БАЛИҚЧИЛИКДАГИ МУОММОЛАР ВА УЛАРНИ ЙEЧИМЛАРИ ХАҚИДА.
Кейинги йилларда республикада аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таминлаш, шу жумладан, сифатли балиқ махсулотлари ишлаб чиқариш хажмларини кўпайтириш бўйича бир қанча дастурий чора- тадбирлар қабул қилинди. Тахлиллар шуни кўрсатадики, балиқ човоқлари ишлаб чиқариш, табиий ва суний сув хавзаларидан самарасиз фойдаланиш, сохада малакали кадрларни етишмаслиги балиқчилик тармоғининг энг заиф бўғини хисобланади. Натижада суний кўлларнинг хосилдорлиги 1 гектарда 20 центнердан ошмайди, бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан анча пастдир. Балиқчилик соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, интенсиве технологияларни кенг жорий этиш ва балиқ етиштиришнинг юқори технологик усулларидан фойқаланиш алохида эътибор талаб қилади.
Балиқчиликни янада ривожлантириш, ахолини кенҳ турдаги ва арзон балиқ махсулотлари таминлашдаги камчиликлар, муаммолар ва мавжуд имкониятлар Ў збакистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 27 апрели куни Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш чоғида кўрсатиб ўтилди.
Балиқчилик тармоғидаги бу муоммоларни бартараф этиш мақсадида 2017 йил 1 майда Ў збакистон Республикаси Президентининг “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2939- сонлй қарори қабул қилинди.
Қарорда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши балиқчилик тармоғининг балиқчилик тармоғининг барча соҳасини қамраб олувчива унинг жадал ривожланишини таъминловчи ягона бошқарув тизими ташкил этилишига, янги иш ўринлари яратилишига, балиқ етиштириш хажмини кескин кўпайишига ва соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишига кўмаклашади.
Такидлаш жоизки, Республикамизда балиқ етиштириш хажмини йилдан- йилга кўпайиб бориши балиқни арзонлашувига олиб келмоқда. Инсон иштирокидаги ҳовуз балиқчилигида трик балиқ етиштириш хажмини янада кўпайтириш, сифатини яхшилаш ва унинг таннархини камайтириш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилса ўз самарасини беради деган умиддамиз.
Балиқчиликни тўғри йўлга қўйиш ва уни жадал ривожлантириш мақсадида илғор балиқчилик фермер хўжалигини аниқлаб, ушбу фермер хўжалиги негизида жойлардаги оилй ўқув юртлари томонидан регионал “Балиқчиликни ривожлантириш маркази” ни (қуйида “марказ” деб аталади) ташкил қилиш керак. Бу марказларда балиқчилик фермер хўжаликлари ишчи ҳодимларни мутахассислар томонидан балиқчиликка оид барча масалалар юзасидан ўқув амалиётларини олиб борилиши ва “Балиқчиликда интенсиве технологияларни жорий этиш” мавзусидаги илмий – амалий кўргазмали семинарларни ташкил қилиниб янгиликларни фермер ҳўжаликларига тадбиқ қилиш мақсадга мувофиқдир, шунингдек, оилй ўқув юрти талабаларининг ўқув амалиётлари олиб борилади.
Марказда дунё балиқчилигидаги янгиликларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиб, Республика балиқчилигига жорий этиш йўлга қўйилади ва янги турдаги балиқлар иқлимлаштирилади. Ушбу олиб борилган ишлар асосида қўлланмалар тайёрланади. Марказнинг штат жадвали, унинг ишини ташкил қилиш учун керакли бўлган- қуриладиган бин ова иншоатларнинг лойихалари ва маблағ билан таъминлаш манбаалари, миқдори аниқ кўрсатиб қўйилиши лозим.
Марказ иши Давлат томонидан иқтисодий қўллаб- қуватлашиниши ва унинг иш фаолияти қаттиқ назоратга олиниши лозим. Акс ҳолда марказ ишини юритишга тузилган чора- тадбирлар қоғозда қолиб кетади. Марказ ишини марказ раиси низомга асосан юритади.
Вилоятлардаги йирик балиқчилик хўжаликлари аввал ўзларининг ховузларини балиқлантириб, сўнг фермер хўжаликларига човоқ балиқларини сотишмоқда. Баъзи ҳолларда ностандарт балиқ човоқлари реализатсия қилинмоқда. Бу ҳолат фермер хўжаликларининг сув хавзаларини балиқлантириш муддатларини кечиктириб юбормоқда ва ховузларда балиқ етиштириш унумдорлигига салбий тасир кўртсатмоқда. Илғор фермер ҳўжалиги негизида ташкил қилинадиган марказда човоқ балиқлар етиштириб беришни ташкил этиш лозим. Бу иш амалга оширилса балиқчилик фермер хўжаликларини ўз вақтида арзон, сифатли балиқ човоқлари билан таминланишига ва ховузларини балиқлантириш даврида балиқларни нобуд бўлиш даражасини кескин пасайишига, ховузлар унумдорлигини оширишга олиб келади. Етиштирилаётган балиқлар яхши ривожланиб, унинг сифати яхшиланади ва таннархи камаяди.
Бази фуқоролар, балиқчилик соҳасини билмасдан, балиқчилик фермер ҳўжалиги тузишга рухсат олиб, ҳовузларни балиқ етиштиришга носоз қуришлари оқибатида кўзда тутилган балиқ етиштириш имкониятига эришолмай, бир икки йил катта сарф ҳаражат қилиб, катта зарар кўриб келмоқдалар. Ушбу ҳолатни мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқиб, эффект бермаётган сув хавзаларидан унумли фойдаланиш масаласи ечимини топпиш зарур. Бу ҳолат ривожланиб бораётган давлатимизга, жамиятимизга хамда билиб билмасдан балиқчиликни йўлга қўяман деган фуқороларга ҳам катта зарар келтирмоқда. Жойларда балиқчилик йўналишидаги фермер хўжаликларини ташкил қилишга рухсат беришда, шу сохани билган, тажрибаси бор ёки шу соха тўғрисида билими борлигини тасдиқловчи ҳужжати бор фуқороларга рухсат берилиши қуриладиган балиқ ховузларини қонуний ва тоғри қурилишига ҳамда балиқ етиштириш унумдорлигини ошишига олиб келади. Чунки, ишини биладиган хусусий мулк эгаси зарарга кирмайди.
Балиқчилик хўжаликларига ер майдони ажратиш “Балиқчилик ривожлантириш маркази” кенгайишининг тавсиясига кўра амалга оширилиши лозим.
Балиқ етиштириш учун ер майдонлари қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган, сизот сув ва ташлама сувлардан фойдаланса бўладиган жойлардан берилиши мақсадга мувофиқ бўлади, шунингдек, қишлоқ хўжалогида турли экинлар экилиб, фойда бермаётган, балл бонитети паст 40 ва ундан кам, ўта шўр, захкаш, ер ости суви юқори жойлашган ва қақир ерларда балиқ боқиш кўллари қурилишига рухсат берилиши фермер хўжаликларини ердан фойдаланишида зарар кўришдан сақлайди ва Республикамзда балиқ етиштириш хажмини кескин кўпайишига олиб келади.
Республикамзда жойлардаги дон махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ханузгача балиқ учун озуқабоп омухта ем ишлаб чиқариш қониқарли даражада йўлга қўядиган ёқ. Ушбу иш қанчалик тез йўлга қўйилса, балиқчилик фермер хўжаликларининг ривожига шунчалик ижобий тасир катта бўлади. Балиқчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига, йиллик етиштираётган балиқ миқдорига қараб, 1.0 тонна балиқ етиштиришга 0,5 гектардан экин ери балиқ учун озуқабоп экинлар экишга ажратиш белгиланса, ховузларнинг балиқ етиштириш имкониятидан тўлиқ фойдаланишга имконият яратади. Шунингдек, етиштирилган балиқни таннархини кескин пасайишига ва балиқ етиштириш хажмини кўпайишига олиб келади. бу эса хўжаликда омухта ем тайёрланиб, балиқчилик кластери ташкил қилинишига олиб келади.
Ў збакистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўздонмахсулот” аксиядорлик компанияси ва республика озиқ- овқат вазирлиги билан биргаликда хар йили озиқ –овқат буғдойи ва кунжаралар балансини шакиллантиришда омухта ем ишлаб чиқариш учун худудий “Балиқсаноат” МЧЖ ларга балиқчилик тармоғИ ташкилотларини таминлаш учун буғдой дони ва кунжаралар ажратилишини назарда тутилишлари лозим.
Фермер хўжаликларининг кейиинги уч йиллик балиқ етиштириш хажмларини ва келаси йил учун балиқ етиштириш режасини билган ҳолда, 1,0 тонна оқ дўнгпешона балиғини етиштириш учун 500 кг аммофос, 300кг аммиакли селитра минерал ўғитлари ўз вақтида сотиб олиш учун ажратилиши лозим.
Республика миқёсида марказлашган ҳолда “Ўзбекбалиқсаноати” саноат уюшмаси томонидан балиқчилик фермер хўжаликларини қайиқ ва ов асбоб анжомлари билан таминланишини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Балиқ етиштириш хажмини кўпайтириш мақсадида кўллар, бин ова иншоотлар қурилишига ҳамма балиқ етиштитиш учун фермер хўжалиги кредит маблағИ билан таминланганда йиллик устама фоизи 6 ажиздан ошмаслиги ва кредитни қайтариш муддати камида уч йилни ташкил қилиши хамда кредит фоизларини тўлаш ва уни қайтариш 18 ойдан сўнг бошланиши лозим. Чунки, қурилиш ишлари ва балиқ етиштириш камида уч йил муддатни ташлик қилади ва бу ишларни амалга ошириш катта маблағ талаб қилади.
Балиқчилик учун қурилаётган сув хавзаларининг аксарияти лойиҳа ҳужжатларисиз кўрилмоқда, шунингдек, ҳовузлар қурилишида техникалар танқислиги сезиларли бўлмоқда. Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида жойларда балиқчилик фермер хўжаликлари кўлларини қуриш ва уни cапитал тамирлаш борасида иш олиб борувчи вилоятлараро қурилиш-монтаж ташкилотларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Кўлларга боқиш учун ташланадиган човоқ балиқларнинг ўртача вазни камида 80-100 грамм белгиланса, табиий йўқотиш даражаси кам бўлади ва балиқларни ривожланиши янада яхши кечади ва ҳосил мўл бўлади.
Кўлларнинг унумдорлигини таминлаш мақсадида, 1,0 га кўл хисобига етиштириладиган тирик балиқ миқдори 30-40- центнердан кам бўлмаслиги белгиланиши лозим.
Етиштириладиган балиқларнинг истемолга яроқли вазни қуйидагилар:
Емҳўр, карп балиғига-0,7 кг,
Ўтхўр, оқ дўнгпешона балиғига-1,0 кг,
Ўтхўр, чипори дўнгпешона балиғига-1,5 кг,
Ўтхўр, оқ амур балиғига-1,5 кг дан кам бўлмаган ҳолда белгиланиши балиқларнинг сифат даражасини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |