1-расм. Ҳозирги замон кредит-банк тизимининг таркибий тузилиши
15
Кредит-банк тизимининг ҳар бир таркибий қисмига алоҳида тўхталиб
ўтамиз.
Тизимнинг марказида одатда давлатга тегишли бўлган ҳамда
иқтисодиётни макроиқтисодий тартибга солишнинг дастаги ҳисобланувчи
Марказий банк туради. Марказий банк кредит пулларни нақд (банкнот)
шаклида муомала (эмиссия)га чиқаради, бошқа кредит муассасаларининг
касса заҳираларини, давлатнинг олтин-валюта заҳираларини тўплайди ва
сақлайди, тижорат банкларини кредитлашни амалга оширади, ҳукумат учун
кредитлаш ва ҳисоб-китоб операцияларини бажаради, бошқа кредит
муассасаларининг фаолияти устидан назорат ўрнатади.
Тижорат банклари – бу универсал тавсифдаги кредит муассасалари
14
Қаралсин: Экономическая теория: Учебник для студентов высших учебных заведений // Колл.авт.:
К.Абдурахманов и др./. – Т.: «Шарк», 1999, с.507.
15
Чизма муаллиф томонидан тузилган.
Банк тизими
Марказий
банк
Тижорат
банклари
Ихтисослаштирилган кредит-
молияинститутлари
Суғурта
компаниялари
Жамғарма
муассасалари
Инвестиция
банклари
Пенсия
фондлари
Инвестиция
компаниялари
Ўзаро
жамғарма
банклари
Кредит
уюшмалари
Ссуда-
жамғарма
уюшмалари
11
бўлиб, улар кредит, фонд, воситачилик операцияларини бажарадилар, бутун
иқтисодиёт миқёсида ҳисоб-китоб ва тўлов муомаласини амалга
оширадилар.
Ихтисослаштирилган
кредит-молия
институтлари
хўжалик
фаолиятининг алоҳида соҳа ва тармоқларини кредитлаш билан
шуғулланадилар. Уларнинг фаолияти доирасига бир ёки иккита асосий
операцияларни киритиш мумкин. Мазкур муассасалар ссуда капитали
бозорининг нисбатан тор секторларида устунлик қилиб, ўзларининг махсус
мижозларига эга бўладилар. Уларга инвестиция банклари, жамғарма
муассасалари, суғурта компаниялари, пенсия фондлари ва инвестиция
компанияларини киритиш мумкин.
Инвестиция
банклари
эмиссия-таъсисчилик
фаолияти
билан
шуғулланадилар, яъни қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш
бўйича операцияларни амалга оширадилар. Улар ўз акцияларини сотиш йўли
билан ёки тижорат банкларидан кредит олиш ҳисобига капиталларни жалб
қиладилар.
Жамғарма муассасалари аҳолининг омонатларини тўплайдилар ҳамда
асосан тижорат ва турар-жой қурилишини молиялаштиришга пул капиталини
киритадилар. Мазкур муассасалар ўзаро жамғарма банклари,ссуда-жамғарма
уюшмалари,кредит уюшмалари ва бошқа кўринишларда ташкил топиши
мумкин.
Суғурта компанияларининг асосий вазифаси – жамият аъзоларининг
ҳаётини, уларнинг мол-мулкини ва мажбуриятларини суғурталаш
ҳисобланади. Мазкур соҳа ҳозирги даврда аҳоли пул омонатларини тўплаш
ҳамда иқтисодиётни узоқ муддатли молиялаштиришнинг муҳим йўналишига
айланган. Суғурта жамиятлари асосий эътиборларини саноат, транспорт ва
савдо
соҳаларининг
йирик
корпорацияларини
молиялаштиришга
қаратганлар.
Пенсия фондлари кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида
тобора аҳамиятли ўринга эга бўлиб бораётган иқтисодиётнинг суғурта
12
жамғармасини шакллантиришда фаол иштирок этади. Пенсия фондлари
ўзларининг жамғарилган пул заҳираларини хусусий компанияларнинг акция
ва облигацияларига, давлатнинг қимматли қоғозларига қўядилар. Шундай
тарзда улар иқтисодиёт ва давлатни узоқ муддатли молиялаштириш
жараёнида иштирок этадилар.
Инвестиция компаниялари индивидуал пул капитали ҳамда молиявий
соҳадан ташқарида амал қилувчи корпорациялар ўртасида оралиқ бўғин
ролини ўйнайди. Инвестиция компаниялари жамғарма муассасаларидан
ўзларининг жамгармаларининг қимматли қоғозлар курслари тебранишига
боғлиқ ҳолда ўзгариши билан фарқланадилар. Компания тасарруфидаги
акциялар нархининг ошиши унинг ўзининг акциялари курсининг ўсишига
олиб келади. Инвестиция компаниялари капиталини қўйишнинг асосий
соҳаси бўлиб корпорацияларнинг акциялари ҳисобланади.
Шу ўринда таъкидлашимиз лозимки, биз диссертацион тадқиқотимиз
давомида фақат тор маънодаги банк тизими тўғрисида сўз юритамиз. Банк
тизими – ташкилий тузилма сифатида йирик тизим бўлиб, мамлакатнинг
иқтисодий тизимига киради. Бу шуни билдирадики, банкларнинг фаолияти ва
ривожланишини моддий ва номоддий неъматларни ишлаб чиқариш, муомала
ва истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолда кўриб чиқиш зарурдир. Ўзининг
амалий фаолиятида банклар хўжалик ҳаётини тартибга солиш механизми
билан узвий равишда боғлиқ.
Шу билан бирга банк тизими фаолияти солиқ ва нарх тизими, нарх ва
даромад сиёсати, ташқи иқтисодий фаолият билан узвий алоқада бўлади. Бу
мамлакатдаги бошқа ижтимоий-хўжалик механизмлар кўп ҳолларда банк
тизими фаолияти билан алоқадор эканлигидан дарак беради (2-расм).
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан хулоса қилиш мумкинки, ижтимоий-
иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги даражасида бирон-бир иқтисодий тизимни
банк тизими фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Аксинча, иқтисодиётда
банк тизими фаолиятининг ривожлантирилиши даражаси унинг турли тармоқ
ва соҳалари тараққиётини, умуман иқтисодий ўсиш даражасини белгилаб
13
Do'stlaringiz bilan baham: |