Мактаб директори Д.П.Низомова
Мактаб психологи Д.Мирджалилова
Мактаб психологи С.Акбарова
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 40-сонли мактабида “Вояга етмаганларни мустақил хаётга тайёрлаш, Эрта турмуш қуришнинг олдини олиш ва шахсий гигиена кўникмаларини шакллантириш” мавзусидаги йиғилиш
БАЁННОМАСИ
16.03.2021 йил 40-мактаб фаоллар зали
Қатнашдилар:
Мактаб директори Д.П.Низомова
ММИБРЎ: Ш.А.Мавлонова
Мактаб психологлари С.С.Акбарова, Д.Х.Мирджалилова
Мактаб Хотин-қизлар раисаси Б.Шукурова
44- ОП Шифокори Д.Джураева
Мактаб хамшираси Ш.Матбаева
8-11-синф ўқувчи қизлари ва синф раҳбарлари
Кўриладиган масала:
1. Воя етмаган қизлар ўртасида эрта турмуш қуриш ва эрта туғруқни олдини олиш.
2. Психолог томонидан танглик ҳолати ва хиссиётни бошқариш бўйича гуруҳий давра сухбатларини ташкил этиш.
Йиғилишда мактаб хотин-қизлар раисаси Б.Шукурова сўзга чиқиб, бу мавзу бугунги кундаги долзарб муаммолардан бири эканлигини қизларнинг эрта туғруқ оқибатида ногирон ва бепушт бўлиб қолаётганлигини айтиб бунинг олдини олишда мактаб ва махалланинг ўрни беқиёс эканлигини айтиб ўтди.
Сўзни Шайхонтоҳур тумани 44-ОП Шифокори Д.Джураевага берди. Улар сўзга чиқиб, оила никохдан бошланишини, никох расмий қонунлар асосида тузилса ҳақиқий хисобланишини, никоҳ ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар эса, 17-ёш деб белгиланганлигини, аммо бу ёшда турмушга чиқиш хавфли эканлигини, қиз болаларнинг бу ёшда жисмонан руҳан, ижтимоий иқтисодий томондан тайёр эмаслиги, хали оиладаги вазифаларга келинлик оналик вазифаларига тайёр эмаслигини ҳисобга олиб турмушга чиқиш ёшини қизлар учун 20-22 ёш, йигитлар учун 23-25 ёш деб белгиланганлиги маъқул.
ММИБРЎ Ш.А.Мавлонова сўзга чиқиб, турмуш қуриш учун ёшлар жисмоний ва рухий, маънавий соғлом бўлиши кераклигини айтиб ўтди. Шу ўринда юрт бошимизнинг қуйидаги сўзларини келтириб ўтиш жоиз деб ҳисоблаймиз: “Қиз болани, коллежни битирмасдан, ҳунар эгалламасдан туриб, кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар буни мен узоқни кўрмаслик калтабинлик деб биламан”, деган сўзларини эслатиб ўтди.
Мактаб хамшираси Ш.Матбаева сўзга чиқиб, эрта ёшда хомиладор бўлиш туғиш жараёнида она ва боланинг соғлиғига хавф солиши мумкин, маълумки 15-17 ёшгача қизлар тўлишиб бўйлари ўсиб қолади, аммо бу хали уларни она бўлиш учун етилганликларини билдирмайди.
Мактаб психологолари, сўзга чиқиб қизларни эрта турмуш қуриш натижасида юзага келадиган бир қанча муаммоли вазиятларни кўрсатиб ўтишди. Ҳамда ўқувчи қизлар билан “Бахт бу...” тренингини олиб боришди. Тренингда ўқувчи қизларга 10 савол берилди улурдан жавоблар ноаънанавий тарзда олинди
ҚАРОР ҚИЛИНДИ
Ўқувчи қизларни бўш вақтларини фан тўгаракларига жалб қилиш. Маъсул: ўқитувчилар ва синф рахбарлари.
Мактаб директори Д.П.Низомова
Мактаб психологи Д.Х.Мирджалилова
Мактаб психологи С.С.Акбарова
Do'stlaringiz bilan baham: |