Бажарди: Наимов Миршод Хасанович Факультети: Иқтисодиёт


 Иқтисодиёт назарияси фанининг методологияси



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana02.03.2022
Hajmi0,55 Mb.
#479455
1   2   3   4
2. Иқтисодиёт назарияси фанининг методологияси
Методологиянинг фалсафий луғатлардаги биринчи талқинига кўра, у 
бирон-бир фанда қўлланиладиган тадқиқот метод (усул)ларининг мажмуи, 
иккинчи маъноси эса, илмий билиш ва дунѐни ўзгартириш методи ҳақидаги 
таълимотдир. Бундай фикр бошқа кўплаб адабиѐтларда ҳам учрайди, аммо 
методологияни методларнинг оддий йиғиндиси, деб талқин этиш унинг туб 
моҳиятини англаш имконини бермайди. Шунингдек, фан методологиясини 
умумфалсафий (универсал), умумий ва хусусий илмий методларнинг 
йиғиндиси, деб ҳисоблаш ҳам масалага юзаки ѐндашувни англатади. Айни 
вақтда, фан методологияси билан фаннинг методологик функцияси ўртасида 
фарқ борлигини ҳам ѐдда тутиш лозим. Баъзи олимлар «методология» 
тушунчасида воқеликни ўрганишнинг хусусий йўллари ва методларини 
бирлаштиришга уринадилар. Яна бошқа гуруҳ олимлар методология деганда, 
воқеа ва ҳодисаларни билишнинг фалсафий жиҳатларини англайдилар. 
Учинчи гуруҳ муаллифлар методологияни диалектика билан айнан бир, 
дейдилар. Тўртинчи тоифа тадқиқотчилар методологияни фалсафага дахли 
бўлмаган алоҳида фан йўналиши, бешинчи гуруҳ мутахассислар эса, 
методология метод эмас, балки у ҳақидаги таълимот, назария, фан, деб 
таъкидлайдилар. Методологиянинг алоҳида фан деб тан олинишига баъзи 
олимлар қарши чиқадилар1 . 1 Қаранг: Керимов Д. А. Философские 
основания политико-прововых исследований. – М., 1986. – С. 29. 12 
Фикримизча, методология фан эмас, фаннинг назарий асоси, илмий 
билишнинг 
пойдеворидир. 
«Фалсафий 
энциклопедик 
луғат»да 
таъкидланишича, методология – назарий ва амалий фаолиятни ташкил этиш, 
қуриш принциплари, усуллари тизими, шунингдек, бу тизим ҳақидаги 
таълимотдир. Профессор Н. Шермуҳаммедова ҳам шу ѐндашувга асосланиб, 
«методология – билиш фаолияти йўллари ҳақидаги таълимот», – деб ѐзади. 
Методология – бу фан предметини ўрганишга қандай илмий тамойиллар 
асосида ѐндашишни билдиради. Иқтисодиѐт назариясида кишиларнинг 
хўжалик фаолияти тизимий ѐндашув асосида ўрганилади. Бунда яхлит 
иқтисодиѐт турли блокларга – қисмларга ажратилиб, ҳар бири алоҳида 
ўрганилади, улардан ҳар бирига хос бўлган хусусиятлар аниқланади. 
Масалан, яхлит бозор ресурслар бозори, истеъмол товарлари бозори ва молия 
бозорларига ажратилиб ўрганилади. Ажратилган блоклар таҳлил этилгач, 
улар фаолиятининг шарт-шароити ва белгилари, улар қандай функцияни 
бажариши аниқланади. Иқтисодиѐтнинг турли жиҳатлари таҳлилидан сўнг 
улар биргаликда қаралади, турли блоклар мажмуидан иборат иқтисодиѐт 



яхлитликда нима эканлиги, у қандай ривожланиши кўрсатилади. Яна бозор 
мисолига қайтсак, унинг ҳар бир блокининг функциялари ўрганилгач, улар 
биргаликда ягона бозор сифатида қаралади ва бозорнинг умумий 
функциялари таърифланади. Иқтисодиѐт назариясида қўлланадиган яна бир 
методологик ѐндашув бу иқтисодиѐтни соф эмас, бошқа, яъни 
ғайрииқтисодий омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда ўрганишдир. 
Иқтисодиѐт бирламчи бўлгани ҳолда сиѐсий, ижтимоий, миллий демографик 
ва ҳатто руҳий-ахлоқий омиллар таъсирига берилади. Бошқа соҳалардаги 
ўзгаришлар иқтисодиѐтда ҳам ўз аксини топади. Жамиятда тартибсизлик, 
сиѐсий беқарорлик юзага келса, бу иқтисодиѐтнинг ривожига путур етказади, 
чунки кишилар ваҳимага тушиб ишдан совий бошлайдилар. Миллий низолар 
ҳам шундай салбий оқибатга олиб келади. Кишиларда руҳий кўтаринкилик 
бўлса, улар иқтисодий фаол бўладилар. Аксинча, руҳий тушкунлик уларда 
бефарқликни ҳосил этиб, фаолликни сўндиради. Иқтисодиѐт назариясининг 
яна бир методологик тамойили – бу иқтисодиѐт ва табиат ўртасидаги ўзаро 
боғланишни ҳисобга олишдир. Иқтисодиѐт табиатдан ташқарида бўлиши 
мутлақо 13 мумкин эмас, чунки бу унинг моддий таянчидир. Табиатдан 
олинган ресурслардан фойдаланмай туриб, ишлаб чиқаришнинг бўлиши 
мумкин эмас. Табиий шароит ишлаб чиқаришнинг қандай бўлишини 
белгилаб беради. Қазилма бойлик қаерда кўп бўлса, шу ерда ундирма саноат, 
ер яхши жойда деҳқончилик, яйловлар кўп жойда чорвачилик, ўрмонзор кўп 
ерда ѐғочни ишлаш саноати, сувга яқин жойда кемасозликнинг ривожланиши 
бунга мисол. Иқтисодиѐт назариясида иқтисодиѐтнинг табиатга қайта 
таъсири ҳам ҳисобга олинади. Тартибсиз иқтисодий фаолият табиатга путур 
етказади, ундаги экологик мувозанатни бузади, экологик хатарни юзага 
келтириши мумкин, бу билан иқтисодиѐтнинг табиий таянчи дарз кетади. 
Мана шу муаммо ҳам назарияда унинг предмети нуқтаи назаридан таҳлил 
этилади. Иқтисодиѐт назариясининг яна бир методологик тамал тоши – бу 
иқтисодиѐтни статикада (туриб қолган ҳолатда) эмас, балки динамикага 
(ривожланишга) асосланиб ўрганишдир. Бу билан иқтисодий ҳодисаларнинг 
келиб чиқиш сабаблари, ундаги ўзгаришлар қандай бориши билиб олинади. 
Иқтисодиѐтнинг ривожланишига хос бўлган тенденциялар (мойиллик) 
аниқланади. Булар нимага олиб келиши ва шунга кўра хўжалик фаолиятини 
келажакда қандай ташкил этиш кераклиги аниқланади. Мазкур фан 
иқтисодиѐтга хос қонун-қоидаларнинг объектив бўлишидан, кишилар уларни 
ўз билганича бекор қила олмаслигидан, лекин уларни англаб етган ҳолда 
улар талабига мослашиб фаолият кўрсата олишларидан келиб чиқади. 
Назариядаги бошқа бир методологик тамойил бу иқтисодиѐтни технологик 
ўзгаришларни ҳисобга олиб ўрганишдир. Технологиянинг ўзи иқтисодиѐт 



назариясининг предмети эмас, шу боис уни техникавий фанлар ўрганади. 
Аммо технология иқтисодиѐтнинг моддий асоси бўлганидан, ундаги жиддий 
ўзгаришлар иқтисодий фаолиятни тубдан янгилаб юборади. Мана шу 
нарсани назария эътибордан қочирмайди. Масалан, назарияда «Катта 
цикллар – катта тўлқинлар» деган тушунчалар борки, булар технологиядаги 
катта бурилишнинг иқтисодиѐтга таъсирини назарда тутади. Мутлақо янги 
технология пайдо бўлиши билан иқтисодиѐт ривожида янги давр – катта 
цикл бошланади, бу одатда 50–60 йил давом этади. Мана шуларни назария 
таҳлил этади. Таҳлил услублари. Иқтисодиѐт назарияси предметини 
ўрганишда идрок этишнинг икки босқичи қўлланилади. 14 Биринчи босқич 
кузатиш босқич ҳисобланади. Бу босқичда иқтисодиѐтга оид маълумотлар 
тўпланади, улар бошқа ноиқтисодий маълумотлардан ажратиб олинади. 
Уларга дастлабки тарзда умумий баҳо берилади ва ҳали синаб кўрилмаган 
хулоса – гипотеза олға сурилади. Иккинчи босқичда гипотезалар бошқа 
маълумотларни ўрганган ҳолда синаб кўрилади, улар тасдиқланса, қабул 
қилинади, улар асосида назарий қонун-қоидалар таърифланади, Назарий 
хулоса амалиѐт билан солиштириб кўрилади. Агар реал иқтисодий ҳаѐт 
назарий қоидани доимо тасдиқлаб турса, демак, у тўғри бўлиб чиқади. Агар 
айтилган ҳодиса қисман тасдиқланса ѐки тасдиқланмаса, таърифланган 
қоидани қайтадан кўриш, зарур бўлса, тўлдириш ѐхуд ундан тамомила воз 
кечиш керак бўлади. Иқтисодиѐт назарияси табиий фанлардан фарқлироқ ўз 
хулосаларини лабораториядаги тажриба ѐки табиатдаги синовлар ѐрдамида 
текшириб кўра олмайди. Агар назарияда иқтисодий беқарорлик бўлади, 
унинг белгилари ишлаб чиқаришнинг пасайиши, ишсизлик ва инфляция деб 
қаралса, уни тасдиқлаш учун тажриба ѐки синов ўтказиб бўлмайди. Буларни 
фақат кузатиш, улар ҳақида маълумот тўплаш ва бу маълумотни назарий 
умумлаштириш мумкин, холос. Назарияда, тасодифий ѐки жузъий эмас, 
балки доимо такрорланиб турадиган иқтисодий ҳодисаларни англаш учун 
абстракциялаш усули қўлланилади. Бу усул назария учун асосий 
ҳисобланади. Бу усул ѐрдамида иқтисодий ҳодисалар уларга таъсир этувчи 
ўткинчи ва иккинчи даражали омиллардан холи этиб олинади, уларга 
назарий баҳо берилади. Абстракциялашда тахмин усули қўлланади, яъни 
маълум шарт-шароит бўлганда нима юз бериши тахмин этилади. Масалан, 
нархнинг талабга таъсирини билиш учун талабга таъсир этувчи бошқа 
омиллар ўзгармай турибди деб тахмин қилинади. Шундай шароитда нарх ва 
талабнинг ўзгариши қандай бўлиши аниқланади. Бошқа бир мисол: 
технологиянинг меҳнат унумдорлигига таъсири аниқланганда нархнаво 
ишчиларнинг малакаси, ишлаб чиқаришнинг табиий шароити, товарларнинг 
сотилиб туриши ўзгармайди деб тахмин қилинади. Аммо бундай тахмин 



қилиш амалда бор нарсаларни вақтинча назардан кечириб туришни 
билдиради. Ҳаѐтда учрамайдиган фантастик ҳодисаларни, масалан, бошқа 
планеталардан одамсимон жонзотлар келди ѐки келмади, деб ҳеч қачон 
тахмин қилинмайди. 15 Абстракциялаш асосида мантиқий усул ѐтади, бунда 
мантиқ ѐрдамида иқтисодий ҳодисаларнинг ўзаро боғланиши, уларнинг 
умумийлиги ва фарқлари, келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари аниқланиб 
олинади. Абстракциялаш – бу иқтисодиѐтнинг назарий моделини яратишдир. 
Лекин модел реал иқтисодий воқеликни акс эттиргандагина илмий бўлади. 
Модел аслида иқтисодий воқеликнинг назарий ифодасидир. Мураккаб 
иқтисодий ҳодисаларни дастлаб таҳлил этиш ва сўнгра тушунтириб бериш 
учун содда ѐки мураккаб иқтисодий моделлар қўлланилади. Содда моделга 
мисол тариқасида иқтисодий циркуляция (оборот) моделини олиш мумкин. 
Бу моделда иқтисодиѐт иштирокчилари фақат фирмалар ва хонадонлардан 
иборат, улар бошқалар билан алоқа қилмайди, улар бор товарини ва пулини 
бозорга ташлайди, деб тахмин қилинади. Шу моделга биноан 
иқтисодиѐтнинг асосий иштирокчилари ўртасидаги алоқалар таҳлил 
қилинади, бу алоқалар бир-бирига товар ва хизматлар етказиб беришдан 
иборат ва шунга мос равишда улар ўртасида пулнинг олди-бердиси юз 
бериши ҳақида хулоса чиқарилади. Мураккаб моделлар тузилганда кўпчилик 
субъектлар ўртасидаги ва кўп турдаги иқтисодий алоқалар олиниб, улар 
математик ҳисоб-китоблар асо-сида кўриб чиқилади, бунда алоқаларнинг 
миқдорий таҳлили ўтказилади. Иқтисодиѐт назарияси ўз предметини таҳлил 
этганда позитив ва норматив усулларни қўллайди. Позитив усул – бу 
иқтисодий воқеликни назарий жиҳатдан қандайлигини тушунтириб бериш, 
яъни уни илмий талқин этиш. Норматив усул – бу иқтисодий воқеликнинг 
амалда қандай бўлиши кераклигини ва бунинг учун нима қилиш зарурлиги 
хусусида тавсия беришдир. Масалан, позитив усулда стипендия моҳиятан 
нималиги тушунтирилади, яъни уни ѐшларга улар ўқиган пайтида 
бериладиган ѐрдам деб талқин этилса, норматив усулда уни қачон ва қанчага 
ошириш зарурлиги асосланади. Позитив усул назарий талқинни билдирса, 
норматив усул амалиѐтда нима бўлишини билдиради. Назарияда таҳлилнинг 
индуктив ва дедуктив усуллари ҳам ишлатилади. Индуктив усул 
қўлланилганда ҳодисаларни кузатишдан уларни умумлаштиришга ўтилиб, 
умумий хулосалар чиқарилади. Дедуктив усул қўлланилганда эса шаклланган 
назарий хулосалар 16 асосида иқтисодиѐтдаги айрим ҳодисалар таҳлил 
этилади. Бу билан айтилган қоидалар нақадар ҳаққоний эканлиги синаб 
кўрилади. Назарияда оддий ҳодисалар таҳлилидан мураккаб ҳодисалар 
таҳлилига ўтиш ҳам қўлланилади. Масалан, дастлаб индивидуал талаб, 
сўнгра айри бозор талаби ва ниҳоят жамиятдаги ялпи талаб таҳлили 



ўтказилади. Яна бир усул – бу ҳодисаларни турли даражада олиб 
ўрганишдир. Назарияда иқтисодиѐтнинг қонун-қоидалари уч хил даражада 
ўрганилади: микродаражада – бунда хонадонлар ва фирмаларнинг иқтисодий 
хатти-ҳаракати, айрим бозордаги ўзгаришлар ўрганилади; макродаражада – 
бунда бутун иқтисодиѐтдаги, аниқроғи миллий иқтисодиѐт даражасидаги, 
миллий бозордаги ҳодисалар ва жараѐнлар ўрганилади; метадаражада – 
халқаро глобал миқѐсдаги, жаҳон хўжалигидаги юз берадиган жараѐнлар, 
уларга хос бўлган қоидалар ўрганилади. Ҳар учала даража ўзаро боғлиқликда 
кўриб чиқилади, чунки микродаражадаги иқтисодий фаолият яхлитликда 
макродаражани, турли мамлакатлардаги макродаражадаги иқтисодиѐт 
метадаражани, жаҳон иқтисодиѐтини юзага келтиради. Турли даражадаги 
иқтисодиѐт ўрганилганда, уларнинг ҳар бирига хос қонун-қоидалар алоҳида 
кўриб чиқилади. Назарияда миқдорий таҳлил ҳам қўлланилади, аммо бу йўл 
билан олинган маълумотлар назарий хулоса чиқаришга хизмат қилади. 
Масалан, миқдорий таҳлил ишсизлар сонининг камайишини кўрсатса, 
иқтисодиѐтда бандлик ошаяпти деган, борди-ю бу таҳлил инфляция 
пасайишини кўрсатса, пул муомаласи барқарорлашиб бораяпти деган 
хулосаларга келамиз. Миқдорий таҳлил ўтказилганда турли формулалар 
қўлланилади, улар воситасида иқтисодиѐтга оид ҳисоб-китоб ишлари олиб 
борилади. Булар ѐрдамида иқтисодий қонун-қоидаларнинг нақадар амал 
қилиши, иқтисодиѐтда хос бўлган тенденциялар билиб олинади. Миқдорий 
таҳлил натижалари турли иллюстрациялар – чизмалар, расмлар, эгри 
чизиқлар ѐрдамида тасвирланади. Иқтисодиѐтдаги ўзгаришларни ифодаловчи 
миқдорий кўрсаткичлар ўзгарувчан қийматлардан иборат бўлиб, бунда бир 
қиймат иккинчисига, иккинчиси учинчисига ва ҳоказо боғлиқ бўлади. 
Масалан, ресурслар нархининг ўзгариши харажатлар ўзгаришини, ўз 
навбатида бу нархнинг, бинобарин чиқарилган товарга талабнинг 
ўзгаришини юзага келтиради. Бундай ўзаро 17 боғлиқлик чизмаларда акс 
эттирилади. Булар ѐрдамида назарий ғоя атрофлича, яъни тасвир воситасида 
ҳам ифода этилади ва шунингдек, ўзгарувчан қийматлар ўртасидаги 
боғлиқликни аниқлашга хизмат қилади. Чизмалар доирасимон бўлганда, у 
бўлакларга ажратилади, яъни ҳисса – улуш тасвирланади. Масалан, 
давлатнинг даромадлардаги улуши 25 фоиз бўлса, бу доиранинг 1/4 қисми 
шаклида бўлади. Чизмалар миқдорий ўзгаришларни, масалан, нархни ѐки 
маҳсулот миқдоридаги ўзгаришларни билдиради. Икки ўзгарувчан 
қийматнинг ўзаро таъсирини англаш учун координатларга асосланган чизма 
ҳосил этилади. Бунда абсцисса ўқига бир кўрсаткич қўйилса, ордината ўқига 
бошқаси қўйилади. Бир қиймат миқдорининг ўзгариши бошқасининг қанчага 
ўзгартиришига қараб вертикал ва горизонтал чизиқлар ҳосил этилади, улар 


10 
кесишган нуқталар эгри чизиқ билан бирлаштирилганда иқтисодий 
ўзгаришлар қандайлиги аниқланади. Назарияда сифатли таҳлил усули 
бирламчи, у мантиққа асосланган асбтракциялаш усулидан иборат бўлиб, 
назарий хулосалар чиқаришга ва қонун-қоидаларни илмий таърифлашга 
хизмат қилади. Аммо бу миқдорий таҳлилга таянади, чунки мазкур усул 
кузатиш маълумотларини жамлаш, уларни умумлаштиришга им-кон беради. 
Бундан ташқари миқдорий таҳлил ѐрдамида назарий қонун-қоидалар 
иқтисодиѐтда нақадар амал қилаѐтганлиги билиб олинади. Масалан, 
инфляция даражасини миқдордан аниқлаш орқали пул муомаласи 
қонунининг амал қилиши кўрсатилади. Назарий таҳлилда қўлланадиган 
турли-туман усуллар бир-биридан ажратиб олиб алоҳида ишлатилмайди, 
улар биргаликда, лекин турли комбинацияда (нисбатда) ишлатилади. Бу 
таҳлил даражаси ва миқѐсига боғлиқ бўлади. Функциялар. Иқтисодиѐт 
назарияси фан сифатида турли функцияларни бажаради. Булардан биринчиси 
– билиш функциясидир. Бунда назарияни ўрганиш орқали иқтисодий 
ҳодисалар нима эканлиги, уларни нима юзага чиқариши, улар нимага олиб 
келиши англаб олинади. Назария иқтисодиѐтнинг сир-асрорларини ўргатиб, 
кишиларни улардан хабардор қилади, уларнинг билим даражасини оширади. 
Бошқа иқтисодий фанлар қатори у ҳам кишиларга иқтисодий билимларни 
етказиб беради, уларни иқтисодиѐтда маълум қонун-қоидалар борлигидан 
огоҳ этади, уларга риоя этиш зарурлигини тушунтириб беради. 18 Мазкур 
фаннинг иккинчи функцияси – бу бошқа иқтисодий фанлар учун назарий 
асос бўлиб хизмат қилишидир. Бу фан умумназарий, яъни иқтисодиѐтга хос 
бўлган умумий қонунқоидаларни ўрганади. Шу жиҳатдан у бошқа хусусий 
функционал назариялардан, масалан, молия назарияси, пул назарияси, 
статистик назария, бухгалтерия назарияси каби фанлардан фарқланади. 
Иқтисодиѐт назарияси умумий фан бўлганидан, у асосланган назарий қонун-
қоидаларга бошқа иқтисодий фанлар таянади. Масалан, назарияда асослаб 
берилган талаб категориясининг талқинига микроиқтисод, макроиқтисод, 
маркетинг, фирма иқтисоди, менежмент каби фанлар таянади. Аммо бошқа 
фалар назариядан фақат озиқа олиш билан чекланади деб бўлмайди. Бу фан 
бошқа иқтисодий фанлар учун назарий таянч бўлса-да, уларнинг ютуқларини 
умумлаштириш ҳисобидан улардан ҳам озиқа олади. Бошқа фанлар эришган 
натижалар ва хулосаларга таяниб иқтисодиѐт назарияси ўз категориялари ва 
қонунларига янгилик киритади, янги илмий хулосалар чиқаради. Хуллас, 
бошқа иқтисодий фанлар ютуғи назариянинг ҳам фан сифатида 
ривожланишига хизмат қилади. Мазкур фаннинг учинчи функцияси – бу 
унинг амалиѐт учун илмий база бўлиб хизмат қилиши, унга умумий тарздаги 
тавсиялар беришидир. Бу фан муайян фирма иши ѐки хонадон хўжалигини 


11 
қандай ташкил этиш тўғрисида тавсиялар бермайди. Унинг тавсиялари 
умумиқтисодий тавсифга эга қонун-қоидаларга қандай амал қилишга 
тааллуқли бўлади. Бу тавсиялар иқтисодий сиѐсатни такомиллаштиришга 
қаратилади. Булар давлатнинг, фирмаларнинг, хонадонларнинг, халқаро 
иқтисодий уюшмалар ва ташкилотларнинг сиѐсатига тегишли бўлади. Демак, 
назария амалиѐт билан иқтисодий сиѐсат орқали боғланади. Иқтисодий 
сиѐсатда у ѐки бу назарий ғояга таянилади, у тақозо этадиган йўл-йўриқлар 
асос қилиб олинади. Буни тарихий далиллар тасдиқлайди. 1929–1933 
йиллари АҚШ даҳшатли иқтисодий инқирозга йўлиқиб, иқтисодиѐт фалаж 
бўлиб қолган, ундан чиқиш учун ўша пайтдаги президент Ф. Рузвельтнинг 
«Янги курс» деб номланган сиѐсати амалга оширилган. Бу сиѐсат тангликдан 
чиқиш учун давлат иқтисодиѐтга фаол аралашуви зарур деган ғояга таянган. 
Унинг натижасида АҚШ иқтисодиѐти ўнгланиб кетган. XX аср 70-
йилларининг иккинчи ярмидаги тангликдан чиқиш учун АҚШ ҳукумати 
президент (Р. Рейган) номи билан айтилган «Рейгономика» сиѐсатига амал 
қилди. Бу иқтисодиѐт барқарор ўсиб боришини бозор кучлари, бозор 
механизмининг ўзи 19 таъминлай олади, шу боис давлат иқтисодиѐтни эркин 
қўйиб, ўз иқтисодий фаолиятини чеклаши керак, деган назарий хулосага 
таянган «Рейгономика» сиѐсати туфайли АҚШ иқтисодиѐти тангликдан 
чиқиб, иқтисодий ўсишни таъминлаган. Иқтисодиѐт назарияси тавсиялари 
микродаражадаги сиѐсатга ҳам қўл келади, бу фирмаларга тўғри стратегик 
(келажакни кўзлаган) йўлни танлаш имконини беради. Масалан, назариядаги 
диверсификация ғояси капитални бир вақтнинг ўзида турли соҳаларга 
жойлаштириш зарурлигини билдиради. Капитали катта фирмалар шунга амал 
қилганларида бир соҳадан кўрилган зарар, бошқа соҳага қўйилган капитал 
келтирган фойда ҳисобидан қопланиб туради. Назариянинг яна бир амалий 
аҳамияти шундаки, бу фан иқтисодиѐтнинг сир-асрорларини очиб берар экан, 
ундан хабардор ҳар бир киши иқтисодиѐт қоидаларига амал қилса, бундан 
фақат фойда кўради. 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish