Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet48/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   136
Bog'liq


2.2. Магматик тоғ жинслари


Магма тоғ жинслари, юқори мантия (астеносфера) ва литосфера қуйи қисмидаги юқори температурали силикатли табиий эритма магманинг кристалланиши натижасида ҳосил бўлади. Магманинг пайдо бўлиш шароитига қараб турли таркибдаги магмалар ҳосил бўлади. Магма­нинг кристалланиши натижасида, ичидаги учувчан компонентларнинг бир қисми камаяди; бунинг натижасида магманинг ва ундан ҳосил бўлувчи жинсларнинг кимёвий таркиби турлича бўлади.
Магма тоғ жинсларининг минерал таркиби ва структурасига қараб синфларга бўлиш мумкин.
Магманинг асосий таркибини ташкил қилувчи кимёвий компонентларга, яъни оксидларга SiО2, ТiO2, А12О3, Ғе203, ҒеО, МgО, СаО, N2O, К2О ва учувчан компо­нентларга эса Н2О, СО2, SО2, Ғ, В, С1 киради (жуда оз миқдорда оксидлар ва бошқа элементлар учрайди).
Магманинг қуюқ ва суюқлиги унинг кимёвий таркибига таъсир кўрсатади ва бу ўринда кремний оксиди (SiО2) муҳим ўринни эгаллайди. Бу оксидга бой магма (нордон) анча қуюқ (ҳамирсимон), камбағаллари эса темир ва магнийга бой бўлганлари (асос ва ўта асос) суюқ бўладилар. Шунинг учун ҳам интрузив жинсларнинг орасида нордон тоғ жинслари, эффузивларнинг ичида эса асос (базальт) лари кўпроқ бўлади.
Ҳозирги вақтда учта бирламчи магманинг борлиги аниқланган: гранит (нордон), базальт (асос) ва перидодит (ўта асос). Ишқорли магманинг борлиги эҳтимолдан узоқдир.
Магма тоғ жинсларини ҳосил қилувчи минераллар ге­нетик белгиларига, иккиламчи ва кристаллооптик хусусиятига қараб шаффоф ва ношаффофга бўлинади. Бир­ламчи минерал магма эритмасидан тўғридан-тўғри кристалланиб ажралиб чиққан, иккиламчилари эса эритманинг тўла кристалланишидан ҳосил бўлган бирламчи минералнинг ўзгаришидан ёки эритмадан ажраб чиқиб ёриқлар ва бўшлиқларнинг тўлиб қолишидан ҳосил бўладилар.
Бирламчи минераллар муҳим ва акцессор (аралашма) минералларга бўлинади. Биринчиси - рангсиз ва рангдорларга бўлинади. Рангсизларга кварц, дала шпатлари (ортоклаз, синидин, микроклин, анортоклаз, плагиоклазлар), фельдшпатоидлар (нефелин, содалит, лейцит), рангдорларга-слюдалар (биотит, мусковит, флагопит), амфиболлар, пироксенлар ва оливинлар) группалари киради. Слюдалар рангдорларга ўтиш минераллари бўлиб, улардан мусковит рангсизлар жумласидандир.
Магматик тоғ жинслари уч хил хусусиятига кўра, яъни ҳосил бўлиш шароитларига (генезисига), кимёвий таркибига ва минерал таркибига қараб синфларга бўлинади:
а) магма жинслар ҳосил бўлиш шароитларига қараб ин­трузив ва эффузив бўладилар. Интрузив жинслар Ер қобиғидаги қатламларга магманинг ёриб кириб қотиши натижасида ҳосил бўладилар. Чуқурликда ҳосил бўлишига қараб, улар абиссал ёки чуқур (чуқурлиги 7 км), гипабиссал - яримчуқур (0,5-5 км) интрузив жинсларга бўлинадилар. Чуқурлик жинслари температурани аста-секин пасайиши ва учувчи компонентлари сақланган ҳолида бўладилар. Бунинг натижасида улар тўла кристалланган ва минераллари бир хил катта-кичикликда бўлади. Гипабиссал ва томир жинсларнинг кристалланиши анча тез бўлганлигидан жинслар майда ва микродонали бўлади.
Эффузив (ёки вулқонли) жинслар Ер юзасида лаванинг тезда совушидан ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам улар тўла кристалланмаган (қисман ойнали бўлиши) ва баъзан кристаллар бутунлай бўлмайди, яъни фақат вулқон ойнасидан тузилган бўлади.
Юқорида кўрсатилган магматик жинслар турли шароитларда ҳосил бўлганлиги уларнинг структура - текстура хусусиятларида ҳам акс этган бўлади. Эффузив жинслар кайнотипли (ўзгармаган) ва палеотипли (ўзгарган) бўладилар.
Эффузив жинслар билан бир қаторда пирокласт жинс­лар (туфлар, туффитлар, ва бошқалар) ҳам кенг кўламда тарқалган бўлади. Улар вулқон ҳаракатидаги отилишлар натижасида ҳосил бўладилар ва уларга пирокластик структуралар хос бўлади.
Магма тоғ жинсларининг кимёвий таснифини тузишда жинслардаги кремнезёмнинг (SiO2) миқдори асос қилиб олинади. Кремнезёмнинг (SiO2) миқдорига (% ҳисобида) қараб магма жинслар қуйидаги синфларга бўлинадилар:

  1. Нордон - SiO2 65 % дан кўп

  2. Ўрта - SiO2 55-65%

  3. Асос- SiO2 45-55%

  4. Ўта асос - SiO2 45% дан кам.

Бу ерда SiO2 дан тузилган кварцдан ташқари силикатли минераллар таркибидаги кремний кислотаси ҳам ҳисобга олинган.
Магма ҳар хил чуқурликларда турлича кристалланади. Чунки магманинг кристалланиши босимга, температурага ва унга имкон берувчи учувчан компонентлар, яъни минерализаторларнинг бор-йўқлигига боғлиқ. Босим қанча кўп бўлса, магма қанча секин совиса, минерализаторлар қанча кўп бўлса, магма шунчалик тўла кристаллана­ди. Шундай шароит бу мураккаб жараён учун нормал вақт ва нормал муҳит туғдиради. Нормал шароитларда мине-ралларнинг доим яхши ўсган кристалларидан иборат тўла донадор, яхлит кристалли жинслар ҳосил бўлади. Аксинча температуранинг тез пасайиши ва магма босимининг паст бўлиши, минерализаторлар-нинг магмадан чиқиб кетиши кристалланиш жараёнининг нормал кетиши учун йўл қўймайди. Бундай ҳолларда вулқон лавалари, шишалар кристалланмаган массалар ва бошқа жинслар ҳосил бўлади. Бу хилдаги жинсларда бирор минералнинг айрим кристаллари катта чуқурликлардаёқ ҳосил бўлган “киритмалар” (порфир) кўринишида ажралиб туради.
Жинсларнинг минераллик таркиби магманинг SiO2 га нечоғлиқ тўйинганлигига боғлиқ. Шунинг учун ҳам нор­дон жинслар учун кварц қўлланма минерал бўлиши керак, чунки кварц ҳамма асослар билан тўйинганидан кейин қолган соф силикат кислотанинг кристалланган эркин ортиқча қисми бўлиб қолади.
Ўта асос ва асос жинсларга силикат кислоталари анча кам бўлган минераллар характерлидир. Бунга оливин ва маъданли минераллар киради. Бу жинсларда метасиликатлардан кўпинча авгит, дала шпатларидан асос плагиоклазлар учрайди. Оливин ва кварц минераллари одатда бирга учрамайди. Агарда SiO2 ортиқча бўлса, оливин ромб пироксенга айланади: (Мg,Fе)2SO4 + SiO = 2(МgFе) SiO3.
Магма жинсларнинг кимёвий таснифи учун уларнинг ишқорий (К, Nа) ва ишқорий-ер металлар (Мg,Са) оксидларининг миқдорий нисбатини билиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Калий, натрий кўп, магний ва кальций эса кам бўлган жинслар, ишқорий-ер жинсларга киради. Ер қобиғида иккинчи группа жинслари кўп учрайди.
Магма тоғ жинсларининг кимёвий характеристикаси магмада SiO2, А12О3, FеО, Fе2О3, Мg0, ТiO2, СаО, Nа2О, К2О, Н2О нинг неча фоиз бўлишига боғлиқ. Шунинг учун ҳам магма жинсларни аниқламоқчи бўлсак юқоридаги оксидларнинг фоиз миқдорини кимё лабораторияларида аниқлаймиз.
А12О3, СаО, Nа2О, К2О ларнинг молекуляр миқдорига қараб магма жинслар қуйидагича бўлади:

  1. Оҳак-ишқорли ёки нормал, бунда



СаО+Nа2O+К2О >А12О3 >Nа2О+К2О бўлади.



  1. Ишқорга ўта тўйинган жинслар



К2О+Nа2О>А12O3

кремнезёмга ўта тўйинган (нордон).





  1. Гилга (А12O3) ўта тўйинган



А12О3>СаО+Nа2О+К2О


кремнезёмга ўта тўйинган (нордон) жинсларда кварц бўлади. Ишқорга ўта тўйинганларда калийли дала шпатлари-ортоклаз, микроклин, альбит, фельдшпатоидлар бўлади; рангдорлардан эса ишқорли амфиболлар, пироксенлар ва бошқалар бўлади.
Шишасимон вулқонитлар ўзларининг фақат кимёвий таркибларига қараб группаларга бўлинади.
Минерал таркибларига қараб магма тоғ жинсларининг синфларга бўлиниши жуда содда ва қулай. Чунки тўла кристал-ланган жинсларнинг минерал таркибига қараб бўлинишини аниқлаш анча қулай. Бироқ тўла кристалланмаган жинслар учун анча қийинчиликларга дуч келинади.
Магма тоғ жинсларининг минерал ва кимёвий таркиби одатда бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.
Синфларга бўлувчи муҳим жинс ҳосил қилувчи минералларга кварц, дала шпатлари ва фельдшпатоидлар киради. Шунга кўра магма жинслар кварцли ва кварцсизларга бўли­нади. Дала шпатларига қараб, улар калий шпатли ва пла­гиоклазли, шунингдек аралашган жинсларга бўлинади. Ниҳоят фельдшпатоидли жинслар группаси ҳам мавжуд.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish