O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O‘RTA MAXSUS
TA’LIM VAZIRLIGI
TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI
SIRTQI FAKULTET
“ MOLIYA-KREDIT” KAFEDRASI
“ Bank ishi” fanidan
KURS ISHI
МАВЗУ:Pul muomalasi va uni tashkil etish asoslari.
RO‘YXATGA OLINDI
“____” _______2022 y.
№_________
Imzo _________
|
|
Kurs ishi himoyaga tavsiya qilingan sana
“____” _______2022 y.
Ilmiy rahbar __________
Imzo _______________
|
Kurs ishi himoya qilingan sana
«____» _______2022 y.
Baho «_____» _________
|
___________
(imzo)
___________
(imzo)
___________
(imzo)
|
Komissiya a’zolari:
__________________
__________________
_________________
|
TOSHKENT – 2022
Режа. Кириш. Пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солишнинг назарий асослари ва амалий жиҳатлари. Марказий банк пул-кредит сиёсатининг традицион (анъанавий) инструментлари
Марказий банк пул муомаласини ташкил этишни такомиллаштириш йўллари
Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
КИРИШ
Макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашда пул-кредит тизими асосий ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам жаҳон мамлакатлари олдида иқтисодий тараққиётнинг замонавий босқичида пул муомаласини тартибга солиш ва уни барқарорлаштириш асосида миллий валютанинг харид қувватини мустаҳкамлаш, инфляция даражаси ошиб кетишига йўл қўймаслик каби вазифалар долзарб муаммолардан бири бўлиб турибди. Пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш борасида самарали сиёсат олиб бораётган ривожланган мамлакатлар тажрибасига кўра, «пул массаси динамикасини тартибга солиш самарадорлигига таъсир кўрсатувчи муҳим омил бўлиб мақсадли йўналишлар сифатида Францияда назорат қилиш миқдорларини ўрнатиш, АҚШда ўзгариш кўламларини чегаралаш, Японияда эса прогнозлаш тартиби ҳисобланади»1.
Жаҳон иқтисодиётида пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш амалиётини такомиллаштириш, пул муомаласи муносабатларини таҳлил қилиш, пул сиёсатини танлашнинг илмий асосланган услубиятини ишлаб чиқиш, эконометрик моделлаштириш, компьютерда ҳисоблаш тажрибаларини ўтказиш орқали валюта барқарорлигини таъминлаш йўлларини белгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Пул-кредит тизими ва пул муомаласи назарияларида бўлган турли хил қарашлар, уларнинг ривожланиш тарихи, эконометрик ва имитацион моделларнинг моҳияти, жаҳон иқтисодиёти пул муомаласи тизимининг жорий ҳолати ва унинг келажакдаги истиқболлари, илғор мамлакатлар пул-кредит муносабатларини янада такомиллаштириш асосий илмий тенденциялардан ҳисобланади.
Ўзбекистонда ҳозирги жадал иқтисодий ислоҳотлар даврида банк тизимини барқарорлаштириш, пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш, мамлакатни сифат жиҳатдан янги даражада ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун зарур барқарор макроиқтисодий ва қулай инвестицион муҳитни шакллантириш, аҳоли эҳтиёжи ва талабларига мутаносиб замонавий, самарали банк хизматларини тақдим этиш устувор аҳамият касб этмоқда. Жумладан, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланганидек, бугун банк тизими олдида «мамлакат тараққиёти учун долзарб масалалар, жумладан, валюта сиёсати ва бозорини халқаро талаб ҳамда андозалар асосида эркинлаштириш, миллий валюта барқарорлигини мустаҳкамлаш, унга эришишда пул-кредит сиёсати инструментларининг ролини кенгайтириш, банк тизимини бугунги кун талабидан келиб чиқиб ислоҳ қилиш, унинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш ва турини кўпайтириш»2 каби вазифалар турибди
Банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади аҳолининг банкларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, миллий валюта – сўмнинг асосий жамғариш функциясини бажаришдаги ролини оширишга ва уни чет эл валютасига эркин конвертация қилиш амалиётини янада кенгроқ жорий қилинишига йўналтирилмоқда. Содда қилиб айтганда, банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини унинг ишончли ҳамкорига айланишига, пировардида, халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи тизимни шакллантиришга эътибор қаратилмоқда.
Мазкур диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 январдаги ПФ-5308-сонли «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида», 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари, 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли
«Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сонли «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ва бошқа ушбу соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |