Банк тизимини такомиллаштириш – ИҚтисодий ривожланишнинг асосий йўналиши сифатида



Download 1,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/24
Sana23.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#151096
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Банк тизимини такомиллаштириш Лутфуллаев



БАНК ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ – ИҚТИСОДИЙ 
РИВОЖЛАНИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШИ СИФАТИДА 
 
 
МУНДАРИЖА 
Кириш…………………………………………………………………………..... 

1. Банк тизимининг моҳияти ва таркибий қисмлари……………………........ 

2. Марказий банк – банк тизимининг асосий бўғини сифатида…………....... 
14 
Банк тизими инфратузилмасини янада ривожлантириш ва уларнинг 
капиталлашув даражасини оширишнинг ҳозирги ҳолати таҳлили ………… 
20 
4. Иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлашда тижорат 
банкларининг роли ………………………………………………….................. 
25 
5. Ўзбекистонда банк тизимини янада такомиллаштиришнинг устувор 
йўналишлари…………………………………..................................................... 
33 
Хулоса ва таклифлар……………………………………………………............... 41 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………………....................... 
43 



КИРИШ 
Иқтисодиётнинг ажралмас қисми бўлган тижорат банклари томонидан 
амалга оширилаётган кредитлаш ва инвестиция фаолияти иқтисодиётнинг 
устувор тармоқларида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, республикамиз учун 
саноатнинг умуман янги соҳаларини ўзлаштириш ва янги иш ўринларини 
ташкил қилиш имконини берди. 
Мамлакатимизда банк тизими фаолиятини такомиллаштириш юзасидан 
амалга оширилган тадбирлар, жумладан, тижорат банкларининг молиявий 
мустақиллигини таъминлаш ва молия бозорида соғлом рақобат муҳитини 
яратиш, уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва капиталлашув 
даражасини ошириш, банкдан ташқари нақд пул айланмасини қисқартириш 
ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар шаклини ривожлантириш, валюта тизимини 
эркинлаштириш жараёнлари ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида мазкур 
тизим тараққиётини янада юқори даражага кўтарилишига имкон яратди.
Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан 
банк тизимини барқарор ва самарали фаолият кўрсатишига бевосита 
боғлиқдир. Хусусан, банк тизимининг янада самарали ишлашига эришиш, 
республикамиз банклари фаолиятини жаҳон банк амалиётига яқинлаштириш 
ва уларнинг халқаро молия бозорларида рақобатбардошлигини таъминлаш 
бўйича қатор чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. 
Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг 
бешта 
устувор 
йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида "банк тизимини ислоҳ 
қилиш, банклар депозит базасининг капитализациясини чуқурлаштириш ва 
барқарорлигини ошириш, 
уларнинг молиявий барқарорлигини ва 
ишончлигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестицион лойиҳалар ҳамда 
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини кредитлаштиришни янада 
кенгайтириш”
1
лозимлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтган. Шунга кўра, 
1
Ш.М.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони. www.lex.uz 



иқтисодиётни модернизация қилишнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистонда 
банк 
тизими 
барқарорлигини 
таъминлаш 
ва 
уни 
янада 
такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва муаммоларини тадқиқ 
этишга қаратилган курс иши мавзуси ўта долзарб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йилда 
амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига 
бағишланган мурожаатномасида “Иқтисодиётни ривожлантиришда пухта ва 
барқарор банк-молия тизими улкан аҳамиятга эга. Биз аҳоли ва тадбиркорлик 
субъектларининг банк тизимига ишончини кучайтирмасдан туриб, “яширин 
иқтисодиёт”дан тўлиқ халос бўла олмаймиз. 
2018 йилда банк тизими фаолиятини ривожлантириш бўйича 
белгиланган вазифаларни амалга оширишда банклар билан тадбиркорлик 
субъектлари ўртасида самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик 
муносабатларини таъминлаш масалаларига асосий эътиборни қаратиш 
зарур”

деб алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Ушбу курс ишида банк тизимининг моҳияти ва таркибий қисмлари, 2. 
Марказий банк – банк тизимининг асосий бўғини сифатида, банк тизими 
инфратузилмасини янада ривожлантириш ва уларнинг капиталлашув 
даражасини оширишнинг ҳозирги ҳолати таҳлили, иқтисодиётнинг реал 
секторини молиявий қўллаб-қувватлашда тижорат банкларининг роли, 
Ўзбекистонда банк тизимини янада такомиллаштиришнинг устувор 
йўналишлари ёритилиб берилади. 
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь кунидаги Олий 
Мажлисга Мурожаатномаси, - http://uz.fundamental-economic.uz 




Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish