Бахорги кўрик давомида Термиз локомотив депосида аникланган камчиликлар.
ТО-2 цехи.
- ТО-2 цехи юза қисми деворларни косметик таъмир талаб қилинади;
- опораларда “диққат юқори кучланиш” ёзувларини қайта ёзиб чиқиш талаб қилинади;
- опоралар стаканларини қора рангга бўяш талаб қилинади;
- “конец контактной сети” табличкалари янгиланмаган ва бўёқлаш ишлари амалга оширилмаган;
- цехда “повышенная плошадка” зиналаридан чиқиб тушишда хавфсизлик чораларини кўриш;
- цехнинг токар иш ўрни, “инструменталка” хоналари жавобгар шахс ва эхтиёт қисмлари руйхатлари деворларга ёпиштирилган;
- цехда электр шити рубильниги дастаги резина ғилоф билан химояланмаган;
- цехда химоя каскалари сақланадиган шитда тозалаш ишлари олиб борилмаган, химоя каскалари мойлардан тозаланмаган;
- цехда “повышенная плошадка” таг қисмини ёритиш электр шити схемаси нотўғри чизилган ва шит юза қисмига ёпиштирилган;
- аккумулятор батареяларига шёлоч тайёрлаш учун мўлжалланган бочкани юриш йўлакчасидан олиб бошқа жойга ўрнатиш талаб қилинади.
Термиз локомотив депоси навбатчиси хонаси.
- депо навбатчиси хонасида “фавқулотда холат” содир бўлганда “схема оповешения” чизмаси йўқ;
- депо навбатчиси Б.Садатов берилган саволларга қониқарсиз жавоб берди;
ТО-3 цехи.
ТП-28 да тозалаш ишлари олиб борилмаган.
Тайёрлов цехи.
- токар У.Бобоқулов фартуксиз ишлаётганлиги аниқланди, дастгохнинг тузилиши ва ишлаш принциплари хақидаги саволларга қониқарсиз жавоб берди;
- “нагнеталь 2-й ступени” қурилмасини синовдан ўтказиш стендида Термиз МТУ ТТНБ локомотив хўжалиги нозири билан келишилмаган (согласование).
Термиз локомотив депоси таъмирлаш персонали, депо навбатчилари ва ишчи ходимлар билан ММ ва ТХ қоидаларига риоя этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш ва техник машғулотлар сифатини ошириш талаб қилинади.
Бахорги кўрик давомида Термиз вагон депосида аникланган камчиликлар.
Депо худудидаги ва цехларидаги барча русча ёзилган плакат, белгилар ва технологик кариталарни лотин ёзувига асосланган узбек тилига угриш.
Ёнғин содир булганда харакатланиш схемаси талабга жавоб бермайди.
Автотормоз ускуналарини таъмирлаш бўлими (АКП)
Таъмирлаш столига ўрнатилган ёритиш чироқларининг 1 дона лапмаси йук.
Вагон тормоз эхтиёд кисмларининг корпуст кисмда ёриқлар мавжудлигини аниқлаш учун катталаштирувчи ойна (лупа) билан таъминланмаган.
Механика цехида.
Токарный дастгохларга химоя ойналари ўрнатилмаган.
Бахорги кўрик давомида Электр таминоти корханасида аникланган камчиликлар.
Электр таминоти корханаси худудидаги ва цехларидаги барча русча ёзилган плакат, белгилар ва технологик кариталарни лотин ёзувига асосланган узбек тилига угриш.
Корхонда ишчи ходимлар охирги бахтсиз ходиса тафсилотлари билан тўлиғича таништирилмаган.
Корхона қоравули Жуммаев.Х охирги бахтсиз ходиса тафсилотлари сўралганда жавоб беролмади
Пайвандлаш цехи мехнат мухофазаси талабларига тўлиқ жавоб бермайди жумладан: хавони шомоллатувчи мослама ўрнатилмаган, эхтиёт қисмларни қўйиш учун махсус токча (стелаж) ўрнатилмаган, йўриқномалар осилмаган, цехнинг ички қисмида тозалик ишлари олиб борилмаган.
Корхона биносидаги ўрнатилган нарвон олиб ташлаш талаб этилади;
Автомабиллар турар жойи (гараж)ининг токчаси (стелаж)да эхтиёт қисмлар тартибсиз холатда сақланмоқда;
Корхона худудини ёритучи чироқ яроқсиз холатда.
Do'stlaringiz bilan baham: |