Термиз давлат университети Иқтисодиёт ва менежмент кафедрасининг №___ сонли йиғилиши
баённомасидан кўчирма
______ 2022 йил Термиз шаҳри
Қатнашдилар: Иқтисодиёт ва менежмент кафедраси профессор-ўқитувчилари ва 1-курс магистратура мутахасислиги талабалари
Кун тартиби
1. 70310102 – Иқтисодиёт(тармоқлар ва соҳалар) мутахассислиги 1-курс талабалари 2021/2022 ўқув йили 1-семестри бўйича шахсий иш режалари бажаралиши тўғрисида
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан кафедра мудири Т.Мамаджанова сўз олиб Иқтисодиёт(тармоқлар ва соҳалар) мутахассислиги 1-курс талабаларининг 1-семестр якунлари бўйича хисоботлари тингланишини маълум қилди. Магистрлар шахсий иш режалари бажарилиши бўйича ҳар ойда хисобот бериб боришлари лозимлиги ва у тасдиқланган режага мос бўлиши кераклигини айтиб ўтди.
Гуруҳ талабаларидан Абдурашидов Бобур Абдурашид ўғли хисоботи тингланди. Абдурашидов Бобур Абдурашид ўғли 1-семестр мобайнида 2011-2022 ўқув йиллари учун тасдиқланган шахсий иш режа бўйича амалга оширган ишлари тўғрисида хисобот берди.
Жумладан, Ўқув методик ишлар бўйича Эконометрика-2,Бизнесни тадкик этиш усуллари,Микроиктисодиёт-2,Махсус фанлар укитиш методикаси, Илмий тадқиқот методологияси каби фанлари ўқув жараёнларида фаол қатнашганлигини, шахсий иш режада режалаштирилган бакалавр йўналиши 1-курс 1-семестрида ўтиладиган “статистика” фани бўйича мавзулар кесимида савол топшириқлар тўплами, тестлар, кейслар ишлаб чиқишда ушбу фанни ўқитадиган профессор-ўқитувчилардан ўқ. Мирзаев билан биргаликда услубий кўрсатма ишлаб чиққанлигини маълум қилди. Ўқув методик ишлар бўйича ҳар ойда кафедрага бажарилган ишлар ҳақида илмий раҳбар билан келишилган ҳолда хисоботни кафедрага тақдим этиб келганлигини маълум қилди.
Илмий тадқиқот ишлари бўйича 1-семестр мобайнида мавзулар банкидан “Қишлоқ хўжалигида йер ва сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солишнинг иқтисодий-екологик механизмларини такомиллаштириш (Сурхондарё вилояти мисолида)”мавзусини танлаганлигини ҳамда ушбу мавзу бўйича илмий раҳбар сифатида Термиз давлат университети иқтисод фанлари номзоди доцент А.Мирзаев розилик хатига асосан диссертация мавзуси бўйича илмий тадқиқот режасини ишлаб чиқишганлигини маълум қилди.
Магистрлик диссертацияси мавзуси доирасида илмий мақолалар чоп этилмаганлигини, чунки диссертация мавзуси ҳали тасдиқланмаганлигини айтиб ўтди.
Диссертация мавзуси бўйича илмий тадқиқот, тажриба синов майдончаси (Термиз давлат университети) аниқланиб, иш режаси ишлаб чиқилганлигини маълум қилди.
Илмий педагогик ишлар бўйича 1-семестр мобайнида ўқув жараёнини ташкил этишга боғлиқ меъёрий хужжатлар билан танишганлигини, кафедра профессор-ўқитувчиларнинг дарсларига тажриба орттириш, дарс ўтиш маҳоратини ўрганиш мақсадида қатнашганлигини айтиб ўтди.
1-семестр мобайнида шахсий иш режада белгиланган ўқув-маслаҳат ишларини олиб борганлигини, ҳар ойда бу ҳақида кафедрага илмий раҳбар билан келишган ҳолда ҳисоботлар бериб борганлигини айтди.
Илмий семинар ишлари бўйича 1-семестр мобайнида магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича манбаларни ўрганганлигини, тўпланган маълумотларни таҳлил қилганлиги ва умумлаштирганлигини келтириб ўтди. Ўрганилган маълумотлар асосида 2022 йил 11феврал куни илмий семинарда маъруза қилганлигини айтиб ўтди.
Магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича 1-семестр мобайнида танланган мавзу бўйича конспект, аннотацияларни тайёрлаганлиги, илмий тадқиқот муаммосини шакллантирганлиги ва тавсифлаганлигини айтди.
Шундан сўнг, кун тартибидаги масала Абдурашидов Бобур Абдурашид ўғли ҳисоботи юзасидан кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бир қатор саволлар берилди. Жумладан, кафедра аъзоларидан А.Мирзаев томонидан мавзу юзасидан диссертация тузилиши, унинг боблари, илмий раҳбар билан кўриб чиқилиб, тегишли хорижий ҳамда ватанимиз олимлари тадқиқотлари танқидий таҳлил қилинганлиги ҳақида сўралди. Т.Мамаджанова ҳисобот юзасидан фикрларини билдириб, диссертация мавзуси бўйича илмий изланишларни келгусида фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун мослаштирган ҳолда пухта олиб бориш лозимлигини, диссертация бўйича илмий мақолалар чоп этиш зарурлигини таъкидлади ҳамда ҳисоботни аъло баҳога баҳолаш мумкин эканлигини айтиб ўтди.
Юқоридагиларни қайд этган ҳолда, таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб,
МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Кун тартибидаги масала юзасидан кафедра мудири Т.Мамаджанова, С.Туропова, А.Мирзаевларнинг ҳисобот юзасидан билдирган фикрлари ахборот учун қабул қилинсин.
2. 1-курс магистранти Абдурашидов Бобур Абдурашид ўғлининг1-семестр мобайнида шахсий иш режа бажарилиши бўйича ҳисоботи “яхши”, деб топилсин.
3. Муҳокама жараёнида билдирилган фикрлар инобатга олинсин.
4. Халқаро журналларда мақола ва тезисларни тақдим этиш жараёни фаоллаштирилсин.
6. Диссертация ишини расмийлаштириш тартибига асосан амалга ошириш илмий раҳбар ва кафедра мудири томонидан назоратга олинсин.
7. Халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган конференцияларда диссертация мавзуси бўйича тақдимот-маърузалари билан иштирок этиш тизими жонлантирилсин.
8. Календарь режага мувофиқ амалга оширилган вазифалар бўйича ҳар семестр якунида ҳисоботни магистратура бўлимига тақдим этилиши таъминлансин.
Йиғилиш раиси: Т.Мамаджанова
Йиғилиш котиби: Ў.Ортиқов
Do'stlaringiz bilan baham: |