Baktria press


)  ҳар бир иш ўрни бўйича меҳнат унумдорлиги стандартларини ва уни баҳолаш мезонларини ўрнатиш; 2)



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

1) 
ҳар бир иш ўрни бўйича меҳнат унумдорлиги стандартларини ва уни баҳолаш мезонларини ўрнатиш;
2)
меҳнат унумдорлигини баҳолаш сиёсатини ишлаб чиқиш, яъни қачон, қанчалик тез-тез ва ким баҳолашни 
ўтказиш кераклигини ҳал қилиш;
3)
маълум шахсларга меҳнат унумдорлигини баҳолашни амалга ошириш бўйича вазифа қўйиш;
4)
баҳолашни амалга оширувчи шахсларнинг вазифаларига хизматчиларнинг меҳнат унумдорлиги бўйича 
маълумотларни тўплашни киритиш;
5)
баҳоланганликни ходим билан муҳокама қилиш;
6)
қарор қабул қилиш ва баҳони ҳужжатлаштириш.
Бундаги муҳим услубий муаммолардан бири – давлат хизматчисини ким томонидан баҳоланишидир. Кўпгина давлат 
органларида бу иш билан асосан кадрлар бўлими бошлиғи шуғулланмоқда. Ундан ташқари, бир қатор ҳолатларда 
бир қанча назоратчилардан иборат бўлган комиссия бу фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бунинг устунлиги 
шундаки, битта раҳбар томонидан баҳолашдаги унинг нотўғри фикрга асосланиши мумкинлиги бартараф этилади. 
Ходимнинг ҳамкасблари томонидан баҳоланиши ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга. Лекин мазкур тизим ўз ижобий 
натижасини бериши учун, улар ходимнинг меҳнат унумдорлиги даражасини билишлари, бир-бирига ишонишлари 
ва бири иккинчисидан маош ошиши ҳамда лавозим поғоналаридан кўтарилишида ютишга интилмасликлари 


82
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
лозим. Раҳбар ходимнинг бўйсунувчилари томонидан баҳоланиши эса, асосан, ўта муҳим хизмат ўрнидаги раҳбар 
ходимни баҳолаш учун қўлланилади. Шунингдек, умумий баҳолаш, яъни баҳоловчиларнинг биргаликдаги баҳолаши 
назоратчи баҳосини ходим ўз-ўзини баҳолаши билан, шунингдек, бўйсунувчиларни ёки ҳамкасбларни баҳолаши билан 
тасдиқланишига имкон беради. Бошқарувчиликда, хизматчилар фаолиятини холис ва етарлича тўлиқ тавсифлашга 
имконият берувчи сифатий мезонларни ўрнатишдан ташқари, уларни миқдорий баҳолаш ўта муҳим аҳамият касб 
этади. Бунинг самаралироқ, кенг тарқалган ва истиқболли тури сифатида номзодни лавозимга жамоавий муҳокама 
қилиш услубини келтириш мумкин. Мазкур экспертлик услуби замонавий талабларга тўлиқ жавоб беради. 
Бугун кадрлар ишида коэффицентлар, баллик услублар ва бошқалар етарлича кенг тарқалмаган. Бошқарувчиликда 
хизматчи ва раҳбарни жорий (тезкор) баҳолаш учун коэффицентлар услуби, лавозимга номзод ўзгача намуна этиб 
олинган ҳақиқий ходим билан таққосланганида намунавий услуб сифатида қўлланилади. Мақсадли ва режали 
(номзодини кўрсатишга кадрлар захирасини шакллантириш, бошқарув аппарати ходимларининг аттестацияси ва 
бошқалар), шунингдек, жорий (тезкор) баҳолашларда бошқарувнинг миллий ва хорижий амалиётида шартли учта 
гуруҳини – сифатий, миқдорий ва уйғунлашган каби услубларни фарқлаш мумкин. Сифатий услублар гуруҳига, 
одатда, биографик изоҳлаш, ишбилармонлик тавсифи, махсус оғзаки баҳо бериш, етакчилик, шунингдек, муҳокама 
(мунозара) асосида баҳо бериш услубларини киритишади. Масалан, агарда баҳолаш жараёни тўғри ташкил қилинса 
ва тавсифнома ходимнинг нафақат маъмурият, балки хилма-хил жамоат бирлашмаларининг баҳолаш йиғиндисини 
ташкил этса, унда ишбилармонлик услуби билан етарлича холис натижаларни олиш мумкин. Миқдорий услублар 
гуруҳига ходимнинг фазилатлари даражасини рақамли баҳолашнинг барча услублари тааллуқли. Уларнинг орасида 
коэффицентлар ва баллик услублар энг оддий ва самарали усул, деб ҳисобланади. Уйғунлашган услублар гуруҳи 
маълум бир сифатларнинг тез-тез қайтарилиши кенг тарқалган ва хилма-хил экспертлик баҳолаш услуби, шунингдек, 
махсус тестлар сифатий ва миқдорий услубларнинг бошқа уйғунлашувларидан иборат. Масалан, ходимнинг 
ишбилармонлик ва ташкилий сифатларини миқдорий баҳолашлар, қоида тариқасида, экспертлик баҳолаш ёрдамида 
амалга оширилади. Бунда номзодни лавозимга тавсифлаш учун, биринчи галда, меҳнатнинг ихтисослиги ва 
шароитларини инобатга олган ҳолда бир қатор мезонлар ўрнатилади. Масалан:

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish