•
қасамёд қабул қилишдан бўйин товлаш;
•
хизмат мажбуриятларини бажаришга нолойиқ бўлса;
•
раҳбарнинг розилигисиз турар жойининг ўзагариши хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик
қилса;
•
хизматдан бўшатиш тўғрисидаги ариза;
•
белгиланган ёш (пенсия ёши)га тўлиши;
•
узоқ вақт давомида хорижда бўлиши.
Давлат хизматчилари:
1)
бир йил ёки ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган жиноятни содир
этганлик учун;
2)
тинчликка қарши қаратилган жиноятни содир этганлик учун;
11
Бундестаг – Германия қонунчилик ҳокимияти олий органи
12
Германия Асосий қонуни (Grundgesetz)нинг 66-моддаси
13
3)
Ватанга хиёнат қилганлик учун;
4)
мустақил ҳуқуқий давлатга қарши қаратилган жиноятни содир этганлик учун;
5)
ташқи хавфсизликка етказган зарари учун давлат хизматчиси мақомини йўқотиши мумкин.
Давлат хизматчисининг Федерал Конституциявий суднинг қарори билан конституцияда ўрнатилган асосий ҳуқуқлардан
бирини йўқотиши ҳам хизматчи мақомини бекор қилади.
Давлат хизмат муносабатлари пенсияга чиқиш оқибатида бекор бўлиши мумкин. Давлат хизматида бўлиш ёши 65
ёш белгиланган. Айрим ҳолларда бу ёш 68 ёшгача узайтирилиши мумкин. Давлат хизматчиси ўзининг жисмоний ёки
руҳий ҳолатига кўра узоқ вақт давомида хизмат мажбуриятларини бажара олмаса ҳамда ногирон ёки 62 ёшга тўлган
бўлса, пенсияга чиқарилиши мумкин.
Давлат хизмат муносабатларининг тугашига фуқароликнинг йўқотилиши ҳам асос бўлади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Германияда давлат хизматининг мавқеи жуда юқори. Давлат хизматида
мансабни эгаллаш жуда қийин. Давлат хизматида бўлган ҳар бир шахс ўрнатилган барча талабларга ва чекловларга
қатъий риоя қилиши шарт. Давлат томонидан эса, давлат хизматчиси учун етарли моддий таъминот ва ҳимоя
кафолатланган.
Германияда давлат хизмати барча бўғинларида (Федерация, ерлар, жамоалар) федерал қонунчилик билан ягона
тизим сифатида тартибга солинган. Давлат хизмати учун умумий мансаблар, даражалар, хизматни ўташнинг ягона
қоидалари, ягона ҳуқуқлар ва мажбуриятлар, чекловлар ва кафолатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш ва пенсия таъминотининг
ягона тизими жорий этилган.
Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини тартибга солувчи қонунчиликни шакллантириш ҳамда такомиллаш-
тиришда Германия давлат хизматидаги ижобий жиҳатларни ҳам эътиборга олиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан,
давлат хизматига киришдан бошлаб унинг бекор бўлишига қадар бўладиган муносабатларнинг, биринчи навбатда,
ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш лозим. Бундан ташқари, давлат хизматида бўладиган шахсларда
бу мақом қанчалик юқори мавқега эга эканлигини, Ватанга содиқлик ҳамда унинг равнақи учун барча вазиятда
ҳам давлат ҳимоясида туриши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, давлат ва жамият манфаатлари олий қадрият
эканлигини инобатга олиши, давлат хизматида ўрнатилган барча талаблар ва чекловларга амал қилиши лозимлигини
шакллантириш фойдадан ҳоли бўлмайди.
ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ. ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Do'stlaringiz bilan baham: |