Бухоро вилоят Вобкент туман Халқ таълими бўлимига қарашли
8-умумий ўрта таълим мактабида “Фарзанд тарбияси учун ҳар бир ота-она маъсулдир” мавзусида ўтказилган мактаб Кузатув кенгаши йиғилиши
Баённомаси
2019-йил 10 -май “Чангарон” МФЙ
Найман қишлоқ
2019-йил 10–май Жума куни Вобкент туман 8- умумий ўрта таълим мактабида Кузатув кенгаш йиғилиши
бўлиб ўтди.
Йиғилиш иштирокчилари мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари М.Қулиев, мактабнинг ўқув тарбия ишлар бўйича директори ўринбосари О.Наврўзова, Кузатув кенгаш раиси Н.Файзуллоев, Кузатув кенгаш аъзоларидан А.Эшонқулов, А.Очилов, Р.Тўраев, Ғ.Қўлдошев, Л.Ашуров, М.Тўроев , мактаб КУ раиси Ш.Қодирова, мактаб БТ етакчиси Ш.Саъдуллоев, мактабнинг амалиётчи рухшуноси Д.Рустамова, М.Рахимовалар, мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Рўзиева, мактабнинг барча ўқитувчилари ва 120 нафар ота-оналар қатнашдилар.
Кун тартиби :
Ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиши, давоматни таъминлаш .
Билимлар беллашувининг натижалари .
Ўқувчиларнинг одоб-ахлоқи, кийиниш маданияти, ягона мактаб формасига келиши .
Ёзги таътил даврида ўқувчиларни тўгаракларга жалб қилиш .
Билимлар беллашувининг натижалари .
Мактабни 2019-2020-ўқув йилига таёрлашда ота-оналар ва ҳомийлар кўмаги .
Эшитилди
Йиғилишни мактабнинг ММИБДЎ М.Қулиев очиб берди . Жўраева ота-оналарга “Фарзанд тарбияси учун ҳар бир ота-она маъсулдир” деб номланган йиғилиш мавзуси билан таништириб ўтди. С.Жўраева ўз сўзида вояга етмаган ёшларни турли диний оқимларга кириб кетишларини олдини олиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда тўгараклар ташкил етилгангалиги ҳақида тўхталдилар . Муҳтарам Президентимизнинг “ Ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил етиш бўйича 5та мухим ташаббус қабул қилинганлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Мактабда турли фан ,спорт ,амалий ва санъат, компютер, китобхонлик тўгараклари ,мавжудлиги ҳақида тўхталдилар . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-сентябрдаги ПФ-55-38-сон халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаси Кузатув кенгашининг мақсади, вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш.Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари , Олий мажлис қарорлари Президент қарорлари бошқа қонун ҳужжатлари шунингдек таълим муассасаси уставлари низом асосида амалга оширилади. Мактабда кузатув кенгаши таркибида муассасаса фаолиятига жиддий ҳисса
қўшишига қодир, энг фаол ота-оналар, битирувчилар ҳомийлар ва бошқа шахслар киритилади .Йиғилишни олиб бориш учун сўзни кузатув кенгаши раиси Н.Файзуллоевга берилди. Йиғилишни кузатув кенгаши раиси Н.Файзуллоев олиб борди. Н.Файзуллоев сўзни ЎИБДЎ О. берди. Р. Яхшиев ўқувчиларнинг билим даражаси ва билимлар беллашуви натижалари ҳақида тўхталиб ўтди .Иқтидорли ,қобилиятли ўқувчиларнинг борлиги, улар мактабнинг фахри эканлигини айтди ва билимлар беллашувида ўқувчиларнинг билим даражаси ва билимлар беллашуви натижалари ҳақида тўхталиб ўтди. Иқтидорли, қобилиятли ўқувчиларнинг борлиги, улар мактабнинг фахри еканлигини айтди ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тарқатди. Кейинги сўз навбати ММИБДЎ С.Жўраевага берилди.
У ўз сўзида баъзи ўқувчиларнинг сабабсиз дарс қолдириш ҳолатларига тўхталиб ўтди. 8-синф ўқувчиси Адизов Равшан, 7-синф ўқувчиси Тоштемиров Ҳамид, 11-синф ўқувчиси Зарипов Шохруд, 11-синф ўқувчиси Собиров Нозирларнинг дарс қолдиришини, дарслардан қочадиган ўқувчилардан 11-синф ўқувчиси Шукуров Шерзод, Адизов Сардор, 10-синф ўқувчиси Туропов Жавлонларнинг дарслардан қочиши ҳақида тўхталиб ўтди. Мактабда таълим олишдан ташқари билимни мустахкамлаш учун турли тўгаракларнинг ўрни мухумлигини айтиб ўтди . 2019 йил янги ўқув йилидан бошлаб барча ўқувчилар ягона мактаб формасида келишини ота –оналар буни назоратга олишлари айтиб ўтилди .
Кейинги сўз навбати кузатув кенгаши аъзоси А.Очиловга берилди. Очилов ўз сўзида ўқувчиларнинг одоб ахлоқи ,юриш туриши ,кийиниши маданияти ҳақида тўхталиб ўтдилар .
Фахрли ўринларни олган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тарқатди. Кузатув кенгаши раиси Н.Файзуллоев кейинги сўз навбатини кенгаш аъзоси М.Тўраевга берди. А.Эшонқулов мактабни атрофини айланганини ,синф ханоларини кўриб чиққанини айтиб ,таътил даврида мактабни таъмирлаш ишларига ота-оналар ва ҳомийлар моддий томондан кўмаклашиш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтди . Ота-оналар ва ҳомийлар бир овоздан А.Эшонқуловни фикрини маъқуллашди .
Йиғилиш қарор қилади:
1.Мактабда ўтказилган ота-оналар йиғилиши қаноатли деб топилсин.
2. Барча синф раҳбарлари йиғилишнинг натижасини ўз синфларида ишлаб чиқсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари С.Жўраева зиммасига юклатилсин.
Кузатув кенгаш раиси: Н.Файзуллоев.
кенгаш котибаси: М. Жаҳонова.
Do'stlaringiz bilan baham: |