Bog'liq BALIQCHILIKDAGI MUOMMOLAR VA ULARNI YECHIMLARI XAQIDA
Деҳқон бозорлари ва давлат таминотидаги ташкилотлардаги балиқ савдосини тартибга солиш лозимдир.балиқ тез айнийдиган махсулот. Яни, бозорга четдан балиқ олиб келиб сотувчи тадбиркорлар томониданахоли эҳтиёжидан ортиқча балиқ савдога чиқарилиб, кундан кунга сотилмай, сифати ёмонлашиб, натижада сифатсиз балиқларни сотиш холатлари содир бўлмоқда. Сувдаги нарсаларга таваккал қилиб йил давомида меҳнат қилиб, балиқ етиштирадиган фермер хўжаликлари савдони ўзлари олиб боришларига деҳқон бозорларида бозор маъмуряти томонидан алоҳида тирик балиқ махсулотлари савдоси павилони ташкил қилиши керак. Бу дегани бозорларда сотувга чиқаётган балиқларни қўлдан қўлга ўтишига чек қўяди ва сотувдаги балиқларни нархини кескин пасайишига ва балиқ махсулотларини сифат кўрсаткишини яхшиланишига олиб келади. шунингдек, балиқ савдосидан тушган нақд пул тушуми четга чиқмасдан, шаҳар ғазнасига тушади.
Балиқчилик ихтисослашувидаги фермер хўжаликлари ўз худудидаги давлат таминотидаги ташкилотлар билан бевосита тўғридан- тўғри шартнома тузиб, балиқ махсулотини етказиб берсалар мақсадга мувофиқ бўларди.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида балиқчилик хўжаликларида юқори сифатли тайёр махсулотлар ишлаб чиқарувчи кичик цехлар ва қайта ишлаш корхоналарини ташкил қилиш билан ташкилий- иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш ҳамда худудлараро балиқ махсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича ягона мақсадли ишлаб
чиқариш кооператсияларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ хисобланади. Агарда ушбу таклиф қилинаётган кооператсия замиридаги балиқ махсулотларини ишлаб чиқариш, овлаш ва қайта ишлаш ҳамда сотиш бирорта вилоят миқёсида жорий қилинадиган бўлса, бунда маркетинг зарур: яни суний ховузларда балиқ етиштириш ва табиий ва сув хавзаларидан балиқ берилади. Қайта ишлаш корхонасида тайёр ва ярим тайёр махсулотлар ишлаб чиқарилиб савдо шахобчаларига,йирик ва махсус истемолчиларга етказиб беради ҳамда экспорт қилинади. Қайта ишлаш натижасида пайдо бўлган чиқитлардан олинган балиқ уни ва ёғини балиқ етиштириш учун омухта ем ишлаб чиқариш махсусу цехларига топшириш хисобига чиқитсиз ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имконини беради.
Кооператсия таркибида худуд ёки минтақа талабидан келиб чиқиб омухта ем ишлаб чиқарувчи кичик цехларни ўрнатиш ва уларда турли компонентлардан ташкил топган гранула шаклидаги баланслаштирилган юқори протеинли махсус омухта озуқаларини ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқ. Бунда протеинни оширувчи асосий cомпонент балиқ уни ва ёғИ кооператсия таркибидаги қайта ишлаш корхоналари томонидан харидоргир балиқ турларини етказиб бериш имкониятини яратади. Бундан ташқари сервис хизматларини кўрсатувчи корхоналарнинг кооперасия таркибига жалб қилиниши мақсадга мувофиқ бўлиб, вилоятда фаолият олиб бораётган хизмат кўрсатувчи бўлимларни ташкил қилиш орқали амалга ошириши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда балиқчилик хўжаликлари ишлаб чиқарган махсулотни сотиш учун кафолатли бозорга эга бўлади, қайта ишлаш корхоналари хом- ашё етишмовчилиги муаммосини хал қилади. Ахоли эса сифатли махсулотларни истемол қилиш имконига эга бўлади.
Такидлаш керакки, минтақларао ёки ахолида вилоят доирасида балиқ махсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва тайёр махсулотларни сотиш бўйича кооперасия жараёнини ривожлантириш абалло балиқчилик хўжаликлариининг балиқ етиштириш хажмини оширишдан манфаатдорликка эга бўлишини таминлайди. Шу нуқтаи назардан олганда, эркин равишда тенг хуқуқлилик асосида этилган ишлаб чиқариш кооперасиясини шакиллантириш мухим ахамият касб этади.
Вилоятларда ташкил қилинган балиқчилик уюшмаларининг асосий вазифаси давлат хокимяти ва республика балиқчилик уюшмасига малумотларни йиғиб топшириш бўлиб қолмоқда. Балиқчилик хўжаликларига махсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатмаслиги оқибатида уюшмага аъзо хўжаликлар томонидан норозиликлар юзага келмоқда. Бундай холатлар ўз навбатида аъзолик бадаллари тўланмаслигига олиб келинмоқда.
Жахон амолияти тажрибалари кўрсатишича, ишлаб чиқариш кооперасиясининг фаолияти шундай механизмларга асосланиши лозим: яни турли мулкчилик шаклидаги балиқчилик хўжаликлари, балиқ овлаш корхоналари ва қайта ишлаш корхоналари ихтиёрий равишда ишлаб чиқариш кооперасиясига бирлашади. Ушбу ишлаб чиқариш кооперасиясининг низом жамғармаси уни ташкил этишга истак билдирган корхоналарнинг қўшган улуши хисобига шакилланади. Хар бир тасирчи ўзининг қўшган хиссасига боғлиқ равишда кооперасия фаолиятини бошқариш қарорларига тасир этиш ҳуқуқига эга бўлади. Кооперасияларнинг ташкилий тузилмаси хозирги кунда ташкилий қилинган уюшмалар фаолиятидан кескин фарқ қилмайди. Ўз навбатида давлат хокимяти органлари балиқчилик бўйича маълумотларни кооперасия раисидан олиш имконига эга бўлади. Шу ўринда “Ўзбексаноат” уюшмаси консернга айлантирилиши лозим.
Кооперасияга аъзо бўлмаган ташкилотлардан балиқ махсулоти шартномавий нархларда сотиб олинади ва қайта ишлаш натижасида олинган фойда кооперасия аъзоларига тегишли бўлади. Кооперасия фаолияти якунлари бўйича олинган фойда икки қисмдан иборат бўлади. Биринчиси, кооперасия фаолиятини кенгайтириш учун ажратилади. Иккинчиси эса кооперасия азолари ўртасида хар бир иштирокчи томонидан кооперасия устави фондини шакиллантиришга қўшган хиссасига кўра тақсимланади.
Юқорида келтирилган таклиф ва тавсиялар мутасадди давлат идоралари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, “Балиқчилик сохасига оид қонун хужжатларини шакиллантириш комиссияси” томонидан инобатга олинса Республика балиқчиликни ривожланишига сезиларли тасир кўрсатади.
Фарғона Политехника институти:
Дотсенти: А. Мамажонов
Катта ўқитувчи: М. Маматқулов
Катта ўқитувчи: З. Обидов
Талаба: А. Холматова