1)
меҳнатни ташкиллаштириш ва режалаштиришга қодирлиги;
2)
касбий маҳорати;
3)
бажараётган ишига масъулияти;
4)
ўзгалар билан тил топиша олиши;
5)
ўз ишига янгилик киритиш қобилиятига эгалиги;
6)
меҳнаткашлиги ва ишчанлик қобилияти.
Мазкур мезонларнинг ҳар бири бўйича лавозимга танланган номзодларнинг фаолиятини ўрганиш асосида, масалан,
5 баллик (аъло – 5; яхши – 4; қониқарли – 3; қониқарсиз – 2; ёмон – 1) шкала бўйича тегишли баҳо қўйиш мақсадга
муфовиқ. Мезонлар бўйича баҳолар одатда миқдорий даражасининг кўпайиши бўйича жойлаштирилади. Масалан,
“меҳнатни ташкиллаштириш ва режалаштиришга қодирлиги” мезони бўйича баҳолашда раҳбар ва хизматчи:
“1” – яққол ўз ишини уюштира олмайди; “2” – ўз меҳнатини ва бўйсунувчиларнинг меҳнатини уюштиришни ва
режалаштиришни билмайди; “3” – меҳнат жараёнини ташкил қилишни билади, лекин ишни ҳамма вақт ҳам қулай
режалаштира олмайди; “4” – ўзини ва бўйсунувчиларнинг меҳнатини яхши ташкиллаштира ва режалаштира олади;
“5” – самарали режалаштириш асосида ишда аниқ тартибни яратиш ва сақлаб туришни билади ва бошқалар.
Номзодни аниқ лавозимга баҳолаш тизимида айрим сифатлар доимо кўпроқ муҳим аҳамият касб этади ва экспертлар
томонидан баҳолаш йўли билан ўрнатилади.
Номзодни лавозимга ротация қилишдаги умумий баҳосини аниқлаш босқичида профессионаллик истиқболлиги
коэффицентининг миқдори ишбилармонлик ва ташкилотчилик сифатлари бўйича умумий баҳо билан қўшилади.
Эксперт томонидан баҳолаш услубини қўллашнинг муҳим шартларини экспертлар томонидан қўйиладиган
баҳоларнинг анонимлигини таъминлаш ва эксперт комиссияларининг таркибини танлашнинг асослантирилганлиги
ташкил этади. Эксперт комиссияларини танлаш, келишиб олиш ва тасдиқлашни, одатда, кадрлар бўлими бошлиғи
ва раҳбар ўтказа-ди. Кадрлар бўлими бошлиғи илмий маслаҳатчи ёрдамида экспертларни баҳолаш услуби билан
таништиради ва барча ишларга раҳбарликни, асосан, у олиб боради. Эксперт комиссиялари, одатда, 3–5, лекин
7 кишидан ошмаган миқдорда тузилади. Раҳбарни ёки мутахассисни баҳолаш анкетаси, аттестация қилинаётган
ходимнинг карточкаси, аттестация қилинаётганлик бўйича экспертлар сўрови натижаларининг бланкаси,
83
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
шунингдек, якуний баҳолашнинг ҳисоб-китоб бланкаси – булар, ҳисоблаш услубларидан қатъи назар (қўл билан
ёки автоматлашган), ҳар қандай услубнинг лозим бўлган ҳужжатларидир. Аттестациянинг асосий воситаси анкета
ҳисобланади. У махсус ишлаб чиқилган саволномадан иборат бўлиб, маълум бир сифатлар рўйхатини ва жавоблар
вариантларини ўз ичига олади.
Раҳбарни баҳолаш предмети бўлиб ҳар хил услубиятларда қуйидаги белгилар намоён бўлади: раҳбарнинг ишбилар-
монлик ва шахсий сифатлари (хусусиятлари, хислатлари); унинг ҳар хил вазиятлардаги хатти-ҳаракатларининг
тавсифлари; бошқарувчилик қобилияти; қўлланилаётган бошқариш воситаларининг тавсифлари; раҳбарлик қилаётган
жамоа фаолияти натижаларининг кўрсаткичи; ташкилотчилик фаолиятининг натижалари; аниқ жамоаларни бошқариш
борасидаги мақсад ва режаларининг муваффақиятли белгиланганлиги ва уларда муайян натижаларга эришилганлиги.
Шунингдек, комплекс баҳолаш усули ҳам кенг тарқалган. У мазмунига кўра, таъкидлаб ўтилган меҳнатни баҳолаш
предметларидан ҳар хил комбинацияларни ўз ичига олади. Албатта, ҳар бир ёндашувнинг ишлаб чиқилган даражаси
бир хил эмас. Айримлари (масалан, сифатларни баҳолаш) тўла методик таъминланиш ҳолатига етказилган ва ҳатто
автоматлаштирилган, бошқалари (масалан, мақсадли баҳолаш) фақатгина принциплар шаклида акс эттирилган.
Раҳбарнинг функционал баҳоланиши меҳнат жараёни таҳлилига, у ўзининг хизмат вазифаларини қанчалик уддалаёт-
ганлигини аниқлашга асосланади. Масалан, услубиятларнинг бирида қуйидагича бошқарувчилик ваколатларини
ажратишади: режалаштириш, ташкиллаштириш, штатларни тўлғазиш, раҳбарлик ҳамда етакчилик ва назорат. Мазкур
усул асосида айрим даражада универсал мазмунга эга бўлган ташкилотчилик фаолиятининг махсус вазифалари
ҳақидаги тушунча ётади. Унда бошқарувчилик қобилиятининг ижрочиликдан фарқи кўрсатилади, шунингдек, раҳбар-
нинг меҳнат жамоасидаги ўрни ва роли ҳақида тушунтириш берилади. Функционал баҳолашнинг афзаллиги шундан
иборатки, у раҳбарнинг ҳақиқий ваколатлари таҳлилига асосланади. У бошқарувчилик фаолиятининг вазифалари
ҳақидаги билими асосида аниқ раҳбарларнинг фаолиятида салбий ва ижобий томонларни аниқлашга имконият
беради.
Раҳбарларни улар бошқариб келаётган жамоалар фаолияти натижалари бўйича баҳолаш амалиёти кенг тарқалгандир.
Унда ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади ва улар сифат, ҳажм, муддатларга тааллуқли
бўлади. Ҳар қандай раҳбар фаолиятини баҳолашдаги энг самарали ва универсал меъёр фойда ҳисобланади. Аммо
унинг қўлланилиши бошқа қатор кўрсаткичлар таҳлилини ва ҳисобга олинишини талаб қилади, чунки фойда бўйича
юқори натижалар бошқарувнинг жиддий камчиликларини яшириши мумкин (масалан, зарур бўлган ресурслар билан
таъминлаш тизимининг ишдан чиққанлиги ва б.). Бунинг устига, баҳоланаётган раҳбар қанчалик юқори лавозимни
эгаллаган бўлса, унинг фаолиятини баҳолаш мезони бўлиб хизмат қилувчи даромаднинг даражаси шунчалик юқорироқ
бўлишини ҳам назарда тутмоқ керак.
Ходимларнинг ишбилармонлик қобилиятини баҳолаш услубий ва ташкилий жиҳатдан мураккаб жараён ҳисобланади.
Кадрларнинг ишбилармонлик қобилиятини баҳолаш дастурини ишлаб чиқишда ишни учта босқичда ташкил этиш
керак: биринчидан, ишнинг мазмунини аниқлаш, иккинчидан, иш услубиятини танлаш ва баҳолаш жараёнини
белгилаш. Учинчидан, баҳолаш предметини белгилаш мақсади қўйилади, яъни ходимнинг шахсий фазилатлари,
меҳнат фаолияти ва унинг натижалари. Баҳолаш услублари баҳолашнинг мазмунини ташкил этувчи элементларни ва
мазкур элементларни аниқ кўрсаткичлар ёрдамида ҳажмини ўлчашга қаратилиши лозим. Баҳолаш жараёни ўз ичига
қуйидагиларни олади: баҳолашни ўтказиш жойини ва тез-тез қайтарилишини, уни ўтказувчиларнинг таъминланишини,
ходимнинг баҳоланадиган фаолиятининг муайян даврини, баҳолаш натижасининг расмийлаштириш шаклини ва
бошқалар.
Ходимни комплекс баҳолашнинг асосий шаклини кадрлар аттестацияси ташкил этади. Аттестация хизматчилар
фаолиятини якуний баҳоланишининг асосий шакли бўлиб, кадрлар билан ишлашнинг ўта таъсирчан усули
ҳисобланади. У барча лавозимдаги хизматчиларнинг фаолиятини ҳар томонлама баҳолашга имкон беради, уларнинг
ўз малакасини оширишдаги ва ижодий ўсишидаги интилишларини рағбатлантиради ва олиб бораётган фаолиятини
яхшилашга ёрдам беради. Аттестация ўтказиш жараёнини бир-бири билан боғлиқ қуйидаги тўртта асосий босқичга
бўлиш мумкин: аттестацияни ўтказиш тўғрисида буйруқни тайёрлаш, меҳнат жамоасига аттестациянинг муддатлари
ва хусусиятлари бўйича маълумот бериш; аттестация комиссияларини шакллантириш; бўлинмалар бўйича
аттестация комиссиялари ишини ташкил қилиш, ходимларнинг индивидуал меҳнат ҳиссаларини баҳолаш; аттестация
натижаларини чиқариш ва ходимлар фаолиятининг ўсиши учун уларни малака оширишга юбориш, аттестациядан
ўтмаган ходимларнинг кўчирилиши ёки бўшатилиши ҳақида ҳар бир ходим бўйича қарорлар қабул қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |