Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 40-сонли мактабида воя етмаганлар ўртасида “Суицит” ўз жонига қасд қилишни олдини олиш мавзусидаги профилактик тадбир
БАЁННОМАСИ
15.02.2021 йил 40-мактаб фаоллар зали
Қатнашдилар:
Шайхонтоҳур тумани ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
бўлими профилактика бўлими инспектори
катта лейтенант М.С.Абдувахобов
ММИБРЎ: Ш.А.Мавлонова
Мактаб психологлари С.С.Акбарова, Д.Х.Мирджалилова
Мактаб Хотин-қизлар раисаси Б.Шукурова
9-11-синф ўқувчи қизлари ва синф раҳбарлари
Сўзга мактаб директори Д.П.Низомова чиқиб, ҳозирги кунда долзарб муаммолардан бири бўлган “Суицит” яъни, ўз жонига қасд қилиш ҳақида сўз юритди. Ёшларнинг турли ташқи ғоявий таъсирлар домига тушиб қолаётганлиги, уларни бу йўлдан қайтариш омиллари ҳақида гапирди. Шундан сўнг сўзга Шайхонтоҳур тумани ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлими профилактика бўлими инспектори катта лейтенант М.С.Абдувахобовҳозирги вақтда воя етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик ва ҳуқуқбузарлик ҳамда ўз жонига қасд қилиш тўғрисида сўз юритди. Мамлакатимиз келажагимиз бўлмиш вояга етмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик жиноятчилик ўзи жонига қасд қилиш холатларини олдини олиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканлигини айтиб қаровсиз, эътиборсиз қолган ёш ўғил қизлар, хаттоки вояга етмаган ўсмирлар ҳам ўз манфаатларини кўзлаб жиноят содир этишга ўз жонига қасд қилишга берилиб кетаётганлигини такидлаб ўтди.
Шундан сўнг мактаб психологи Д.Х.Мирджалилова сўзга чиқиб ўқувчиларга ҳозирга пайтда ўз жонига қасд қилиётган вояга етмаганлар кўпайиб бораётгани ҳақида маълумотлар ва мисоллар келтирди. Бунинг сабабларидан бири бу стресс эканлиги, бунинг оқибатида тинч юрган умуман хаёлида йўқ инсон ҳам аффект холатида ўз жонига қасд қилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Бунинг яна асосий сабабларидан бири бу интернет тармоқларидаги ҳар хил турдаги шавқатсиз ўйинлар ҳамда суицитга ундовчи ўйинлар таъсир кўрсатмоқда.
Шундан сўнг мактаб психологи С.Акбарова ўқувчиларга яшаш учун юзта сабаб деб номланган тренинг дастурини олиб борди. Стикерлар тарқатилиб ҳар бир ўқувчига яшашидан мақсад нима эканлиги ёзиб беришларини сўради. Ўқувчилар стикерларга ўз орзу хаваслари ҳақида ёзиб топширишди. Шундан сўнг барча стикерлар йиғиб олиниб, аралаштирилиб қайтадан тарқатилди. Лекин бунда ҳамманики ўзига эмас ҳар хил ўқувчига тушди. Бундан мақсад бошқа бир инсоннинг тилагини ўқиб ўзига хулоса чиқаришдан иборат.
Мактаб директори Д.П.Низомова
Мактаб психологи Д.Х.Мирджалилова
Мактаб психологи С.С.Акбарова
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 40-сонли мактаби педагог жамоаси билан мактаб психологлари С.Акбарова ва Д.Мирджалиловалар томонидан “Стресс салбий эмоцияларни бошқариш” мавзуси ўтказган психологик тренинг
Do'stlaringiz bilan baham: |