Bajardi: Qo`yliyev Alisher


Ўша даврда арабларда ғоявий-мафкуравий бирлик ҳам йўқ эди



Download 0,96 Mb.
bet2/7
Sana25.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#271547
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-topshiriq

3. Ўша даврда арабларда ғоявий-мафкуравий бирлик ҳам йўқ эди. Чунки, араб қабила ва уруғлари турли-туман динларга диний урф-одатларга амал қилганлар, айниқса аждодлар руҳига сиғиниш, айрим ҳайвонларни илоҳийлаштириш (тотемизм), айрим тоғлар, ғорлар, сув манбалари, дарахтлар, тошлар, осмон жисмларидан; ой, қуёш, юлдузларни муқаддаслаштириб уларга сиғиниш (фетишизм), инс-жинслар, девлар, алвасти, пари, афсонавий хизр каби ғайритабиий кучларга ишониш кучли бўлган. Қабилавий худолар, маъбудалар, яъни илоҳаларга эътиқод қилишарди. Исломий давргача ҳукм сурган бу жоҳилия даври мушриқийлик бўлиб бу ҳам арабларни мафкуравий жиҳатдан бирлаштириш йўлидаги ғов эди
4. Шаҳар бойлари ва бой чорвадорлар орасида кўп хотин олиш, кўп кунларга чўзилган дабдабали тўй-маъракалар, ичкиликбозлик, қимор ўйнаш, фоҳишабозлик каби ярамас одатлар кенг тарқалган эди. Айрим араб оилаларида қиз болаларни ерга кўмиб ташлашдек даҳшатли одат ҳам бор эди. Фаришталар Худонинг қизлари сифатида эътироф этилган. Айни шу жараён ислом тарихида "жоҳилия даври" · деб аталади.
Муҳаммад Ибн Абдуллоҳ ёки Муҳаммад пайғамбар Саудия Арабистонидаги Макка шаҳрида Қурайш қабиласининг Хошимийлар хонадонида мелодий йил ҳисобида 571 йилда туғилган. Илк Ислом манбаларидаги маълумотларга қараганда, Муҳаммад «фил эгалари юриши» деб аталган тарихий воқеадан эллик кун кейин таваллуд топган. Ислом анъанасида бу 1-«фил йили» рабиъ-ул-аввал ойининг 12-куни деб қабул қилинган. Ал-Хоразмий ва ал-Берунийларнинг аниқлашларича, бу тарих 571 йилнинг 20 апрелига тўғри келади.
Каъба ибодатхонаси Иброҳим пайғамбар ўғли Исмоил билан бирга бошпана учун қурган, деган ривоятлар ҳам бор. Зам-зам булоғи ҳамда унинг атрофидаги ерлар қадимдан араблар ўртасида муқаддас ҳисобланган ва вақти-вақти билан бу ерни зиёрат қилиш қабилалар ўртасида одатга айланиб кетган.
Каъбада қабилаларнинг ўз худо-илоҳалари-ю маъбудалари учун қўйган бутлари, санамлари, ҳайкаллари мавжуд бўлиб, уларнинг жами сони 360 та эди. Маккада Хубал бош илох. ҳисобланган. Шунингдек, Манот, Лот, Уззо каби илох,ларга ҳам сиғинилган.
Худоларига атаб ҳар йили баҳор ва ёз ойларида Арофат тепалигида араблар туя, мол, қўй каби ҳайвонларни сўйиб худойилик қилганлар. Каъба ёнидаги қора тошга сиғиниб, унинг атрофидан айланиб зикр рақсига тушганлар. Зам-зам сувидан истеъмол қилиб, унга жаннатдаги кавсардан ер юзига отилиб чиққан муқаддас неъмат суви деб билганлар. Шу тариқа V аср ўрталаридаёқ Макка шаҳарга айланган.
Маккадаги ҳошимийлар хонадони нуфузли уруғлардан ҳисобланган. Муҳаммад авлодлари шу хонадондан чиққан. Муҳаммад ҳам ёш бўлган пайтларида Макка зиёратгоҳларининг тасарруфи ҳошимийлар қўлида бўлиб, унинг бобоси Абдул Муталлиб Каъбанинг бош шайхи, эшик калитларини сақловчи эди. Абдул Муталлибнинг олтита ўғли бўлиб, иккинчиси - Абдуллоҳ Муҳаммаднинг отаси. У Муҳаммаднинг туғилганини эшитиб савдо карвони билан фаластиндан қайтиб келаётиб юрак оғриғи касалидан Мадинада вафот этган. Онаси Омина эса чақалоғини кўтариб карвон билан қайтгани ҳақида манбаларда маълумотлар мавжуд.
Муҳаммад олти-етти ёшлигида, яъни онаси Омина ҳаётдан кўз юмгач, уни бобоси Абдумуталлиб ўз тарбиясига олган.
«Абдумуталлиб Муҳаммад аллайҳиссаломни ўз болаларидан юқори тутиб ҳар тарафга борсалар олиб борар эрдилар». Орадан икки йил ўтиб, бобоси ҳам вафот этган. Шундан кейин Муҳаммад тарбияси катта амакиси Абу Толиб қўлида бўлган. Болалигида у амаксининг қўй ва эчкиларини боққан. Кейинчалик Абу Толиб Муҳаммадни бир маротаба карвон билан Суриянинг Бусро шаҳридаги бозорга ҳам олиб борган.
Вояга етганда Муҳаммад савдо карвонларини тузишда хизмат қилган. 595-йилда амакисининг маслаҳати билан Муҳаммад бадавлат бева аёл Хадичанинг хизматига кириб, унинг молларини карвон билан Сурияга олиб бориб сотиб келган. Орадан кўп ўтмай, у Хадичага уйланган.
Муҳаммад билан Хадича 15 йилга яқин ғоят тинч ва яхши турмуш кечирганлар. Қизларини турмушга узатганлар. Зайнабни узоқ қариндошининг ўғли Лакит Абул-Ос ибн Рабига, Руқия билан Умми-Гулсумни эса амакиси Абдул Уззанинг икки ўғлига, Фотимани амакиси Абу Толибнинг ўғли Алига турмушга берганлар.
Муҳаммад Макка яқинидаги Хиро ғорига бориб доимо ибодат қилган, бир неча куну тунларни шу ғорда ўтказиш одати бўлган. «Диний ёзувларни биладиган одам» сифатида танилган қариндоши Варақа ибн Навфалдан ҳам таълим олган. Муҳаммад пайғамбар 610 йилда 40 ёшида Маккада актив Ханиф сифатида фаолият бошлаб, Ислом дини, барча борлиқнинг, у дунё-ю бу дунёлар эгаси Оллоҳни тарғиб қилиб, ҳаммани янги динга эътиқод қилишга даъват эта бошлаган.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish