Банк маркетинг стратегиясининг назарий асослари


Банкнинг баҳо сиёсатига қўйилган методологик талаблар



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/69
Sana27.03.2022
Hajmi0,93 Mb.
#512284
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69
Bog'liq
tizhorat bankni innovatsion rivozhlanish asosida marketing strategiyasini takomillashtirish

Банкнинг баҳо сиёсатига қўйилган методологик талаблар: 
- юқори қайишқоқлик, яъни бозорнинг тегишли сегментидаги талаб 
структураси ва хизматларнинг жорий ҳажмига нархларнинг адаптацияси 
(мослашувчанлиги); 
- ушбу сиёсатнинг маркетинг стратегиясининг ўзга йўналишлари билан 
доимий алоқадорлиги; 
- баҳо сиёсатининг банк фоиз сиёсатига тобеълиги;
- алоҳида олинган бозор сегментининг бозор – ишлаб чиқариш 
характеристикасига 
мос 
келадиган 
нархлар 
структурасига 
йўналтирилганлиги; 
- хизмат нархининг уни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш 
харажатлари даражасига қатъий боғланишининг мавжуд эмаслиги. 


 Иқтисодиётнинг банк секторидаги баҳо сиёсатининг тармоқ 
хусусиятлари қуйидаги омиллар билан аниқланади: 
- банк хизматларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан 
боғлиқ харажатларни аниқ ҳисоб – китоб қилиш имкониятининг йўқлиги; 
- хизмат нархининг алоҳида олинган мижознинг индивидуал 
хусусиятларига юқори даражада боғлиқлиги; 
- ташқи чекловларнинг мавжудлиги (масалан, банкнинг баъзи 
хизматлари нархини қайта молиялаш ставкаси асосида ўрнатилиши). 
Баҳо 
сиёсатининг 
мамлакатимизга 
хос 
бўлган 
тармоқ 
хусусиятлари қуйидаги омиллар билан аниқланади: 
- банк – монополистлар томонидан ўрнатилган нархлар асосида хизмат 
баҳосининг ўрнатилиши; 
- даромаднинг оширилиши реализация ҳажмини кўпайтириш ҳисобига 
эмас, одатда нархнинг кўтарилиши ҳисобига амалга оширилади; 
- нархни шакллантиришда харажат усулига таяниш; 
- рақобатнинг нархларга асосланмаган усулларидан фойдаланиш. 
Реклама сиёсати. 
Реклама сиёсатининг мақсади –
реклама фаолиятини ташкил 
этишнинг стратегик устувор йўналишларини аниқлаб олишдир. Ушбу 
сиёсатнинг амалга оширилиши қуйидаги масалаларнинг ечилишини 
таъминлаши зарур: 
- мавжуд ва потенциал мижозлар олдига банк умумий имижини 
ошириш, шунингдек уни рақобатчилар ажратиб турувчи жозибадор 
жиҳатларини кўрсатиш; 
- мавжуд молиявий хизматларни реализацияси ҳажмини ошириш ва 
банкнинг янги хизматларини муваффақиятли реализация қилиниш 
асосларини яратиш; 
- тегишли реклама харажатларининг қопланишини таъминлаш. 

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish