Бажарди: Мансуров Рустам
II-вариант
1.Спорт метрологияси фанини тарихий шаклланиши.
2.Ўлчаш назарияси асослари.
3.Спорт метрологиясининг асосий муаммолари.
Жавоблар:
1.Спорт метрология фани ва унинг вазифалари
«Метрология» сўзи қадимги юнон тилидан кириб келган бўлиб, «метрон» - ўлчов ва «логос» - фан, илм, фикр маъносини билдириб, ўлчаш ҳақидаги фан демакдир. Жисмоний тарбия ва спортдаги кўрсаткичларни назорат қилиш ва ўлчаш спорт метрология фанининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Умумий метрологиянинг асосий вазифаси ўлчовларнинг ягоналиги, бирлиги ва аниқлигини таъминлашдир. Спорт метрология фан сифатида умумий метрологиянинг бир қисми ҳисобланади.
Хусусан, унинг таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- спортчининг турли пайт ва вазиятлардаги, яъни тренировкадан олдинги ва кейинги, мусобақалардан олдинги ва кейинги ҳолатининг динамикасини назорат қилиш;
спортчи мусобақа ва тренировка юкламаларини назорат қилиш;
спортчининг тренировка ва мусобақа жараёнларидаги ҳаракатларни бажариш техникасини назорат қилиш;
мусобақаларда спортчининг ҳолати ва спорт натижалари динамикасини назорат қилиш;
назоратнинг ҳар бир йўналишида олинган маълумотларни таққослаш, уларни таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда зарур хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Спорт метрология фанининг мазмунини қуйидагилар ташкил этади :
Спортчининг спорт ҳолатини назорат қилиш.
Спортчининг тренировка жараёнидаги юкламасини, турли ҳаракатларнинг бажариш техникасини ва спорт мусобақаси давридаги хулқини назорат қилиш.
Юқорида келтирилган ҳар бир кўрсаткич бўйича олинган маълумотларни таққослаш, баҳолаш ва таҳлил қилиш.
Спорт метрология фанининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Спортдаги ўлчаш техникаси тўғрисида умумназарий билимлар тизимини ташкил этиш, спорт метрологиясининг назарий асосларини ва математик – статистика услубларини ўргатиш.
Ҳозирги замонавий қўлланилаётган ўлчов тизими ва услублари ўрганилади, яъни ўлчов асбобларидан фойдаланиш ва уларда ўлчов ўтказиш, улардаги хатоликларни аниқлаш, олинган натижаларни таҳлил қилиш ва улар асосида режалар, дастурлар қабул қилишни ўрганиш.
Комплекс назоратнинг метрологик асосларини, яъни спортчининг тайёргарлиги ва унинг мусобақа ва ўқув машғулотларидаги фаолиятининг назорати мазмуни ва турларини ўрганиш, бундан ташқари жисмоний тарбия ва спортда катта ўрин тутадиган ўқув машғулот юкламаларини ҳисоблаш, юкламалар кўрсаткичлари ва спортчиларнинг тайёргарлик динамикасини аниқлаш. Спортда метрологик талаблар, танлаб олиш масалалари, спорт натижаларини олдиндан айтиш муҳим ўрин тутади.
Бирор бир қонун бўйича амалга оширилган ўлчов – бу, бир томондан, ўрганилаётган ҳодиса ёки объектларнинг характеристикалари, иккинчи томондан эса, сонларнинг ўзаро мослигидир. Шунинг учун ҳам спорт метрологияни ўрганиш бўйича дарслик дастурига бошқа предметларнинг айрим қисмлари ҳам (математик статистика асослари, инструментал услуб ва ҳоказолар) киритилган.
Спортчининг турли босқичларда тайёргарлиги даражасини ҳар томонлама - комплекс назорат қилиш кўпчилик мутахассислар - педагоглар, шифокорлар, физиологлар, биохимиклар, психологлар, биомеханикларнинг биргаликда ҳамкорлигига асосланган ёндашувида ўтказилганда юқори самара бериши мумкин.
Комплекс назорат қилиш орқали спортчининг ҳар бир ҳолати тўғрисида аниқ ва тўлиқ маълумот олиш мумкин. Назорат қилишнинг асосий вазифаларидан бири спортчининг турли босқичлардаги жисмоний, психологик, физиологик ҳолатини назорат қилишдир.
Хусусан, «жисмоний ҳолат» тушунчаси қуйидагиларни англатади:
-спортчининг соғлиги;
-гавданинг спорт турига мос ҳолда тузилиши (ёки ривожланишига эришиш);
-спортчи организмининг физиологик функциялари ҳолати.
Жисмоний тарбия ва спорт амалиётида спортчининг қуйидаги уч ҳолати мавжуддир, яъни
- тезкор ҳолат,
- кундалик ҳолат,
- босқичдаги ҳолат.
2. Ўлчашнинг бир-биридан фарқ қилувчи икки усули: бевосита ва билвосита усуллар мавжуд. Бевосита ўлчашда натижа катталикнинг ўзини бевосита ўлчаб олинади (масалан, тананинг ҳарорати термометр билан, буюмларнинг узунлиги чизғич билан ўлчанади), билвосита усулда ўлчашда изланаѐтган катталикнинг қиймати у билан бевосита ўлчанаѐтган катталиклар орасидаги маълум боғланиш бўйича топилади (масалан, жисмнинг массасиии итарувчи кучни ҳисобга олиб тарозида тортиб аниқдаш, суюқликнинг қовушоқлигини шарчанинг суюқликда тушиш тезлигига кўра аниқлаш). Ўлчашларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник воситалар (ўлчаш воситалари) турлича бўлиши мумкин. Ҳаѐтда жуда таниш бўлган ўлчаш воситаси ўлчов асбоби бўлиб, унда ўлчанадиган катталиклар кузатувчи учун энг қулай шаклда берилади (масалан, термометрда ҳарорат симоб устунининг узунлиги билан, ток кучи амперметрнинг стрелкаси кўрсатган рақамлар билан нфодаланади). Ўлчаш воситаларига берилган ўлчашдаги физик катталикни ифодалаш учун мулжалланган ўлчовни хам киритиш мумкин (масалан, аниқ массага эга бўлган тошлар).
Кенг тарқалган ўлчаш воситаларидан бири ўлчов узгартиргичи (датчик) дир. У ўлчов ахбороти сигналили узатишга, кейинчалик алмаштиришга, қайта ишлашга ва сақлашга қулай бўладиган шаклда ишлаб чиқиш учун мўлшалланган (масалан ҳарорат электр сигнали кўринишида ифодаланиши мумкин).
Физик катталикнинг ўлчаш жараѐнида олинган қиймати унинг ҳақиқий қийматидан фарқ қилади. Ўлчаш натижаларининг ўлчанаѐтган катталикнинг ҳақиқий қийматига яқинлашиш даражаси ўлчаш аниқлиги билан характерланади. Ўлчашнинг аниқлик даражаси ўлчашнинг сифат кўрсаткичидир.
Ўлчашлар натижасини миқдорий баҳолаш ўлчашнинг аниқлик даражаси билан эмас, балки хатолик билан, яъни, ўлчаш натижаларининг ўлчанаѐтган катталикнинг хақиқий қийматидан фарқи билан белгиланади. Хатолик қанча кичик бўлса, ўлчашнинг аниқлиги шунча юқори бўлади.
3. Хатоликнинг асосий манбалари ўлчаш асбобларининг мукаммал эмаслиги, ўлчовчининг малакаси пастлиги, ташўи омилларнинг таъсири ва ҳоқазолардир. Буларнинг ичидан доим таъсир қилмайдиган ва қайта ўлчашда натижага бошқача таъсир қилувчи айрим омилларни ажратиш мумкин. Бундай омиллар тасодифий хатоларни вужудга келтиради. Бу тасодифий катталиклардир, шунинг учун уларни тегишли математик аппарат, эҳтимоллик назарияси ва математик статистикадан фойдаланиб, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва ҳисобга олиш мумкин.
Метрологиянинг асосий тушунчаларидан бири физик катта- ликларнинг бирликларидир. Физик катталикнинг бирлиги деб тегишли физик катталикни миқдорий баҳолаш учун келишувга мувофиқ асос сифатида қабул қилинган физик катталикка айтилади.
Физик катталикларнинг бирликлари асосан бирликлар системаси асосида группаланади. Асосий бирликлар системаси халқаро бирликлар системаси (СИ) ҳисобланади. Физик катталиклар бирликлари ҳақидаги маълумотлар [2] да келтирилган. Бу масалаларда тўлиқ тўхталиб ўтирмасдан, нисбий ва логарифмик катталикларнигина кўриб чиқамиз.
Ўлчаш амалиѐтида физик катталикнинг дастлабки деб қабул қилинган шундай физик катталикка нисбатидан иборат нисбий катталиклар кенг қўлланила бошланди. Мисол тариқасида қоришманинг концентрациясини, нисбий диэлектрик ва магнит сингдирувчанликни, фойдали иш коэффициентини, нисбий деформацияни, ишқаланиш коэффициентини, қон қовушқоқлигининг сувнинг қовуқоқлигига нисбатини ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Нисбий катталикнинг ўлчами ва номи бўлмайди. Айрим ҳолларда нисбий катталик юз марта ѐки минг марта орттириб ифодаланади. Бундай ҳолларда нисбий миқдорларнинг бирликлари процент (%) ѐки промилле (%0) кўринишида ифодаланади.
Товуш босимининг даражасини, товуш интенсивлигининг даражасини, электр сигналининг кучайиш даражаснни, частота интер- валининг ифодасини ва ҳоказоларни ифодалаш учун нисбий катталик логарифмдан фойдалааиш қулай (энг кенг тарқалгани ўнли логарифмдир):
бунда a1 ва а2 бир хил иcмли физик катталиклардир. Логарифмик катталик бирлиги учуп б е л ( Б ) қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |