Кафедра мудири: Қўзиев А.
Котиб: Қурбонов Ш.
Термиз давлат университети
Архитектура ва қурилиш факультети
Транспорт тизимлари ва иншоотлари кафедраси йиғилиши
баённомаси № 10
05.01. 2022 й. Термиз шаҳри.
Қатнашдилар: Кафедранинг барча профессор-
ўқитувчилари жами 11 киши.
Талабалар билимини адолатли баҳолаш тўғрисида кафедра ўқитувчиларининг ахбороти.
Кафедра профессор-ўқитувчиларининг халқаро, республика илмий-амалий анжуманларида иштироки тўғрисида
Кафедрада ўтказилган ўзаро дарсларга кириш ва текширишлар таҳлили тўғрисида.
4. Ҳар хил масалалар.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан кафедра мудири т.ф.н., доц. А. Қўзиев сўзга чиқиб, гуруҳларда олиб борилаётган жорий ва оралиқ назоратларни фан ўқитувчилари яна бир бор кўриб чиқиш кераклигини,ҳамда қўйилган балларни адолатли қўйиш тўғрисида гапирди. Талабаларнинг балларини ўз вақтида электрон деканатга қуйиббориш кераклигини такидлади. Шундан сўнг кафедранинг барча ўқитувчилари бирин-кетин фанлар бўйича ўтказилган жорий ва оралиқ назоратлари натижаси бўйича ахборот бердилар.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан кафедра мудири т.ф.н., доц. А.Қўзиев сўзга чиқиб ўқитувчиларнинг халқаро, республика илмий амалий анжуманларида иштирок этишлари тўғрисида таъкидлади.
Кафедрада профессор ўқитувчилари томонидан илмий ишлар талаб даражада олиб борилмаётганлиги таъкидланди. Шунинг учун ўқитувчилар томонидан мақолалар нашр этиш суст эканлиги билдирилди. Айрим кафедра аъзолари илмий иш билан умуман шуғулланмаганлиги, яъни фақатгина университет миқёсида ўтказиладиган конференцияда мақола билан қатнашибгина қолишлиги билдирилди. Кафедрамизнинг айрим ўқитувчилари илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланибгина қолмай балки Республика миқёсида ўтказиладиган илмий анжуманларда ҳам фаол қатнашиб келмоқдалар. Шу ўринда профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятига юқори баҳо беришимиз жуда мушкул. ОАК эътироф этган журналларда, Республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган барча илмий анжуманларда фаол қатнашишни таъкидлади.
Илмий ишларнинг яхши йўлга қўйилиши бу кафедра илмий салоҳиятини яхшиланишига балки дарс жараёнларининг яхшиланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Шу сабабдан бу масалага жиддийроқ қараш кераклиги билдирилди.
Кафедрадаги айрим профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режасида келтирилган ўқув услибий ишлари, илмий тадқиқот ишлари ва устоз шогирд ишлари бўйича бажарилган фаолияти қониқарли эмаслиги билдирилди.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан кафедрада ўтказилган ўзаро дарсларга кириш ва текширишлар таҳлили тўғрисида кафедра мудири т.ф.н. А.Қўзиев сўзга чиқиб кафедра ўқитувчиларининг дарс ўтиши маҳоратлари ҳақида гапириб ўтди. Илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчиларга илмий даражага эга бўлмаган ўқитувчиларнинг дарс ўтиш жараёнини таҳлил қилиб, ёш кадрларни тарбиялашда кўп йиллик педагогик стажга эга бўлган ўқитувчиларнинг маслаҳатларидан фойдаланиб иш фаолияти олиб боришлари мумкинлиги. Кафедрада фаолият олиб бораётган ёш ўқитувчилар ҳали анча ўз устида доимий ишлаши кераклиги ҳақида гапирди.
Ҳар хил масала юзасидан йиғилиш раиси т.ф.н., доц. А.Қўзиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таьлим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини изчил таьминлаш, шунингдек олий таьлим муассасаларининг мустақиллигини кенгайтириш,улар фаолиятида давлат маьмурий бошқарувини кескин камайтириш ҳамда шу орқали ўзгарувчан меҳнат бозори талабларига жавоб бера оладиган юқори малакали кадрлар тайёрловчи давлат олий таьлим муассасаларини шакллантириш мақсадида: 2022/2023 йилидан бошлаб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таьлим муассасаларига мустақил қарор қабул қилиш ваколатлари берилди, шу жумладан Термиз давлат университетигаҳам 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб молиявий мустақилликка эришди.
Do'stlaringiz bilan baham: |