Банк ҳисобварағи шартномаси



Download 127,5 Kb.
bet3/8
Sana21.04.2022
Hajmi127,5 Kb.
#568927
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
rasschet

3. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


3.1 Банк мазкур шартномага асосан:
3.1.1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммовий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат фаолиятига мувофиқ, Банк қуйидаги ҳолларда Мижозга операцияларни амалга оширишни рад этишга ҳақлидир:
а) юридик шахснинг бошқарув органи ёки юридик шахс номидан ишончномасиз фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзининг жойлашган ери (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганда;
б) атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
в) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
3.1.2. “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммовий қирғин қуролларни тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасига оид Мижоз томонидан лозим даражада текшириш бўйича керакли хужжатлар берилмаган тақдирда, Мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечади ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатади”.
3.1.3. Қонунчиликда белгиланган тартибларга мувофиқ, мижоз ҳисобварағидан бюджет даромадига, бюджетдан ташқари фондларга ўтказилиши лозим бўлган тўловларни ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолларда мижознинг розилигисиз (акцептсиз) унинг ҳисобварағидан маблағлар ўтказиш;
3.1.4. Банк операцияларини амалга ошириш учун асос бўлувчи ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига шубҳа туғилганда, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларга хабар бериб, операцияларни амалга оширишни тўхтатиш;
3.1.5. Мижознинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида 2-сонли картотека мавжуд бўлган тақдирда, унинг иккиламчи ҳисоварақлари, шунингдек, бошқа банкларда очилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 15.03.2012 йилда 2342-сон билан рўйхатдан ўтган “Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 1-иловасидан келтириб ўтилган ҳисобварақлар бундан мустасно) ҳисобварақлардан маблағларни мижознинг қарз мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар асосий депозит ҳисобвараққа ўтказиш ва иккиламчи ҳисобварақлардаги операцияларни тўхтатиб қўйиш;
3.1.6. Банк иш куни якунланиб, баланс ҳисоботи тузилганидан сўнг, хато ёзувлар аниқланган холларда, ушбу хато ёзувлар киритилган ҳисобварақларга кейинги банк иш куни тескари бухгалтерия ёзувлари киритиш йўли билан ҳисобварақлардан тегишли суммаларни мижознинг розилигисиз ҳисобдан чиқариш;
3.1.7. Бюджетга тўловларнинг ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш мақсадида, банк қарздор мижознинг сўмдаги маблағлари етишмаганда ва валюта ҳисобварағидаги маблағлари мавжуд ҳолатда, солиқ органларининг берган тақдимига кўра сўзсиз равишда унинг валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасида шу кунда белгиланган курс бўйича бюджет олдидаги қарз ҳажмини тўлиқ қоплашга етарли миқдорда сотилишини амалга ошириш ҳуқуқларига эга.



Download 127,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish