97
Сайлов
комиссияларига маъмурий
юрисдикциявий
ваколатлар
беришнинг
долзарб масалалари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви
академияси тингловчиси Х.Тохиров
Ў
збекистонда сайлов қонунчилиги умум эътироф этилган халқаро нормаларни инобатга олган ҳолда доимий
равишда такомиллаштириб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлаганидек,
«Сайловлар – бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғлик демократик руҳда эканини
намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг,
фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи
аҳамиятга эга масаладир»
1
. Шу муносабат билан юртимизда демократик сайлов тизимини ривожлантириш соҳасида
ғоят чуқур ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Конституциямизда, шунингдек, «Сайловчилар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида», «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов
тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги ва бошқа қонунларда демократик
сайловларни ўтказишнинг ҳуқуқий базаси яратилди. Ушбу қонунларга 2003
2
, 2008
3
, 2012
4
ва 2014
5
йилларда тегишли
ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 2009 йилда ўтган сайловлардан кейин ҳозирги вақтгача сайлов қонунчилигига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 4 та қонун қабул қилинди.
2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги № ЎРҚ–373-сонли қонуни имзоланди. Мазкур
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги – V
6
боб “Сайлов
ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик” билан
тўлдирилди. Ушбу бобда қуйидаги 8 турдаги ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланди:
4
Марказий сайлов комиссиясининг ва қуйи турувчи сайлов комиссияларининг, референдум
ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига қонунга
хилоф равишда аралашганлик;
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
1
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси // Халқ сўзи, 2010 йил 13 ноябрь.
2
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда.
3
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 510-модда.
4
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2012 й., 51-сон, 574-модда.
5
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2014 й., 4-сон, 45-модда.
6
Исмоилов Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мониторинги // http://huquqburch.uz/uz/view/777