида ахборотни ошкора этишга қаратилган муҳим норматив-ҳуқуқий базанинг яратилишига қарамай инвесторларнинг мамлакат бозорида олиб бораётган фаолиятининг сустлиги эмитент ва савдо тизимига оид ахборотнинг йетарли емаслиги билан ифодаланади.
Ўзбекистонда акциядорлик жамиятлар фаолияти ҳақидаги маълумотларнинг акциядорлар ва потенсиал инвесторлар учун ёпиқлигини эътиборга олиб ҳамда компанияларнинг фаолияти ва молия-хўжалик аҳволининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида инвесторлар билан амалдаги ўзаро муносабатларни ривожлантириш зарур.
Ушбу соҳада мавжуд бўлган халқаро тажрибага таяниб о`йлаймизки, миллий бозоримизда инвесторлар билан алоқаларни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар қуйидаги кўринишда амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлар еди:
компания фаолияти тўғрисида таҳлилий-ахборот маълумотларни тайёрлаш ва тарқатиш (йиллик ҳисоботлар, пресс-релизлар ва матбуот нашрлари);
компания раҳбарияти ҳамда инвестиция бирлашмалари билан учрашувлар ва интернет-конференсияларни ўтказиш;
компания ва унинг фаолиятини интернетда ёритиш борасида ахборот ва маълумотларни жойлаштириш.
Aксияларга бўлган еҳтиёжни, бу дэгани компанияга маблағларни жалб этиш, унинг эмитентлари ва акциялари тўғрисидаги маълумотларни газета, радио ва телевиденийе ёрдамида рекламаларни жойлаштириш орқали еришилади.
Юқорида қайд етилган тавсияларни амалга ошириш билан бирга Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорларига оид маълумотларни шаффофлик тизими самарадорлигини кўтариш учун қуйидагиларни бажариш лозим:
манфаатдор шахсларга фонд бозори ҳақидаги маълумотларни ййетказиб бериш каналларини кенгайтириш;
акциялар бозорида ахборот-таҳлилий ташкилотларнинг фаолиятини диверсификация қилиш (муайян битимларни експертизадан ўтказиш, конюктурани ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳуқуқий консултациялар);
Ўзбекистонда капитал бозори ҳолатини ва иқтисодиётнинг бир соҳаси ҳисобланувчи инвестиция обйектларини тавсифловчи ихтисослаштирилган нашрларни қўллаб-қувватлаш;
бозорнинг барча қатнашчилари фаолиятини ягона ахборот бериш тизимини яратишга жалб этиш.
Шу билан бирга ахборот шаффофлиги самарадорлигини ошириш учун асосан ахборот каналларини кенгайтириш, ахборот таҳлилий тармоқлар фаолиятини диверсификация қилиш, ихтисослашда нашрларни қўллаб-қувватлаш, ягона ахборот тизимини яратиш лозим.
Иқтисодиётга йўналтирилган кредитлар ҳажмини ошириш ва банкларнинг инвестицион жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтириш борасида:
иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестицион лойиҳаларини, жумладан ҳудудларни ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни кредитлаш ҳажмларини йил мобайнида 30 фоизга кўпайтириш;
Ўзбекистон банклар ассоцацияси қошида тижорат банклари билан ҳамкорликда капитал бозорида банкларнинг фаоллигини оширишни молиялаштириш жамғармасини ташкил қилиш;
тижорат банкларининг устав капиталига йўналтирилган мақсадли маблағлар ҳисобидан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини имтиёзли кредитлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни давом эттириш;
Банкларимиз даромадини ошириши мумкин бўлган операциялардан яна бири бу траст операциялари бўлиши мумкин. Ўрганилган давр мобайнида мамлакатимиз тижорат банкларининг траст операциялари деярли мавжуд емаслигини гувоҳи бўлдик. Бу борадаги фаолиятни ривожлантириш учун авваломбор берилган таклифлар асосида мамлакатимиз фонд бозорини ривожлантириш ва аҳолининг банкларга бўлган ишончини ошириш зарур бўлади.
