Қ А Р О Р Қ И Л И Н Д И:
1. Маънавиятни англаш”, “Юксак маънавият мезонлари” мавзуларида давра суҳбатлари ўқув гуруҳлари ва ТТЖларда ташкил қилинсин.
2. “Талабаларнинг маданий ёдгорликлар, тарихий қадамжойлар, музейлар ҳамда кўргазмаларга саёҳатларини ташкил этилсин.
3. Талабаларнинг ўз вақтида ота-оналарининг хонадонларига етиб борганлиги ҳақида маълумотлар олиниши назоратга олинсин.
Кафедра мудири Иминова Н.А.
Котиба Бабабекова Н.Б
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент ахборот технологиялари университетининг
«АКТ соҳасида иқтисодиёт» кафедраси профессор – ўқитувчилари
йиғилиши 7– сонли
БАЁННОМА
Тошкент шаҳри 2019 йил 11 декабрь
Қатнашдилар: Кафедра мудири: Иминова Н.А.
Доцентлар:Қўчқоров Т., Хўжаев Ж.
катта ўқитувчилар: Мухаммадалиева Н., Акромова Г., Бабабекова Н., Маъмуров Б.
ассистентлар: Мирзараҳимова А, Зухурова Н, Худойназарова Д., Хасанова Н.
К У Н Т А Р Т И Б И:
“Конституция – давлатни давлат, миллатни миллат, сифатида танитадиган “Қомус””мавзусида кафедра ва ўқув гурухларида сухбатлар ташкил этиш.
Мураббийлик гурухларида машғулотларга қатнашмай юрганларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш.
ТИНГЛАНДИ:
1. Масала юзасидан кафедра мудири Иминова Н.А сўзга чиқди. У ТТЖда талабалар ўртасида ўтказилган “Конституция – давлатни давлат, миллатни миллат, сифатида танитадиган “Қомус””мавзусида кафедра ва ўқув гурухларида сухбатлар ва тадбирларни ташкил этиш таъкидлаб ўтди. 1992 йил 8 декабрда мустақил Ўзбекистонимиз Конституциясининг қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлди.
Халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ва бутун ҳаётини тубдан ўзгартирган ушбу муҳим сиёсий ҳужжатда умумэътироф этилган демократик принциплар билан бирга, халқимизнинг бебаҳо қадриятлари ва бой давлатчилик тажрибаси ўз ифодасини топган.
Мана, чорак асрдирки, ўзининг мустақил Конституциясини қабул қилиш билан Ўзбекистон бутун дунёга инсон ҳуқуқларининг муқаддаслиги ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини расман эълон қилди. Асосий Қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига ишонч ҳосил қиламиз.
Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат, Бош қонунимиз ҳалқимизнинг келажакка, ёруғ кунлар келишига бўлган ишончини мустаҳкамлади, уни эзгу мақсадлар теварагида бир жон – бир тан қилиб бирлаштирди, синовлардан ўтишида руҳий ва маънавий мадад бўлди.
Бош қомусимиз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. Инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама уйғун ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Ўтган давр мобайнида Конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар негизида юртимизда миллий қонунчилик тизими барпо этилди. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалишига, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилган самарали ислоҳотларга асос бўлди.
Фуқароларимиз ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг сиёсий фаоллигини оширишда ҳам Конституциянинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Шундай экан, жамиятимиз ҳаётининг мезони бўлган Конституцияни чуқур ва мукаммал ўрганишимиз, унинг маъносига етиб бориб, амалий ҳаётимизнинг доимий қўлланмасига айлантиришимиз даркор.
2. Масала юзасидан кафедра мудири Иминова Н.А сўзга чиқди. У барча мураббийлик гуруҳларида машғулотларга қатнашмай юрганларни аниқлашни ва таҳлил қилишни, уларга нисбатан тегишли чоралар кўришни айтиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |