ШЕРИЙ КИТОБ
СЎЗБОШИ
Ушбу шеърий тупламни варақлаганимда, биринчидан, талант бир жойда қотиб қолмайди, улар қандай шароитда ёл топиб, ўзини намоён қилади; иккинчидан, касбидан қатъи назар, буюк инсонлар, албатта, адабиётга ҳам мурожаат қилади, озми-кўпми шеърият билан хам шуғулланади, деган фикрларнинг назарда туғрилигини яна бир бор хаёлимдан ўтказдим. Чунки қўлингиздаги «Қалб садоси» номли шеърий тўпламнинг муаллифи Юсуф Валиқулов мутахассислиги бўйича тарихчи, файласуф, сиёсатшунос. Бир неча йиллар вилоят миқёсида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган. Кейинчалик университетнинг «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» кафедраси мудири вазифасида ишлаган,
Шуни таъкидлаш керакки, Юсуф Юлдошевич Валиқулов тез фурсатда Юсуф Вализода Дарбандийга айланган эмас. У аслида болалигидан тожик-ўзбек мумтоз адабиёти ва шеъриятининг шайдоси, бир неча минг мисра шеърни тожик, ўзбек, рус тилларида ёддан айта оладиган киши. Хусусан, Юсуфнинг ўзбек, тожик (форсий), рус тилларида баб-баравар чиройли гапириши, бу тилларни биридан иккинчисига таржима қила олиши, араб ёзувидаги классик (мумтоз) манбаларни - Термизий, Навоий, Жомий, Бедил, ҳофиз асарларини таҳлил қила олишини алоҳида таъкидлаш лозим.
Демак, Юсуф Вализода Дарбандийнинг адабиётга кириб келиши, шеъриятда ўзини намоён қилиши тасодиф бўлмай, балки бу ўзидаги мавжуд иқтидор ва ички имконият ҳамдир.
Қўлингиздаги «Қалб садоси» тўпламидан жой олган шеърларни мазмун-мундарижаси ва жанр нуқтаи назаридан тўрт турга ажратиш мумкин. Булар:
1.Ғазаллар.
2.Мухаммаслар.
3 Ҳажвий шеърлар.
4.Таржималар (тожикчадан ўзбекчага, ўзбекчадан тожикчага).
«Қалб садоси» тўпламидаги шеърлар авваламбор Ўзбекистон ва Тожикистон матбуотларида эълон қилинган ва аҳоли тилига, дилига тушган, қизғин мунозараларга сабаб бўлгандир. Бунга сабаб Юсуф Вализода Дарбандий шеърлари мавзусининг ранг-баранглиги, долзарблиги, ҳушбичимлиги, услубининг халқчил ва равонлиги, жонли тилда ёзилганлиги ва ниҳоят, ҳозирги кун талабига мослигидир. Тўпламдаги шеърлар мазмун жиҳатидан теран, бадиий жиҳатдан. Биз бу сўзбошимизда тўпламдаги шеърларни батафсил таҳлил қилмаймиз. Сўзимиз қуруқ; бўлмаслиги учун биргина «Ранжитмагин сен бахорни» шеърига тўхталиб ўтамиз, холос.
Барча билган ҳақиқатни,
Гўзалликда баҳор танҳо.
Саховатда тенг келолмас,
Минг-минг Хотам ила Яхё.
Шундай мақтовлардан кейин баҳорнинг хусусиятига қуйидагича контраст (зидлаш) усули қўлланилган:
Баҳор, ва лек айтиб қўяй,
Манманликлар қилма бисёр.
Зеболигинг вқстинчадир,
Сақлолмайсан уни зинҳор.
Шеърда янги бир ғоя бор: шоир баҳорга мурожаат қилади. Эй баҳор, минг-минг йиллар келиб кетдинг, бироқ чўллар қуриб, қақшаб қолаверарди. Фақат уни халқимиз гулзорга - абадий баҳорга айлантира олади. Майли, биз сени хафа қилмаймиз. ҳар доим келавер, такрорланавер, эй сўлим баҳор, деган ғояни илгари суради шоир.
«Қалб садоси»га кирган шеърлар вазн тузилиши жиҳатидан ҳам ўзига хосликка эга бўлиб, бир томондан, ҳозирги шеърий услубни (бармоқ вазнини), иккинчи томондан мумтоз шеъриятни (аруз)ни эслатади. Бошқача айтганда, «Қалб садоси» туркуми мумтоз шеърият билан ҳозирги шеъриятни боғловчи воситадай Зотан, тўплам муаллифи Эркин Бохидов, Чустий, ҳабибий, Тарихий, Арбоб Чош каби шоирларнинг ижодий методидан унумли баҳраманд бўлган.
Юсуф Вализода ўзини ана шу шоирлар ижодининг меросхўри деб билади. Бизнинг давримиздаги мумтоз назмнинг шоир иқтидорини синовдан ўтказувчи “ширу-шакар муламма” жанри унутилган эди. Юсуф Вализода зуллисонайн ижод- кор сифатида ўз тўпламйда шеърий намуналар берганки, буни табриклаш керак. Тўпламни варақласангиз муаллиф қўшиқнавис ғазалхон сифатида ҳам намоён бўлади.
«Калб садоси»да камчиликлар борлиги табиий. Яхшиси, «Қалб садоси»га баҳо беришни ҳурматли китобхонлар хукмига ҳавола қилсак.
Хуллас, форсийзабон, айни чоғда туркигўй Юсуф Вализода - нинг ширу-шакар шаклидаги мазкур шеърий китоби ўзбек ва тожик халқининг дўстлик рамзи бўлиб қолади, деган умиддамиз.
Муаллифга омад ёр булсин!
Do'stlaringiz bilan baham: |