Хулоса
Ўзбекистонда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар фаолияти таҳлили шуни кўрсатадики, тижорат банкларининг капитал бозорида эмитент, профессионал иштирокчи сифатидаги фаолиятлари ижобий даражаси суст. Банкларнинг қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишдан оладиган даромадлари банк даромадларини шакллантиришда ҳозиргача сезиларли ўрин эгаллагани йўқ. Бундан ташқари, мамлакатимизда фонд бозорининг фаолият кўрсатиши учун аралаш модел танланишидан макроиқтисодий даражада кўзланган асосий мақсад фонд бозорида нобанк инвестиция институтлари билан бир қаторда тижорат банклари ўртасида соғлом рақобат муҳитини юзага келтириш натижада фонд бозорини ривожлантириш кўзда тутилган еди. Лекин афсуски,кейинги пайтларда фонд бозорида тижорат банклари қимматли қоғозлар билан бир хил бўлган ўхшаш функсияни бажаришда, яъни фонд бозорида жамғармаларни инвестицияларга трансформация қилишидаги роли пасайиб бормоқда.
Ҳозирги даврда капитал бозорида ахборотни ошкора этишга қаратилган муҳим норматив-ҳуқуқий базанинг яратилишига қарамай, инвесторларнинг мамлакат бозорида олиб бораётган фаолиятининг сустлиги эмитент ва савдо тизимига оид ахборотнинг йетарли емаслиги билан ифодаланади.
Турли мамлакатларда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги ўрни турличадир. Лекин, тижорат банкларининг миллий ва халқаро қимматли қоғозлар бозорлари билан ўзаро муносабатларида умумий боғлиқлик мавжуд. Банкка берилган таърифдаги барча кўрсатмалар банкларнинг қимматли қоғозлар билан амалга оширадиган ҳам емиссион, ҳам инвестицион, қолаверса тўловларни амалга оширишда воситачилик операцияларини назарий методологик асосини ташкил қилар экан.
Юқорида амалга оширилган таҳлилларнинг натижаларига асосланган ҳолда, қуйидагича хулоса чиқариш мумкин.
1. Жаҳон амалиётида қимматли қоғозлар бозоридаги банклар сиёсати кўп мақсадларни ўзида мужассамлаштирган ҳолда ишлаб чиқилади. Уларнинг асосийлари қуйидагилар билан боғлиқлиги аниқланди:
ўз қимматли қоғозларини эмиссия қилиш асосида анъанавий кредит ва
ҳисоб–китоб операциялари учун қўшимча пул маблағларини жалб қилиш;
тижорат банкларининг қимматли қоғозларга инвестиция қилиши асосида, тўланадиган фоизлар ва дивидендлар ҳамда қимматли қоғозларни курс баҳоларининг кўтарилиши ҳисобига даромадлар олиш;
қимматли қоғозлар билан операцияларда мижозларга турли хизматлар
кўрсатишдан даромад олиш;
корхона ва ташкилотларнинг капиталларида иштирок этиш ҳисобидан
банкнинг таъсир доирасини кенгайтириш ва янги мижозларни жалб қилиш;
банк томонидан танқис бўлган ресурсларга еришиш имкониятини берувчи қимматли қогозларни қўлга киритиши ва шу ресурсларни эгаларига айланиши;
қимматли қоғозларни сотиб олиш орқали қўшимча даромадлар олиш ва мижозларнинг молиявий рискларини ҳосилавий қимматли қоғозлар билан операциялари орқали суғурталаш.
2. Банк–эмитентларнинг акция ва бошқа қимматли қоғозларини фонд биржаси орқали жойлаштиришни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу вазифани самарали ҳал қилишнинг йўналишларидан бири бу – эмитентларни фонд биржасининг листингига киритишдир. Қимматли қоғозларни фонд биржасининг листингига киритиш уларнинг ликвидлигини оширади ҳамда устав капиталини ошириш масалаларини ечишда кўмак бўлади. Шунинг учун Республика Фонд биржасининг листингига қўйилган талабларни бир оз юмшатиш мақсадга мувофиқдир.
3. Қимматли қоғозлар бўйича қонунчилик мамлакат тижорат банкларининг барчаси томонидан риоя қилинмаяпти. Aлоҳида ҳудудлар ва соҳалар бўйича ҳали ҳозиргача инвесторларнинг ҳуқуқлари тўлиқ ҳимоя қилингани йўқ. Бу айниқса дивидендларни ўз вақтида ва тўлиқ тўланишида, қимматли қоғозлар эгалари ҳуқуқларини ҳисобга олишда, эмитентнинг молиявий аҳволи ҳақидаги ахборотни олишда намоён бўлмоқда. Кўпчилик инвесторлар, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига нисбатан ноқонуний хатти–ҳаракатлар содир етилганда ҳар доим ҳам ўзларининг қонуний ҳуқуқлари ва эмитентнинг жавобгарлиги тўғрисида обйектив ахборотга эга бўлолмаяпти.
Инвестор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросидаги асосий муаммолардан бири деб қимматли қоғозлар бозорини бошқарувчи ва тартибга солувчи органларининг бу борадаги ҳуқуқ–мажбуриятларини, ҳамда инвестор ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали ҳуқуқий шакллари етарли даражада ишлаб чиқилмаганлигини айтиш мумкин.
Битирув малакавий ишини ёзиш жараёнида қуйидаги амалий таклифларни шакллантирдик:
1. Бизнинг фикримизча, мамлакатимиздаги йирик тижорат банкларининг халқаро фонд биржаларига ўз қимматли қоғозларини олиб чиқиш учун зарур бўлган шарт- шароитларни юзага келтириш лозим.
Маҳаллий тижорат банкларининг қимматли қоғозларни чет ел фонд биржаларига олиб чиқишни рағбатлантириш учун бундай банкларга ҳукумат томонидан солиқлар бўйича имтиёзлар берилиши керак.
2. Банкларнинг ҳосилавий қимматли қоғозлар билан муомалалари ва спекулятив операциялар билан шуғулланишлари учун малакали мутахассис ва експертларни жалб етган ҳолда бозор операцияларини ривожлантириш лозим.
3. Қимматли қоғозларни эмиссияси тартибини соддалаштириш ва расмийлаштириш даврини қисқартиш чораларини кўрмоқ лозим.
4. Эмитентлар молиявий имкониятларини ошириш мақсадида эмиссия харажатларини кредитлаш тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқдир. Бунда эмитентлар учун марказий банк томонидан фоизсиз ёки жуда паст фоизли қарзлар ва имтиёзлар берилиши лозим.
Мамлакат қимматли қоғозлар бозори ва унда тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлар еди:
- тижорат банклари томонидан бўш пул маблағларини жалб қилиш мақсадида, аҳоли учун мўлжалланган юқори даромадли жамғарма сертификатларини чиқариш;
- инвестиция институтлари томонидан қимматли қоғозлардан кўрилган зарарларни қоплаш мақсадида қимматли қоғозларга инвестиция қилган инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилувчи фондларни ташкил этиш;
- қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича давлат комиссияси билан биргаликда нодавлат тузилмалари фаолиятини холисона текширувдан ўтказиб турадиган, кўпгина фонд бозори ривожланган мамлакатларда мавжуд бўлган, аудиторлик комиссиясини ташкил этиш;
- банк қимматли қоғозларининг иккиламчи бозоридаги фаоллигини, жумладан акциялар бўйича олди-сотди битимларинигина ҳажмини ошириш мақсадида, савдолар тизимини ҳамда савдоларни иккиёқлама аукцион усулида олиб бориш, бир вақтнинг ўзида пул маблағлари ва қимматли қоғозларни бир мижоздан иккинчисига ўтказиш имконини берадиган електрон дастурини яратиш;
- бозор инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида фонд бозори иштирокчиларини ахборот билан таъминлашнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |