Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet127/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Миллат миқёсидаги муаммо
кўтарилган асарларда сюжет чизиғи 
бўлишига интилиш ва тасвир предметига этносда мавжуд ахлоқий нуқтаи 
назарнинг бирлигидан келиб чиқадиган монологизм кучли, бадиий 
нутқнинг ҳиссийлиги эса бир қадар кучсиз ҳамда композиция содда бўлади. 
Булардан ташқари, миллий муаммо кўтарилган асарлар, одатда, ҳажман ҳам 
салмоқдор келади. Албатта, истисносиз ҳамма асарларда шундай бўлади деб 
айтиш унчалик тўғри эмасдир, лекин миллий муаммо кўтарилган кўпчилик 
асарларга айтилган хусусиятлар хос экани ижод амалиётидан яхши маълум. 
Чунки муаммонинг залвори тасвирнинг ҳам кўламдор ва миқёсли бўлишини 
тақозо этади. 
Социокултур, яъни 
ижтимоий-маданиймуаммо 
кўтарилган асарларда 
қуйидаги услубий тамойиллар кўзга ташланади: бундай битикларда 
баёнчилик устуворлиги кўзга яққол ташланади, айни вақтда сюжетлилик ва 
психологизм имкон қадар кам, ифода йўсинида насрга мойиллик кучли ва 
содда композицияга эга бўлади. Бу турдаги муаммо кўтарилган асарларнинг 
нисбатан турғун хусусиятларидан яна бири нутқнинг хилма-хиллиги ва 
атовга мойиллик ҳисобланади. 
Қалтис ёки авантюр муаммо
кўтарилган асарларда, табиийки, ўткир ва 
қизиқарли сюжетга интилиниб, воқеалар ривожи шиддатини секинлатиб 
қўймаслиги учун баёнчилик ва психологизмдан қочилади. Адабий 
муаммонинг бу тури учун шартли, қалтис, баъзи ҳолларда эса, тўғридан-
тўғри фантастик тасвирлардан фойдаланиш хосдир. Негаки, адоқсиз 
кутилмаган ҳолатлар тасвири муайян шартлиликни тақозо этади, 
саргузаштнинг 
табиати 
ҳам 
шароитнинг 
одатдаги 
сабаб-оқибат 
муносабатларини тасвирлашдан кўра шартли замон ва маконда беришни 
талаб қилади. 
Маънавий-ахлоқий муаммолар
кўтарилган асарлар учун эса кучли ва 
турғун психологизм хос. Сабабки, айнан бу хил мазмунда шахсиятнинг 
фикр ва кечинмалар ҳаракати натижасида очилиши мумкин бўлган 
ҳақиқатни 
англаш 
жараёни 
динамикаси 
бадиий 
ўзлаштирилади. 
Психологизмдан ўзга йўл билан бундай динамикани туйиш ва англаш 


204 
мумкин бўлмайди. Маънавий муаммолар кўпроқ мураккаб композицияни 
тақозо қилади. Негаки, бундай муаммо турли ғоя ва фикрлар, таассуротлар 
ва нуқтаи назарларнинг мураккаб нисбати тасвирланишини кўзда тутади. 
Фалсафий муаммолар
ўзининг табиати ва услубий шаклига кўра 
шартли образлиликка эга бўлади. Негаки, сўнгги ҳақиқатни топишга 
интилиш, кўпинча муаллифдан асарида у ёки бу ғояни синаб кўриш учун 
фалсафий “тажрибага мос” махсус шароит яратишни талаб этади. Демак, 
бундай адабий яратиқдаги тасвирлар шартли вазият асосига қурилган 
бўлади. Маънавий муаммо кўтарилганда бўлгани каби фалсафий муаммолар 
тасвирида ҳам нутқий хилма-хиллик ва мураккаб композицияга мойиллик 
сезилади ва худди ундаги сингари баёнчиликдан қочилади.
Бадиий асарларни ялпи ёхуд танлама таҳлил этишда уларнинг тур 
хусусиятлари ҳам муайян аҳамиятга эга. Маълумки, эпик асарлар 
сюжетлилик ва баёнга мойил бўлиб, айни вақтда психологизмга ҳам ёвуқ 
келади. Эпик асарнинг бадиий нутқига атовлик ва насрий шакл хосдир. 
Азалдан эпос бир киши – баёнчи шахсининг нутқи сифатида юзага келгани 
боис унда монологизмга майл кучли, айни вақтда эпик турнинг кенг тасвир 
қамровида нутқий хилма-хилликдан ҳам бемалол фойдаланиш мумкин. 
Драматик асарлар мазмуний асосларига кўра кўп жиҳатдан эпик 
яратиқларга ўхшайди ва эпосдаги сингари услубий тамойилларга амал 
қилади. Аммо, биринчидан, яққол нутқий хилма-хилликка йўналтирилгани, 
иккинчидан, баёнга имкон йўқлиги сабаб эпосга солиштирилганда, кучли 
шартлилика таяниши билан ажралиб туради.
Лирик асарлар ўз услубий йўналишларига кўра эпосдан ҳам, 
дараматургиядан ҳам кескин фарқ қилади. Лирикада сюжет тасвирига 
мутлақо йўл қўйилмаслиги ва баёнчилик ўта чекланган даражада мавжуд 
эканига қарамай, психологизмга, шартлиликка, монологизмга, нутқнинг 
риториклиги ва шаклнинг тизма йўлда уюштирилишига кўпроқ майл 
кўрсатади. Бундан ташқари, лирик асарлар ҳажман кичикликка мойил 
бўлади. 
Айтиш керакки, бадиий яратиқларнинг мазмуний ва услубий 
асосларини аниқлаш кўп жиҳатдан асардан олинган илк таассуротларга 
таянилган ҳолда “туйғуларни фикрга алмаштириш” жараёнида интуитив 
йўсинда амалга ошади. Шунинг учун асосларни аниқлашда тадқиқотчи-
синчидан, 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish