Хазил ўрнида
Азиз двстлар, тингланг мени, катта эрур байрам бугун, Маман дўстим туғилгандир, имконича сайрай бугун.
Темурбекдан олти юз йил кейинчалик туғилгандир, Барлос бўлса гар бобоси, бизни ошно «Муғулдандир».
Бобосига қўшилгандир, буржи ила сайёрасин,
Салобати эслатади Жарқўрғоннинг минорасин.
Қайда бўлса халолликда топиб еди ўз нонини,
Ватан айлаб Термизда у, фидо килди ўз жонини.
Уқитувчи, мураббийлик, Маънавият касби эрур,
Бундан ортиқ борми бойлик Мустақиллик учун зарур.
Етмиш йилда топгани шу: мингта дўсту юз биродар, Хаммасига содиқ эрур, муҳаббати баб-баравар.
Тамом бўлмас васфин айтса, бу оламда, Вализода, Таолодан умидим шул: умри бўлсин яна зиёда.
БИР НОС УЧУН
Хазил
Юз марталаб айтдим сенга, ташлагин, нос чекмагин, Келтирдим алломалар ўгитларин, нос чекмагин, Кўчада, эл олдида уялтирдим, нос чекмагин,
Охири сўкдинг мени, гаплашмадинг, нос чекмагин, Наҳот энди ажраламиз, иккимиз бир нос учун?
Do'stlaringiz bilan baham: |