Калби покдур хокисорим отам онам жаннатим,
Сизлар менинг дунёдаги бойлигимсиз давлатим.
Сизлар борки душманларим сўндиролмас савлатим,
Имкон бўлса ўғлингизни кечиринглар илтимос.
Нодон ўғлиз фарзанд бўлолмади сизларга мос.
Оғритдимку бошингизни оғритим деб дилингизни,
Болам дея сўкмадингиз шрин килдиз тилингизни.
Бекаму кўст ўстирдингиз улғайтирдиз ўғлингизни,
Имкон бўлса ўғлингизни кечиринглар илтимос.
Нодон ўғлиз фарзанд бўлолмади силарга мос.
Муаллиф ТАВАККАЛОВ МУХАММАДЗОИР
24.12.2021
"Севдирмагансан севилмагансан"
Мен севсам рад этиб севдирмагансан,
Ўзгасини севдиргансан севилмагансан.
Уники хам меники хам бўлмадинг асло,
Аросатда колган эдинг билдирмагансан.
Канийди кайтганида ўшал гўзал дам,
Тим кора кўзларинг бўлмас эди нам.
Доимо кулиб юргин кўзингдан асло,
Билинмасин хамиша кайғу андух ғам.
Сенга нелар этмади айтгин кани айт,
Жонимни берардим жоним ўшал пайт.
Кетган эдинг юрагим айлабон хаста,
Энди хеч айтмайман кайтгин дея кайт.
Сени зўрға унутди хаста юрагим,
Сенга эмас бошкага бордур керагим.
Бахтингни топ гўзалим мен хам топайин,
Бахтсиз бўлма жонгинам шудир тилагим.
Ергинам жонгинам боргинам менинг,
Хайроним вайроним сарсоним менинг.
Юрагим аста айлабон хаста,
Ери бўлиб кетарсан айтгина кимнинг.
Муаллиф ТАВАККАЛОВ МУХАММАДЗОИР
21.03.2022 21²¹
"Нолиманг дўстлар"
Нолиманг хаётдан хаста бўлсангиз,
Буларнинг бариси Аллох синови.
Давосидир ишонинг қувнаб кулсангиз,
Йиғламанг бу эрур шайтоннинг ови.
Do'stlaringiz bilan baham: |