Баённомасидан кўчирма йил Термиз шаҳри



Download 43,21 Kb.
Sana11.06.2022
Hajmi43,21 Kb.
#654478
Bog'liq
1 семестр кафедра йиғилиши баённома кўчирмаси


Термиз давлат университети Тарих факультети Ўзбекистон тарихи кафедрасининг №___ сонли йиғилиши
баённомасидан кўчирма


_______________ йил Термиз шаҳри

Қатнашдилар: Ўзбекистон тарихи кафедраси профессор-ўқитувчилари ва 1-курс магистратура мутахассислиги талабалари


Кун тартиби
1. 5А120302-Тарих (йўналишлар ва фаолият тури бўйича) мутахассислиги 1-курс талабалари 2020/2021 ўқув йили 1-семестри бўйича шахсий иш режалари бажаралиши тўғрисида

Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан кафедра мудири профессор Ш.Шайдуллаев сўз олиб Тарих мутахассислиги 1-курс талабаларининг 1-семестр якунлари бўйича хисоботлари тингланишини маълум қилди. Магистрлар шахсий иш режалари бажарилиши бўйича ҳар ойда хисобот бериб боришлари лозимлиги ва у тасдиқланган режага мос бўлиши кераклигини айтиб ўтди.


Биринчилардан бўлиб гуруҳ аъзоси Шоемкулов Хусниддин Шоемкул углининг хисоботи тингланди. Шоемкулов Хусниддин 1-семестр мобайнида 2020-2022 ўқув йиллари учун тасдиқланган шахсий иш режа бўйича амалга оширган ишлари тўғрисида хисобот берди.
Жумладан, Ўқув методик ишлар бўйича Тарихнинг долзарб муаамолари, цивилизациялар тарихи, Ўрта Осиёда ер-сув муносабатлари тарихи хамда Илмий тадқиқот методологияси фанлари ўқув жараёнларида фаол қатнашганлигини, шахсий иш режада режалаштирилган “Ўрта Осиёда ер-сув муносабатлари тарихи” фани бўйича мавзулар кесимида савол топшириқлар тўплами, тестлар, кейслар ишлаб чиқишда ушбу фанни ўқитадиган профессор-ўқитувчилардан Н,Турсунов, А.Абдикаюмов ва Ж.Мирзаевлар билан биргаликда услубий кўрсатма ишлаб чиққанлигини маълум қилди. Ўқув методик ишлар бўйича ҳар ойда кафедрага бажарилган ишлар ҳақида илмий раҳбар билан келишилган ҳолда хисоботни кафедрага тақдим этиб келганлигини маълум қилди.
Илмий тадқиқот ишлари бўйича 1-семестр мобайнида мавзулар банкидан “Харбий жанг саьнатлари тарихи” мавзусини танлаганлигини ҳамда ушбу мавзу бўйича илмий раҳбар сифатида доцент А.Абдикаюмов розилик хатига асосан диссертация мавзуси бўйича илмий тадқиқот режасини ишлаб чиқишганлигини маълум қилди.
Магистрлик диссертацияси мавзуси доирасида илмий мақолалар чоп этилмаганлигини, чунки диссертация мавзуси ҳали тасдиқланмаганлигини айтиб ўтди.
Кафедра қошидаги “Ёш тарихчи” тўгарагида “Харбий жанг саьнатлари тарихи” мавзусида маъруза қилганлигини ва бу тўғрисида кафедрага ҳар ойда ҳисобот бериб борганлигини айтиб ўтди.
Илмий педагогик ишлар бўйича 1-семестр мобайнида ўқув жараёнини ташкил этишга боғлиқ меъёрий хужжатлар билан танишганлигини, кафедра профессор-ўқитувчиларнинг дарсларига тажриба орттириш, дарс ўтиш маҳоратини ўрганиш мақсадида қатнашганлигини айтиб ўтди.
1-семестр мобайнида бакалавриат талабалари билан шахсий иш режада белгиланган ўқув-маслаҳат ишларини олиб борганлигини, ҳар ойда бу ҳақида кафедрага илмий раҳбар билан келишган ҳолда ҳисоботлар бериб борганлигини айтди.
Илмий семинар ишлари бўйича 1-семестр мобайнида магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича манбаларни ўрганганлигини, тўпланган маълумотларни таҳлил қилганлиги ва умумлаштирганлигини келтириб ўтди. Ўрганилган маълумотлар асосида илмий семинарда маъруза қилганлигини айтиб ўтди.
Магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича 1-семестр мобайнида танланган мавзу бўйича конспект, аннотацияларни тайёрлаганлиги, илмий тадқиқот муаммосини шакллантирганлиги ва тавсифлаганлигини айтди.
Шундан сўнг, кун тартибидаги масала юзасидан Шоемкулов Хусниддин Шоемкул угли ҳисоботи юзасидан кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бир қатор саволлар берилди. Жумладан, кафедра ўқитувчиси С.Султонов томонидан мавзу юзасидан қандай хорижий адабиётлар таҳлил қилинганлиги сўралди хамда ҳисобот юзасидан фикрларини билдириб, кейинги семестрдаги илмий тадқиқотлар ва семинарларга пухта тайёргарлик кўриш кераклиги, диссертациянинг биринчи бобини 2-семестрда якунлаш режалаштирилганлигини ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлади ҳамда ҳисоботни аъло баҳога баҳолаш мумкин эканлигини айтиб ўтди.
Юқоридагиларни қайд этган ҳолда, таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб,
МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Кун тартибидаги масала юзасидан кафедра мудири профессор Ш.Шайдуллаевнинг ҳисобот юзасидан билдирган фикрлари ахборот учун қабул қилинсин.
2. 1-курс магистранти Шоемкулов Хусниддин Шоемкул углининг 1-семестр мобайнида шахсий иш режа бажарилиши бўйича ҳисоботи “аъло”, деб топилсин.
3. Муҳокама жараёнида билдирилган фикрлар инобатга олинсин.
4. Халқаро журналларда мақола ва тезисларни тақдим этиш жараёни фаоллаштирилсин.
6. Диссертация ишини расмийлаштириш тартибига асосан амалга ошириш илмий раҳбар ва кафедра мудири томонидан назоратга олинсин.
7. Халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган конференцияларда диссертация мавзуси бўйича тақдимот-маърузалари билан иштирок этиш тизими жонлантирилсин.
8. Календарь режага мувофиқ амалга оширилган вазифалар бўйича ҳар семестр якунида ҳисоботни магистратура бўлимига тақдим этилиши таъминлансин.


Йиғилиш раиси:
Йиғилиш котиби:
Download 43,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish