Акциядор тижорат банки филиалининг ташкилий тузилиши
Юқорида келтирилган банкнинг ташкилий тузилиши аксарият банклар учун ўхшаш бўлиб тижорат банкларининг жойланиши ўрни, хизмат кўрсатадиган мижозларнинг фаолияти хусусиятларидан келиб чиқиб баъзи бир ўзгаришлар бўлиши мумкин.
4 - иловада Ўзбекистон - Туркия қўшма банкининг ташкилий схемаси келтирилган бўлиб, халқаро валюта - кредит, ҳисоб муносабатларини кенг олиб бориш хусусиятларини ўзида кенгроқ мужассамлаштирган.
Банк бошқарув мажлиси доимо ўтказилади ва мажлисларда қабул қилинадиган қарорлар берилган овоз сонига қараб ҳал этилади. Овозлар тенглигида банк бошқарувчининг овози ҳал этувчи ҳисобланади. Агар, бошқарув аъзолари ёки бошқарув раиси бошқарув қабул қилган қарорига норози бўлса, улар ўз фикр ва мулоҳазаларини кенгаш ёки акциядорлар умумий йиғилишига билдиришлари мумкин.
Бу ҳолатда кузатув кенгаш қарори ҳал этувчи ҳисобланади ва банк бошқаруви раиси қарори билан амалиётга татбиқ этилади.
Тафтиш комиссияси акционерларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади. Унинг таркибида кузатув кенгаш аъзолари ва
банк бошқаруви аъзолари бўлиши мумкин эмас. Банк бошқаруви тафтиш комиссиясига тафтиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этади. Тафтиш натижалари банк бошқарувига топширилади.
Тижорат банки тафтиш комиссиясининг асосий вазифаси банк ходимларининг ўз амалларини суистеъмол қилишларининг олдини олишга қаратилган.
Тафтиш комиссияси банкнинг йиллик ҳисоботи ва балансига хулоса қилади. Тафтиш комиссияси банк баланси бўйича хулоса чиқармагунча у акционерларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланиши мумкин эмас.
Тижорат банкларда ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган қонун - қоидалар асосида амалга оширилади. Улар Марказий Банкга ёки унинг жойлардаги бошқармаларига банкнинг ойлик баланси, чораклик айланма ведомостини ва унинг йиллик бухгалтерия ҳисоботини ҳар ойнинг 1 кунигача тақдим қилишлари шарт. Тижорат банкларининг молиявий аҳволидан уларнинг акциядорлари ва мижозлари хабардор бўлмоғи лозим. Шу боис тижорат банкининг фаолият натижаси, молиявий ҳолати тўғрисида мижозларга ахборот бериш мақсадида уларнинг акционерлар умумий йиғилишида тасдиқланган йиллик баланси, ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи, уларнинг ҳаққонийлиги тўғрисидаги аудиторлик ташкилотларининг хулосасидан кейин матбуотда эълон қилиниши лозим.
Тижорат банки кредит - ҳисоб операцияларининг тезкорлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддан узоқда жойлашган мижозлар учун банк филиал ва ваколатхоналарини Марказий Банк рухсати билан ташкил қилиниши мумкин. Банкларнинг ваколатхоналари банк жойлашган ҳудуддан бошқа ҳудудларда очилиши мумкин ва улар мустақил балансга эга бўлмайдилар. Улар банк операцияларини жойларда тўлақонли бажарилиши учун зарурдир.
Фойдаланилган адабиётлар:
Ўзбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида" ги Қонуни, (1998. 24 декабрь). Халқ сўзи, 1999. 12 январь. 7 - сон.
Ўзбекистон Республикасининг "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Қонуни, (1998. 30 апрель). Халқ сўзи, 1999 й. 12 январь. 7 - сон.
Ўзбекистон Республикасининг "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни химоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Қонун. (1998. 30 апрель). Солиқ ва божхона хабарлари, 1998 й. 22 - сон.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, (1997. 31 январь). Солиқ ва божхона хабарлари, 1997 й. 6 - 12 январ. 7 - сон.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора - тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, Халқ сўзи. 2000 й. 21 март.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори. Тошкент оқшоми. 2001 й. 24 август. 99 - сон.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий - техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида"ги қарори. (2001. 10 сентябрь). Мулкдор, 2001 й. 14 - 20 сентябр. 37 - сон.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни учун хорижий кредитлар беришни ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги қарори, (1997. 7 февраль), Солиқ ва божхона хабарлари, 1997 й. 6 - 12 январ. 7 - сон.
www.ziyonet.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |