Бандлик тушунчаси. Тўлиқ ва самарали бандлик муаммоси. Бандлик тўғрисидаги асосий назариялар


Ўзбекистонда аҳолининг табиий харакати (1000 киши ҳисобига)



Download 151,55 Kb.
bet2/11
Sana24.02.2022
Hajmi151,55 Kb.
#194039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1493309452 68062

Ўзбекистонда аҳолининг табиий харакати (1000 киши ҳисобига)


1

Кўрсатгичлар





Йиллар







1991

1995

2000

2005

2006

2007

2008

Туғилиш

34.5

29.8

20.5

20.3

20.9

22.6

23.6

Ўлиш

6.2

6.4

5.5

5.4

5.3

5.1

5.0

Табиий ўсиш

28.3

23.4

16.0

14.9

15.6

17.5

18.6

Ишчи кучининг миқдор ўлчами – бу меҳнатга лаёқатли кишиларининг (иеҳнат ресурсларининг) умумий сонидир.
Ишчи кучининг сифат ўлчами эса унинг билими, малакаси, маҳорати, кўникмаси ва иш тажрибаси каби кўрсатгичларда мужассамлашади.
Ҳар бир миллий иқтисодиётнинг асосий мақсадларидан биттаси

1 Ўзбекистон Республикаси Статистика бўйича Давлат қўмитаси маълумотлари.
тўла иш билан бандликни таъминлаш ҳисобланади. Бу мақсадга собиқ СССР ва бошқа собиқ социалистик мамлакатлар эришишга ҳаракат қилганлар, лекин бу - бир томондан реал хаётда амалга ошириш мумкин бўлмайдиган жараён бўлса, иккинчи томондан иқтисодиёт учун самарасиз ва мақсадга номувофиқ бўлиб чиқди. Шу сабабли амалий ҳаётга “тўлиқ бандлик” ва “самарали ёки оқилона бандлик” тушунчалари киритилади.
Банд бўлиш товар ва ҳизматлар яратиш орқали даромад топиш воситасидир.
Иш билан тўла бандлик меҳнатга лаёқатли бўлган ва ишлашни ҳоҳлаган барча кишиларнинг иш билан таъминланганини англатади. Шунингдек, иш билан тўла бандлик бир томондан иқтисодиётда ишсизликнинг табиий даражаси мавжуд бўлишини инкор этмайди, бошқа томондан, бу меҳнатга лаёқатли барча кишиларнинг умумлашган ишлаб чиқаришга жалб этилиш зарурлигини билдирмайди.
Бандлик миқдоран қанча вақт иш билан машғул бўлишини билдиради. Сифат жиқатидан эса бу ишлаган вақтда қандай миқдорда товар ва ҳизматлар яратилиши, улар қанчадан сотилиши, натижада неча пуллик даромад олинишини билдиради. Миқдорий жиҳатдан тўла бандлик белгиланган иш куни, хафтаси ёки иш ойи давомида хар доим иш билан машғул бўлишини билдиради. Агар шу куни 7 соат, иш хафтаси 5 кун бўлса, бир ойда 22 иш куни бўлса, жами 154 соат (7x22=154) ишлаганда ва шунга тегишли ҳақ олганда тўла бандлик мавжуд бўлади. Агар кунига 5 соат, хафтасига 4 кун, бир ойда 80 соат ишланса, тўла бўлмаган бандлик келиб чиқади.
Сифат жиҳатдан самарали ёки оқилона ва самарасиз ёки нооқилона бандлик мавжуд бўлади. Оқилона бандлик бу юксак меҳнат унумдорлиги ва шунга биноан юқори даромад келтирадиган ва ишловчининг меҳнатдан қониқишини таъминловчи бандлик бўлади. Оқилона бандлик юксак технологияга таянган иш жойида бўлади. Нооқилона бандлик меҳнат унумдорлиги паст, иш ҳақи кам ва ишловчи ўз меҳнатидан қониқмайдиган иш жойидаги бандликдир. Нооқилона бандлик бор ерда технология юқори бўлмайди, малакаси ва иш тажрибаси кам кишиларнинг меҳнати талаб қилинади. Оқилона бандликка мисол қилиб кампьютер программистининг бандлигини олиш мумкин. У замонавий компьютерларда ишлайди, унинг меҳнати махсус истеъдод ва тайёргарлик талаб қилади, унинг иш ҳақиси бошқаларникидан анча юқори бўлади. Нооқилона бандликка мисол қилиб қишлоқ хўжалигидаги теримчи бандлигини олиш мумкин. Теримчи қўл меҳнати билан банд, ундан ақл-заковат ва махсус тайёргарлик талаб қилинмайди, бу иш ҳамманинг қўлидан келади, унинг оладиган иш ҳақи программистникидан 6-8 марта кам бўлади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, иш билан самарали бандлик, ходимларнинг ўз мехнати натижаларидан тўлиқ иқтисодий манфаатдорлигининг таъминланиши зарурлигини англатади. Бу ўз навбатида меҳнат ресурсларининг оқилона банд қилинишини ва улардан фойдаланишнинг интенсив турига таянишини тақазо қилади.
Бандлик унинг мехнат қилувчи учун ахамиятига қараб бирламчи ва иккиламчи бандликка бўлинади. Бирламчи бандлик бу асосий иш билан, яъни даромаднинг асосий қисмини берувчи иш билан банд бўлишидир. Иккиламчи бандлик қўшимча иш билан, яъни қўшимча даромад берувчи иш билан банд бўлишидир. Кўпчилик ишловчилар бирламчи бандликка мойил бўладилар. Бирламчи бандлик келтирган даромад ишловчини қониқтирмаганда, у иккиламчи бандликка қўл уради. Иккиламчи бандлик ўриндошлик асосида ишлаш шаклида бўлади. Масалан, мухандис ойига 200 минг сўм иш ҳақи олади. Бу унинг оиласига етмайди. Шу сабабли у яна 50 минглик иш топиб, ишдан сўнг ёки дам олиш кунлари ўриндошлик меҳнати билан банд бўлади. Меҳнат бозордаги ҳолатни фақат иш ҳақи миқдори эмас, балки бандлик даражаси ҳам ифода этади. Бу даража таклиф этилган меҳнатнинг қанчаси сотилганини билдиради.
Бандлик даражаси ишлашга қобилияти ва иштиёқи бўлганларнинг қанчаси амалда ишлаб туришларини билдиради.
Бандлик даражаси меҳнат ресурси - меҳнат қобиляти бор кишиларга нисбатан қисобланади. Бунда меҳнат қобиляти борларнинг ҳаммаси ишлашни хоҳлайди деб тахмин қилинади. Бандлик даражаси (Вd) ишловчиларнинг (И) меҳнат ресурсларидаги (Мr) хиссаси бўлиб, фоизда ифодаланади. Бунда Bd=N/Mr•100%, бўлади. Агар меҳнат ресурслари 120 бирлик, ишловчилар эса 108 бирлик бўлса Bd=108/120•100%=90% бўлади. Бандлик даражаси иш кучини қандай қисмини бозор талаб қилганлигини билдиради. Бу мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятига ва иқтисодиётнинг имконияти ҳамда аҳволига боғлиқ бўлади. Иқтисодиёти баққуват мамлакатларда у юксалиб бораётган кезларда бандлик юқори бўлади, яъни таклиф этилган иш кучининг катта қисми талаб қилинади. Иқтисодий ривожланган мамлакатлар учун меҳнатга лаёқатли аҳолининг
94%ининг банд бўлиши бандликнинг табиий даражаси деб қабул қилинган. Иқтисодий заиф мамлакатларнинг бандлик даражаси паст бўлади, чунки иш ўринлари кам бўлади, уларни кўпайтириш учун маблағ етишмайди.

Download 151,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish