104
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
ўрганишимиз зарур. Шунингдек, уларнинг фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда
ушбу омилларга таъсир кўрсатиш орқали уларнинг самарали меҳнат қилишларига эришишини таъминлаш бўйича
тадқиқотлар ўтказиш зарур бўлади. Ушбу фикрдан келиб чиққан ҳолда
маҳаллий ижро ҳокимияти органлари
давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи омиллардан бири сифатида уларнинг
давлат томонидан белгиланган кафолатлари ва давлат хизматчилари меҳнатларига ҳақ тўлаш шароитларига
эътибор қаратишимиз зарур бўлмоқда. Зеро, бу органлар давлат ҳокимиятини амалга оширувчи энг қуйи органлар
ҳисобланади. Демак, давлат фуқаролар олдидаги ўз вазифаларини биринчи ўринда ушбу органлар кўрсатиб беради.
Шунингдек, давлат хизматини ташкил этишнинг асосий принципларидан бири бу – давлат органлари ва мансабдор
шахслар халққа, фуқароларга хизмат қилиши, фуқаролар олдида жавобгарлигидир. Бу Конституциямизда “давлат
органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида маъсулдирлар”
2
деб белгилаб ўтилган. Ушбу
принципи қуйи давлат органи асоси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам маҳаллий ижро ҳокимияти органларида фаолият
кўрсатаётган давлат хизматчиларига давлат кафолатларини янада ривожлантириш орқали улар фаолиятлари
самарадорлигини ошириш зарур. Давлат хизматчиларига давлат кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
Кодексининг 16-моддасида кўрсатиб ўтилган.
Ҳар бир ходим:
4
ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган
миқдорда ҳақ олиш;
4
муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун
иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ
тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
4
хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;
4
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
4
иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
4
касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи
бошқа ташкилотларга бирлашиш;
4
қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда
тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;
4
ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали
юридик ёрдам олиш;
4
жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш ҳуқуқига эгадир.
3
Юқоридаги фикрларни ҳисобга олган ҳолда танланма асосида туман ҳокимлигида социологик тадқиқот ўтказилди.
Бу тадқиқот жавобларининг таҳлили қуйидагича;
Do'stlaringiz bilan baham: |