“Бадиий матн поэтикаси” фанига кириш. Фаннинг мақсад ва вазифалари Режа: Поэтика тушунчаси ва унинг турлари. Поэтика атамасининг шаклланиши, ўрганилиши ва вазифалари. Бадиий матн поэтикаси – асарнинг қурилишига хос умумий хусусиятлар
Sana 25.02.2022 Hajmi 139,5 Kb. #256196
Bog'liq
Бадиий матн поэтикаси фанига кириш 2
1-мавзу: “Бадиий матн поэтикаси” фанига кириш. Фаннинг мақсад ва вазифалари РЕЖА: 1. Поэтика тушунчаси ва унинг турлари. 2. Поэтика атамасининг шаклланиши, ўрганилиши ва вазифалари. 3. Бадиий матн поэтикаси – асарнинг қурилишига хос умумий хусусиятлар, бадиий усул ва воситалар тизими. Поэтика – юнонча “ижод санъати” маъносини англатади. Поэтика и жоднинг қандай қилиб санъатга айланиши ҳақидаги фандир. Матн поэтикаси – асарнинг ҳар томонлама таҳлил этилиши. Поэтика – кенг маънода Адабиёт назарияси. Тор маънода Адабиёт назариясининг таркибий қисми. Адабий асар ҳақидаги таълимот. “Поэтиканинг вазифаси адабий асар қурилиши усулларини ўрганишдан иборатдир. Поэтиканинг объекти – бадиий адабиёт” (Б.В. Томашевский) “Поэтика – Адабиётни санъат сифатида ўрганувчи фан. Поэтиканинг вазифаси эстетик объект – адабий асар структурасини ўрганишдир” (В.М. Жирмунский) Сўз санъатининг умумфалсафий, эстетик асосларини адабиёт назарияси ўрганади. Поэтика эса адабиёт назариясининг асосий хулосаларига таянган ҳолда поэзия фойдаланадиган ифода воситалари системасини ўрганади. (В.М. Жирмунский) “Социологик поэтиканинг вазифаси адабий асар нима? Унинг структураси қандай? Бу структуранинг элементлари қайсилар, уларнинг функциялари нималардан иборат? Жанр, услуб, сюжет, мавзу, мотив, қаҳрамон, ритм, мелодика ва ҳ. нима каби масалаларни ўрганиш” (М.М. Бахтин ) “Поэтика адабий асарларнинг қурилиши ва уларда фойдаланиладиган эстетик воситалар системаси ҳақидаги фан” (Қисқача адабиёт энциклопедияси , 6 жилдлик) Поэтиканинг турлари: 1. Умумий (назарий) поэтика – асарнинг ички қурилиши билан боғлиқ равишда умумий қонуниятларни, бадиий воситалар ва усуллар тизимини ишлаб чиқади; 2. Хусуий поэтика – худди шу ишни конкрет асар доирасида амалга оширади. Унинг ўзига хос хусусиятларини кашф этиш йўлидан боради; 3. Тарихий поэтика – бадиий тасвир воситалари , усуллар тизимининг тарихий тадрижини, босқичларини қиёсий ва типологик нуқтаи назардан талқин этади. Поэтика фани муайян асарнинг бадиий таъсирчанлик қудратини тадқиқ қилади. Поэзия санъат бўлса, поэтика шу санъатни илмий таҳлил қилувчи фандир . Поэтика истилоҳини дастлаб Арасту илмий муомалага олиб кирган. Поэтика Арастуда қуйидаги маъноларда қўлланилган. 1. Бадиий борлиқ ҳосил қилувчи, бадиий макон ва замонда мавжуд бўлиб, дунё ва шахс ҳақидаги муайян концепциялар ташувчи воситалар йиғиндисидир; 2. адабиётшунослик ва риторикага яқин бўлган, бадиий борлиқни ҳосил қилувчи ва унинг структурасини ўрганувчи илмий предметдир Поэтика тармоқларини ўрганган олимлар 1. Тарихий поэтика (А.Н.Веселовский); 2. Назарий поэтика (А.А. Потебня) 3. Антик поэтика (С.С. Аверянцев) 4. Динамик поэтика (З.С. Паперний) 5. структурал поэтика (Р. Барт, Ю. Лотман) 6. Сюжет поэтикаси (А.Н. Веселовский) 7. бадиий нутқ поэтикаси (В. Виноградов) 8. миф поэтикаси (Е.М. Мелетинский) 9. Баён поэтикаси (Н.К. Гей) 10. композиция поэтикаси (Б.А. Успенский) 11. Навоий поэтикаси (Ё. Исҳоқов) 12. Пушкин поэтикаси (С.Г. Бочаров) 13. Достоевский поэтикаси (М. Бахтин) Шарқ мусулмон мутоз поэтикаси даставвал илми балоға доирасида вужудга келган. Балоғатнинг луғавий маъноси “булуғ ва вусул”, яъни “эришиш ва етишиш”. Балоғат илми Қуръони Каримдаги нозик ўринлар ҳақида китоб ёзишга эҳтиёж туғилади.Илми баён шаклида пайдо бўлган. Абу Убайда Маъмар ибн ал-Мусанний ал Басрий “Мажоз ул-Қуръон” асарини ёзади (ҳижрий 2- асрда ) Илми маоний ҳақида дастлаб асар ёзган олим Амр ибн Баҳр ал- Жоҳиздир . “Ал-баён ват табйин” ва “Иъжоз ул-Қуръон” Илми Бадиъ ҳақида илк асар ёзган муаллиф Абдуллоҳ ибн Муътазз Мумтоз поэтика 1. Илми аруз 2. Илми қофия 3. Илми бадиъ “Фунун ул-балоға” 1. Истисвоб бобинда мураттаб (тўғрилик бобида тартибли) нутқ назм 2. авроқ васоқинда паришон (варақлар майдонида сочилган) нутқ наср дейилади. Навоий: Назм анга гулшанда очилмоғлиғи, Наср қаро ерга сочилмоғлиғи (“Ҳайрат ул-аброр”) “Бадиий матн поэтикаси” 1. шеър навлари 2. Илми бадиъ 3. Илми қофия 4. бадиий матнни текшириш методологияси Do'stlaringiz bilan baham: