9 - жадвал
Даромад келтириш даражасига қараб Тижорат банки активларини гуруҳлаш
Активлар
|
01.01.2001
|
01.01.2002
|
Фарқ (+, -)
|
Даромад келтирувчи активлар
|
|
|
|
Сумма
|
17353
|
52593
|
+35240
|
Фоиз
|
55
|
80,2
|
+25,2
|
Даромад келтирмайдиган активлар
|
|
|
|
Сумма
|
14224
|
1296
|
-1262
|
Фоиз
|
45
|
19,8
|
-25,2
|
Жами
|
31577
|
65555
|
+ 33978
|
Жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, 2002 йилда 2001 йилга нисбатан банкнинг даромад келтирувчи активлари 25,2 пунктга ошган, шунга мувофиқ равишда даромад келтирмайдиган активлар миқдори эса 1262 млн. сўмга камайган.
Бу банкнинг молиявий аҳволи яхшиланганлигидан далолат беради.
Тижорат банкларида даромад келтирувчи активлар қаторида кредитлардан ташқари қимматли қоғозлар, чет эл валютасида жалб қилинган маблағлар ҳам мавжуд.
Агар активлар таркибида даромад келтирувчи активлар салмоғи қанча кўп бўлса, бу ҳолат банк ўз активларидан даромад олиш мақсадида самарали фойдаланаётганини билдиради.
Тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида инвестицион институт сифатида фаол иштирок этадилар. Банклар қимматли қоғозлар бозорида брокер ва диллер сифатида иштирок этадилар.
Тижорат банклари фаолиятининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, улар қимматли қоғозлар бозорининг бошқа қатнашчиларидан фарқли ўлароқ, шу бозорда айни вақтда энг салмоқли инвесторлар ва энг ишончли эмитентлар сифатида ўзини намоён эта оладилар. Ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатларида компания активларининг 40 - 80 % банк капитали ҳисобидан таъминланади, қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операциялардан тушадиган даромадлар эса банк фойдасини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Тижорат банклари ўз активларини диверсификациялаш, қўшимча даромад олиш ва балансининг ликвидлилигини таъминлаш мақсадида ДҚ МО дан кенг фойдаланадилар. Бу қимматли қоғозлар бўйича олинадиган даромад кафолатланган ва улар юқори ликвидлиликка эгадир.
Даромад келтирмайдиган активлар гуруҳига касса, Марказий банкдаги "Ностро" вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар, асосий воситалар киради. Банк активлари ҳажмида даромад келтирмайдиган активлар салмоғини юқори бўлиши банкнинг ресурслар базасида самарасиз ликвидлилик даражасини кўрсатади.
Банкда даромад келтирувчи ва даромад келтирмайдиган активларни таҳлил қилиш, уларнинг функциялари иқтисодий шароитга боғлиқ ҳолда уларнинг таркибини ўзгартириб туриш кераклиги тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради. Иқтисодий беқарорлик шароитида фаолиятсиз активларнинг кўпгина қисми фаолият қилаётган активларнинг элементларига айланади, кўпинча бу валюта ва ҳаракатсиз активларга тегишлидир. Агар тижорат банклари ўзларининг баланслари таркибини ўзгартирмаса, бу банк фаолиятида муаммолар юзага келишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |