Бадиий таҳлил асослари


Бир  ёмғир истарлар, ғассол истарлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet76/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Бир 
ёмғир истарлар, ғассол истарлар...
”. Ўз кўнглини юксалтиролмаган 
миллатнинг юксалиши мумкин эмас. Одамнинг одамлигини, элнинг 
эллигини кўнгил мартабаси ҳал этади. Шавкат Раҳмон кўнгилнинг 
ўлмаслигини, абадийлигини, яратувчилигини шундай ифодалайди: 
Мендан нима қолур, 
абадий нурлар 
барқ уриб яшнаган дунё томонда? 
Уриниб-суриниб сира тўлмаган 
бир кўнгил қолади 
қолса ҳам мендан. 
Дунёнинг мавжуд тартиботидан шоирнинг нозик кўнгли сира 
тўлмайди. Чунки одамзод тўла комил бўлмаган оламда шоир кўнгли тўлиши 
мумкин эмас. Шу боис у ўз кўнглини қонталаш қилиб бўлса-да, ўзга 
кўнгилларга етиб бормоқ, уларни нафснинг исканжасидан қутқармоқ, юксак 
аъмоллар ҳақида ўйлашга мажбур этмоқ истайди:
Фақат ишқ... 
Фақат ишқ... 
Бошқаси сароб, 
Бошқаси шамолнинг оний сурони,- 
деб ёзади шоир “Муножот” шеърида. Чинданда ўзини таниган, қалбини 
тафтиш қила оладиган одам учун ишқдан бошқаси, кўнгилнинг юксак 
интилишларидан ўзгаси ўткинчи ва омонат. Аммо ҳамишалик қадриятни 
ўткинчи ҳавасларга алмаштиришга ҳозир бўлган каслар саноқсиз. 
Бундайлар ҳақида шоирнинг: “
...тафаккур сасиган, руҳлари сўлган
”,- 
дейиши адолатдандир. Шавкат Раҳмон фақат тирикчилик кўйига тушиб, 
кўнглини буткул унутган инсоннинг сезимларини уйғотишга, унинг ҳам 
одам эканини, аввало, унинг ўзига эслатиб қўйишга уринади: “
Узоқроқ 
тикилгин ўзингга, одам!
” “
...ахир, вужуддамас, қалбдадир қувват
”.
Шоирнинг кўнгли – ўта нозик ва сезгир. Шу боис ҳаётдаги жиндай 
адолатсизлик, андаккина зуғум уни мувозанатдан чиқаради, юрагида чандиқ 
қолдиради: 
...ҳақорат – хотирга санчилган найза. 
Сезаман, поёнсиз қоронғиликда 
чинқириб ўсади хўрланган майса... 
Шоир истайдики, кўнгил майсаси зўрлик кўрмай, шодумон ўссин. Асли шу 
таъсирчан, яланғоч ва ҳимоясиз кўнгил хоссалари одамни шоирга 
айлантиради. Мўъжазгина кўнгилнинг дардлари, оғриқлари қанчалик улкан 
бўлса, шоирнинг таланти ҳам шунга мутаносиб йирик бўлади. Баланд 
кўнгилга эга бўлгани учун ҳам Шавкат Раҳмон ғурур билан: 


105 
Маним кичик кўнглим, 
ай, шоир кўнглим, 
нокаслар раъйига тушмаган, кўнглим!... 
деб айта олганди.
Шавкат Раҳмоннинг “зулфиқор руҳ”ияти безовталаниб изарлаган яна 
бир манзилда миллат бор эди. У “Иқрор” шеърида ёзади: 
Мен жангчи эмасдим, 
мен шоир эдим, 
ниҳоят шоирдан кўра зобитман, 
ҳар нафас мусулмон миллатим дедим, 
нафсига куйганлар келди оқибат. 
...япроқдай сарғардим буюк урушда 
мусулмон йўқ эди, 
йўқ эди миллат.
Шавкат Раҳмонни шоир қилган ҳам, уни адоқсиз ғамбодалик қучоғига 
итқитган ҳам ўз миллатига чексиз муҳаббат туйғуси эди. Шоирнинг 
туйғулари – эркакча. Унинг муҳаббати чучмал навозишлардан йироқ. 
Тўғри, у миллатини суяди, лекин ўйсиз, кўр-кўрона, ҳисобсиз, тафтишсиз 
эмас. Хор бўлиш ҳам, юксалиш ҳам миллатнинг ўз қўлида эканлигини 
англаган шоирнинг бу сезими, қаноати унинг деярли барча шеърларида акс 
этади: 
Вой, одам, 
Вой, итнинг калта оёғи, 
Кўзингда қайнайди ажиналаринг, 
Худодан сўрайман эс-ҳушим оғиб, 
Тезроқ тугасайди ганжиналаринг.
Ўзини, кўнглини, қадрини унутиб, умрини ганжина қидириш ва йиғишга 
сарфлаган, юртининг ҳар ёғи хазина бўлгани ҳолда қашшоқликка маҳкум 
бўлган миллат итнинг «калта» оёғи бўлиб қолиши, бундай каслар тўдасини 
нафсидан бўлак нарса қизиқтирмаслиги фожиаси шоирни ўртайди. Шу боис 
ҳам ўзигагина хос ўктамлик билан дейди: 
...бутун борлиғи-ла хомашё юртда 
мен ҳам одамзоднинг хомашёсиман.
Одам сифатида мавжуд бўлишнинг ўзигина одамликни белгиламайди. 
Инсонлик мартабаси қозонилиши керак. Одам деган табаррук номни 
қозонолмаганлар инсонликка хомашёлигича қолаверади. Қорнидан ўзга 
ташвиши бўлмаган миллати ҳақида ўйга ботган шоирнинг юрагини 
кемирган туйғулар залворини ҳис этиш ҳам кишини даҳшатга солади. 
Шавкат Раҳмон ижтимоий лирикасининг энг сара намунаси бўлмиш 
“Туркийлар” шеърида асосий этник белгиси: бошсизлик ва бирикмаслик 
бўлган миллатнинг фожиаси лахта-лахта қонга айланган шоир юрагининг 
аччиқ фарёди тарзида ифода этилади: 
Туркда бош қолмади... 
қолмади довлар... 
...Туғилди, 


106 
Туғилди, 
Туғилди қуллар... 
Лекин шоир бу ҳолат билан муроса қилмоқчи эмас. У миллатдошларининг 
қусурларини айтиш билан шоирлик миссиясини битган ҳисобламайди. 
Шоир миллатини чинакамига уйғотмоқни истайди. Шу сабабли ҳам:
Борми эр йигитлар, 
борми эр қизлар, 
борми гул бағрингда жўмард нолалар, 
борми бул туфроқда ўзлигин излаб, 
осмону фалакка етган болалар. 
Бор бўлса, 
аларга еткариб қўйинг, 
бир бошга бир ўлим демаган эрмас, 
шаҳидлар ўлмайди бир қараб туйинг: 
ёвга терс қараган мусулмон эмас, 
ёвга терс қараган мусулмон эмас, 
ёвга терс қараган мусулмон эмас, 
ёвга терс қараган мусулмон эмас, 
ёвга терс қараган мусулмон эмас!!!- 
дея ҳайқиради. Кўнгилнинг олис қаъридан руҳият ва вужудни қўпориб 
келгувчи шундай шеърни битган одамнинг узоқ умр кўриши мумкин эмас 
эди. Эътибор қилинг, “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish