1.3.Боғловчиларнинг умумий ишлаб чиқариш технологиясини танлаш ва асослаш
Қурилиш гипсни ишлаб чиқариш асосий усуллари уч жараёнга бўли-нади: гипсли боғловчиларни ишлаб чиқариш технологик жараёни гипс тошини майдалаш (майдалаш ва туйиш) ва иссиқлик билан ишлов бериш (дегидратациялаш) дан иборат.
Гипс тошини иссиқлик билан ишлов беришдан олдин туйиш даражаси иссиқлик аппаратининг тури билан белгиланади. Материал буғ қозонларига ўлчами 400 мм гача, айланма печларга-10-35 мм, пишириш қозонларига эса-кукун шаклида берилади.
Гипсли боғловчилар олишда қўлланиладиган технологик схемалар асосий операциялар тури ва кетма-кетлиги билан бир-биридан фарқ қилади. Энг кенг тарқалган технологик схемаларни қуйидагича ифодалаш мумкин:
Майдалаш пишириш туйиш
Майдалаш пишириш туйиш қуритиш
Майдалаш пиширишқуритиш туйиш
Майдалаш туйиш пишириш туйиш
Майдалаш туйиш пишириш қуритиштуйиш
Майдалаш+ куйдириш туйиш
Майдалаш куйдириш + туйиш
Майдалашбуғлаш туйиш
Дастлабки бешта схема гипсли боғловчилар ишлаб чиқаришда гипс пишириш қозон-лар деб аталадиган ускунадарда иссиқлик билан ишлов беришда қўлланилади. Энг оддий схема 1, лекин уни фақат қуруқ хом ашё қуруқ бўлганда қўллаш мумкин. Агар хом ашё намлиги 1 % дан ошса, уни туйишдан олдин қуритиш керак (2-схема). Бу икки операцияни битта технологик қурилмада бирлаштириш мақсадга мувофиқ (3-схема). Маҳсулот сифа-тини яхшилаш учун пишириш қозонидан чиқаётган ярим сувли гипсни иккиламчи туйиш мақсадга мувофиқдир (4 ва 5 схемалари). 6-схема айланувчи печларда юқори ҳароратда пишадиган ва паст ҳароратда пишадиган гипс боғловчилар ишлаб чиқаришда, 7-комбинациялашган схема эса туйиш ва куйдириш жараёнлари биргаликда бажариш қурилмалари-да ишлатилади. 8 - схема яримгидратнинг α-модификацияси асосида юқори мустаҳкамликдаги гипс олиш учун мўлжалланган. Иссиқлик билан ишлов бериш учун технологик схема ва аппаратларнинг турини танлаш ишлаб чиқариш кўламига, хом ашёнинг хоссаларига, чиқариладиган маҳсулот сифатига ва бошқа омилларга боғлиқ.
Қабул қилинаган технологик схема қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: ишлаб чиқаришни узлуксизлиги; технологик ва транспорт жиҳозларининг ихчамлиги ва сонини қисқартириши; ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштиришни яхлитлиги ва технологик операциялар кетма-кетлиги ва материалларнинг ҳаракат йўналишини кўрсатувчи стрелкалар билан акс эттириши даркор.
Қурилиш гипсининг асосий таркибий қисми CaSO4·2H2O гипсли тош бўлиб, у экскаватор ёрдамида карьерда қазиб олинади ва заводга йўл ва темир йўл орқали етказилади.
Ўлчами 500 мм ва намлиги 4% бўлган гипс тош бўлаклари қабул қилувчи бункерга тўкилади, улардан ёпиқ омборга юборилади.
Хом ашё бункеридан гипс тоши майдалаш ва саралаш цехига юборилиб, у ерда майдаланади ва сўнгра сараланади.Жуда йирик материал бўлганлиги учун майдалаш ўрта қувватли жағли майдалагичда амалга оширилади.
Кўп босқичли майлашни қабул қиламиз, яъни икки босқич,чунки у бир босқичлига схемага нисбатан тежамлироқ бўлгани учун амалда энг кўп қўлланилади.
Сўнгра ҳосил бўлган гипс элаш йўли билан фракцияларга ажратилади ва кейинги куйдириш цехига юборилади.
бункер
шнек
циклон
Қабул қилув-чи бункер
бункер
Шнек
кўмир бункери
Лотокли таъминлагич
Тарелкали таъминлагич
бункер
бункер
Тарелкали таъминлагич
Тарелкали таъминлагич
таъминлагич
Тасмали конвеер
Элева-тор
Элева-тор
шарли тегирмон
Болғали
майдалагич
Тамғаловчи машина
Элеватор
Элеватор
Айланувчи печь
Do'stlaringiz bilan baham: |