Баённомаси 2022 йил 18 февраль 1-сон Бахмал мфй


XIV. ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК. КАСАБА УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ



Download 147,5 Kb.
bet8/9
Sana09.07.2022
Hajmi147,5 Kb.
#766536
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
82-Мактаб Директор, КУК ахбороти

XIV. ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК. КАСАБА УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ
117. Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси ўзаро муносабатларида ижтимоий шерикчилик, ҳамкорлик, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш тамойилларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилдилар.
118. Иш берувчи Муассасада ходимларнинг ягона вакиллик органи сифатида Касаба уюшмаси қўмитасини тан олди.
120. Касаба уюшмаси аъзоларининг ёзма аризалари асосида касаба уюшмаси аъзолик бадаллари Муассаса бухгалтерияси орқали пул ўтказиш йўли билан тўланиб борилди.
122. Иш берувчи:
а) «Жамоа шартномаси»га кирмаган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қарорлар қабул қилишдан олдин Касаба уюшмаси қўмитаси билан олдиндан келишиб олиш амалларини кўрди;
б) Касаба уюшмаси қўмитаси талаб қилганда унга меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотлар тақдим этиб борди;
123. Касаба уюшмаси қўмитаси:
а) Муассасанинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш дастурларини бажарилишига кўмаклашиш, бу борада ходимлар ташаббуси ва ижодиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
г) касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
д) иш жойларидаги мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этилишига эришиш ва иш жойларини меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси қоидалари талабларига мувофиқ холатга олиб келиш борасида иш берувчи томонидан тегишли чоралар кўрилишини талаб қилиш;
е) ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олиши ва соғломланиши учун ходимларнинг аризаларини тегишли соғломлаштириш масканларига йўлланмалар билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланган меъёрлар доирасида таъминлаш;
ж) Муассасада меҳнат ва турмуш шароитлари аҳволининг жамоат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
з) касаба уюшмаси аъзолари орасида меҳнат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб бориш, можароларга олиб келувчи вазиятларни олдини олишга қаратилган чоралар кўриш;
и) ҳар хил танловлар, спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлар учун рағбатлантирувчи совғалар ва мукофотлар таъсис этиш;
126. Халқаро меҳнат ташкилотининг «Корхоналарда меҳнаткашлар вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар тўғрисида»ги 135-Конвенциясига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1995 йил 18 декабрда 196-рақам билан рўхатга олинган «Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида Низом»нинг 12-бандига биноан ходимларнинг қуйидаги тоифалари «Жамоа шартномаси» мақсадларида Меҳнаткашлар вакиллари деб эътироф этилдилар:
а) сайлаб қўйиладиган касаба уюшма қўмитаси аъзолари (3 нафар);
б) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар (17 нафар);
в) меҳнат низолари комиссиясининг аъзолари (3 нафар);



Download 147,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish