Қуйидагиларга нисбатан синов муддатли белгилашга йўл кўйилмайди: Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.
2.15. Ишга биринчи марта тушган ва муассасада 5 кундан ортиқ ишлаган шахсларга иш берувчи меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт, ўриндошлар бундан мустасно.
Кадрлар бўлимининг ходимлари 7 кундан кечиктирмай ходимнинг меҳнат дафтар-часига тегишли ёзувни киритишлари ва шахсий варақа, Т-2 шаклидаги ўзгаришларни меҳнат дафтарчасидаги ёзув билан аниқ мувофиқлигини ходимга таништиришлари шарт.
2.16. Қуйидаги ҳолларда ва тартибда иш берувчининг ёки ходимнинг талабига кўра меҳнат шартларини ўзгартиришга йўл кўйилади:
- иш берувчи, агар меҳнат шартларини сақланиши имкони бўлмаса;
- ходимлар сонини ўзгартиришга олиб келган ишлар ҳажмини қисқартирилишидаги ўзгаришлар белгиланган бўлса;
Меҳнат шартларини кейинги ўзгаришлари тўғрисида ходим камида 2 ой олдин ёзма равишда, тилхат берган ҳолда огоҳлантирилиши керак. Бу муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.
2.17. Ходим қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда меҳнат шартларини ўзгартиришни ёзма равишда талаб қилишга хақлидир.
2.18. Иш берувчи ходимнинг фақат унинг розилиги билан бошқа доимий ёки вақтинчалик ишга ўтказиши мумкин.
2.19. Томонларнинг келишувига биноан ишга қабул қилиш пайтида ҳам ундан кейин ҳам ходим томонидан асосий иш бўйича вазифалардан ташқари касбларни ўриндошлик асосида олиб бориш тартибида қўшимча мажбуриятларни бажарилиши келишиб олиниши мумкин. Касбларни ўриндошлик асосида олиб бориш ва уни бекор қилиш меҳнат шартномасида акс эттирилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади.
2.20. Ходим меҳнат шартномасини исталган вақтда бекор қилишга хақлидир.
Ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳусусидаги ариза билан ходим 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантиришга мажбурдир.
Ходимнинг берган аризаси рўйхатга олиниши шарт (99-модда).
2.21. Қонун билан белгиланган огоҳлантириш муддати ходим билан муассаса раҳбари ўртасидаги келишувга кўра қисқартирилиши мумкин, бу эса ходимнинг аризасида меҳнат шартномаси бекор қилишнинг аниқ санасини кўрсатган ва меҳнат шартномаси бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг тегишли руҳсати кўринишида акс эттирилиши керак.
2.22. Огоҳлантириш муддати мобайнида меҳнат шартномасининг шартларини томонлар одатдаги тартибда бажаришда давом этадилар. Ходимнинг огоҳлантириш муддати ичида аризани қайтариб олиш ҳуқуқи сақланади.
2.23. Иш берувчининг ташаббусига кўра куйидаги ҳодимлар меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди:
- хомиладор аёллар ва 3 ёшгача болали аёллар;
- 12 ёшга тўлмаган 4 нафар ҳамда 16 ёшга тўлмаган ногирон фарзанди бор аёллар.
2.24. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг, шунингдек давлат грантлари бўйича таълим олган олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кирган битирувчилари билан меҳнат шартномаси у тузилган кундан эътиборан уч йиллик муддат ўтгунига қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганида иш берувчи бу ҳақда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилиши шарт.
2.25. Иш берувчи ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ниятида ёзма равишда қуйидаги муддатларда огоҳлантирилиши шарт (102-модда):
- технологияни ўзгариши иш ҳажмларини қисқартилиши ходимлар сони ўзгариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор килинаётганда камида 2 ой олдин;
- ходимнинг малакасини етарли эмаслиги ёки соғлигининг ёмонлашгани оқибатида бажараётган ишига мувофиқ келмаслиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда камида 2 ҳафта олдин.
2.26. Ходимнинг айбли харакатлари оқибатида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатида иш берувчи камида 3 кун олдин ходимни меҳнат муносабатларининг бекор қилиниши тўғрисида хабардор қилиши шарт.
2.27. Иш берувчи ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлар қилган тақдирда у билан меҳнат шартномасини қуйидаги асослар бўйича бекор қилишга ҳақлидир (100-модда):
ходимнинг ўзининг меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда "бузиб” келганлиги учун;
ходимнинг ўзининг меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун.