Баённомаси 021 йил январ Денов ш



Download 47,5 Kb.
bet1/2
Sana11.03.2022
Hajmi47,5 Kb.
#491057
  1   2
Bog'liq
74 мактаб Мурожатнома баённома 2021


Денов туманидаги 74-умумий ўрта таълим мактаби педагог ходимларнинг йиғилиш


Баённомаси


2021 йил 8 январ Денов ш.

Иштирок этдилар :


1. Хакимова Р.А. - мактаб директори , йиғилиш раиси
2. ЎИБДЎ – ММИБДЎ, котиба ҳамда 62 нафар педагог ходимлар


Кун тартиби:



  1. “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлисга йўллаган мурожаатномаси” тўғрисида

_____________________________________________________________________
Маърузачи : Хакимова Р.А.



  1. Эшитилди:

Ассалому алайкум хурматли йиғилиш қатнашчилари. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2020 йил бутун дунё учун оғир синов бўлганлиги коронавирус пандемияси оғир глобал даврни бошимиздан кечирганлигимиз хақида гапириб ўтди. У ўз сўзида Бухоро ва Сардобада юз берган табиий ва техноген офатлар халкимизни яна бир бор иродасини синовдан ўтказганлигига тўхталиб ўтди. Буюк аждодимиз Имом Мотурудий ҳазратларининг “Тириклик ҳикматини соғлиқда, деб билгин”, деган чуқур маъноли сўзлари нақадар тўғри эканини ҳаётнинг ўзи бугун қайта-қайта исботламоқда.
Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдег улуғ мақсадни кўйдик,бунинг учун Хоразмийлар,Ибн Синолар,Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган мухит яратишимиз керак. Шу максадда “Янги Ўзбекистон –мактаб остонасидан, таълим –тарбия тизимидан бошланади” деган ғояни амалга оширамиз.Ёш авлодга боғча, мактаб, олийгохда сифатли таълим-тарбия беришни йўлга қўямиз,улар жисмонан ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча имкониятларни сафарбар этамиз. Ёшларни замонавий билим ва тажриба, миллий ва умумбашарий кадриятлар асосида мустакил фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгалари этиб вояга етказамиз. Бир сўз билан айтганда, бола туғилганидан бошлаб,30 ёшгача бўлган даврда уни хар томонлама қўллаб кувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган, яхлит ва узлуксиз таълим яратилади.
Якинда Қашқадарё, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шахрининг Чилонзор туманларида бўлиб ўтган учрашувларда ёшларимиз томонидан билдирилган фикр ва ташаббуслар мени жуда қувонтирди. Ёшлар форумида ўғил – қизларимизнинг ёниб турган кўзларида улкан азму шижоатни, билимга ташналик ва янгиликка интилишини кўриб, янада рухландим ва улардан куч олдим, Ибн Сино бобомиз айтгандек довюрак ва ботири ёшлар айнан шу фарзандларим эканига яна бир бор амин бўлдим. Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидоийлик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз. Янги Ўзбекистонни ана шундай билимли ва бунёдкор ёшлар билан биргаликда барпо этамиз. Кириб келаётган янги 2021 йилни мамлакатимизда “Ёшларни куллаб- кувватлаш ва ахоли саломатлигини мустахкамлаш йили” деб ном берилди.
Сўзга чиқди: Мухитдинов Ш.М. – ММИБДЎ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида таълимга оид бир қатор масалларга тўхталиб ўтди. Жумладан:
-хусусий олийгоҳларга ҳам керакли мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилади;
- кейинги йилдан олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилади;
- ОТМларга қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони 2 баробарга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилади;
- аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади;
- “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади;
- 30 та етакчи ОТМга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;
- 240 мингдан зиёд мактаб ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун устама тўловлар 1,5 бараварга оширилиб, бюджетдан 400 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилади;
- бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятдаги олис туманга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланади;
- Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларига 330 млрд сўм йўналтирилади;
- келгуси йил мактабгача таълим қамрови 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказилади. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади;
- 2021 йили докторантлар сони 4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 240 миллиард сўм ажратилади;
Президент Шавкат Мирзиёев қоғозбозлик ва мажлисбозлик танқид қилди
— Қоғозбозлик билан мажлисни қанча қисқартирсак, шунча натижа бўлади. Кераксиз мажлис кўп. Икки соат мажлисгаям давлатнинг пули кетади. Давлатнинг вақти кетади
-240 мингдан зиёд ўқитувчиларга синф раҳбарлиги учун устама тўловлар 1,5 баробарга оширилиб, бюджетдан 400 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилади»
-Келгуси йилда физика ва чет тилларини ўрганишни устувор йўналиш этиб белгилашни таклиф этаман
-Физика фани бўйича Аҳмад ал-Фарғоний Халқаро олимпиадаси ташкил этилади.
Шунингдек, физика йўналишидаги илмий изланишлар ва ёш олимларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади.
-Ўқитувчилар бошқа тумандаги олис мактабга бориб ишласа, ойлик иш ҳақига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа, 100 фоиз устама ҳақи тўланади.
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси тингланди
Давлат раҳбари ушбу тадбирда бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, 2021 йилда юртимизда 10 та Президент мактаби, кимё, биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлайди.
Иқтидорли ўғил-қизларни юқори технологиялар ва замонавий билимларни чуқур ўзлаштиришга кенг шароит яратиш ҳамда рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳрида алоҳида янги университет ташкил этилади.
Олий ўқув юртларига киришда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қизлари учун грантлар 2 баробарга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилади. Кейинги йил учун устувор илм-фан йўналишлари этиб физика, чет тилларини ўқитиш танлаб олинади. Физика бўйича Аҳмад Фарғоний номидаги Халқаро фан олимпиадаси ташкил этилади.
2021 йилда биринчи марта бюджетдан 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 миллиард сўм ажратилади. Бундай эзгу ишларни тизимли йўлга қўйиш учун Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиб, унга бюджетдан 100 миллиард сўм йўналтирилади.
Кун тартибидаги масала юзасидан



Download 47,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish