Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


В. И. Поповнинг Ер пўстининг ривожланиши ҳақидаги ядро гипотезаси



Download 11,24 Mb.
bet84/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   136
Bog'liq


В. И. Поповнинг Ер пўстининг ривожланиши ҳақидаги ядро гипотезаси - Ўрта Осиё геологияси материаллари асосида В. И. Попов янги геотектоник гипотеза яратди. Унинг бу фикри кейинги вақтларда Ер пўстининг ривожланиши ҳақида ядро гипотезаси деб ном олди.
В. И. Попов геология адабиётларида тасвирланган бир қанча гипотезаларни (Хиллс, Венин-Мейнес, Холмс ва бошқалар) танқид килиб, ернинг гранит ва базальт пустининг ҳосил бўлиши дастлаб гранит ва базальт магмасининг ҳосил булишига ва унинг йиғилишига боғлиқ деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Ф. Г. Левинсон-Лессинг уз вақтида, гапириб утган эди. Бу магмалар A. E. Ферсман ва Боуэннинг фикрича, литосфера чуқур қисмининг баъзи жойларида радиотермик таъсир натижа­сида ҳосил бўлган ва буни осон эрувчи (эфтектонли) реакцияга киришиб кристаллга тушувчи (суюқ эритма) моддалар маҳсулоти деб ҳисоблаш керак:
1) гранит пусти базальт пустидан ажралиб, протоғранитоидли магмани, кейинчалик ундан ёш гранитни ҳосил қилади. Гра­нит пустидан уз навбатида чўкинди пуст ҳосил бўлиб, унинг иккиламчи эришидан гранит пустининг етарли қалинлиги келиб чиқади;
2) базальт пусти перидотит пўстидан эриб ажралувчи бпр ламчи базальт магмасидан ҳосил бўлади. Кейинчалик бу ба­зальт пустининг айрим қисмларида иккиламчи эриш натижасида базальт пусти етарли (20 км) цалинликка етади.
Радиоактив моддалар парчалзнганда литосферадаги моддаларни айрим жойларда эритиб ва чуқурликда саралабгина қолдирмай, бу радиоактив моддаларнинг ўзи ҳам сараланади ва осон суюлувчи маҳсулотларда йигилади. Кейинчалик бошқа жинслардан ажралиб, ер бетига чика бошлайди.
Чўкинди пўстгина эмас, балки ернинг сиал пўстининг, айниқса гранит пустининг ҳам ривожланишини (пайдо бўлишини) архей эрасидан кейинги геологик тарихга киритиш керак. Бу вақтда (архей эрасида) Ер пўстининг материк қисмида қадимги базальт пўстидан ташқари, гранит пусти ҳам учрайди.
Шунинг учун кайназой, мезозой ва палеозой эраларининг ма­терик (қуруқлик ва денгиз) да ҳосил бўлган чўкиндиларининг ўртача таркиби гранитнинг базальтнинг аралашмасига тўғри келади. Палеозойнинг океан тагидаги чўкиндилари таркиби базальт таркибига ухшайди.
Архей эрасидан Алдан ва Канада қалқонида бундан 1,5-'2 миллиард йил олдин ҳосил бўлган чўкиндиларни олсак, унинг ўртача таркиби базальтнинг ўртача таркибига тўғри келади. Бинобарин, у вақтда Ер пўстида гранит пусти бўлмаган ёки пайдо була бошлаган. Гранит фақат булруси материкни устирувчи марказда дастлабки тараққиёт ҳолатида бўлган Бу вақтда чўкинди жинслар олдин ҳосил бўлган ва у Ер пўстининг сиал қисмидаги базальт қатламининг емирилиши ҳи-ссбига ҳосил бўлган. Геофизиклар берган маълумотга кура ба­зальт ҳамма жойда сиал пусти остида, океан, айниқса Тинч океан тагида юпқа қатламли чўкинди тагидан чиқиб туради.
Базальт қатлами кучли зилзила натижасида вужудга келган ёриқлардан (Исландия, Гавайи ороллари) базальт лаваси чикиши ҳисобига ҳозир ҳам пайдо бўлмоқда.
Ep пўстининг кесимига қарасангиз, океан ва матерйк чекка-ларида базальт катламининг қалкнлиги 16-18 км гача боришини, унинг устида гранит пўсти ҳосил була бошлаганини курасиз. Ep пусти ривожланишининг кейинги босқичларида материк Уртасида гранит қатламларининг қалинлиги 30-40 км га етган.
Материк ичкарисидан чиқадиган базальт, сплинт, трапп ва бошқалар сиал қобиқдаги гранитли қобик устига чиқади.
Базальтли қобиқ ернинг қадимги тош қатлами ҳисобланмайди ва у юпқа (15-20 км) бўлиб, перидотитли сима қобиғини қоплаб ётади. Баъзи маълумотларга кура, сима қобиғи базальт қатламини ҳосил қилувчи моддаларнинг гигант резервуари ҳисобланади, Ер устида ва Тинч, қисман Ҳинд, Атлантика океан-лари тагида перидотит қобиғи ҳозир ҳам .ривожланишда давом этмоқда. Геофизиклар берган маълумотга кўра, Тинч океан тагида ҳали гранит қатлами ҳосил бўлгани йўқ, фақат базальт катлами ривожланмоқда.
Базальт қатлами океан тагида ҳозирги вактда ҳам перидо­тит қатламининг дифференциациясидан ҳосил булаётган экан, демак, қуруқлик остидаги гранит пуст ҳам худди шундай қилиб архей ва архейгача бўлган эраларда ривожланиб шаклланган.
Демак, Ep тарихида сиал қобиғининг чўкинди ва нордон жинслари базальт қобиғи пайдо бўлмасдан олдин вужудга кел-ган эмас. Базальт қобиғи перидотитли сима пўстининг эриши-дан вужудга келган.
Ернинг тош пўстида ҳосил бўлган жинсларни текшириб В. И. Попов шундай хулосага келади: бу пўстлар Ер пўсти чуқур қисмининг айрим жойларида радиогермиклар (радиоактив элементлардан ажралувчи иссиқлик) таъсирида эриб ва дифференциацияланиб ривожланади.
Ep пусти марказдан Ер юзаси томонга ривожлан-ганлиги учун ҳар бир устки пуст остида ётувчи пустнинг моддасидан келиб чиққан.
Ep пустининг кўп босқичлн тараққий этиши шундан иборатки, литосферанинг ҳар бир чукур қисмидаги пусти Ер юзасига яқин бўлган пустдан олдин пайдо бўлган ва ривожланган. Бироқ ҳамма пустлар айрим жойларда кейинги вақтларда ҳам навбати билан ривожланиши мумкин.
Бундай ҳодиса ҳозир ҳам давом этмоқда. Ep пустининг кўп босқичли ривожланиши қуйидаги мазмунда бўлади:

  1. перидотит пуст устида моддаларнинг чуқурликда сараланиши ҳисобига базальт пусти ҳосил бўлади;

  2. базальт пусти маълум қалинликка (16-18 км) етгач, унинг сараланишидан гранит пусти ҳосил бўлади;

  3. базальт ва гранит устида улар моддасининг емирилиш ҳисобига чўкинди метаморфик пуст ҳосил бўлади;

  4. чўкинди пуст асосида биосфера қобиғи ривожланган.

Ep пусти материк қисмининг ривожланиши материк фунда­мента ва цоколининг шаклланиши ҳар бир улкада бир неча юз миллион йил давом этади. Пустларнинг ривожланиши жуда се-кинлик билан тугалланади. Ўларнинг қалинлиги Осиёда автор-нинг ҳисобига қараганда 1 миллион йилда 0,01-0,04 км, гори-зонталига майдон марказидан ён томонга бир миллион йил ичида 0,75 км дан 20 км гача усиб боради.
Вақт ўтиши билан Ер пўстининг ривожланиши, жумладан чўкиндиларнинг ётқизилиши тезлаша боради. Автор бу билан геосинклинал назариянинг баъзи тарафдорларининг геология тарихи давомида геологик активлик йўқолиб боради ва ер пус­та суниб боради, деган фикрларини танқид килди.
Ep пусти бундан 3-4 миллиард йил олдин ривожлана бошлаган, жумладан, унинг гранит пусти 1,5-2 миллиард йил олдин ҳосил бўлган. Ep пўстининг бу даража секинлик билан унинг қаттиқ моддасидан эриб, қатлам шаклида ҳосил бўлган пўстининг ўртача қалинлиги 20-40 км бўлиб, бу Ер шари юза катламининг ярмини қоплаб олган. О. Ю. Шмидт ва Д. Г. Па­нов, В. В. Белоусовларнинг фикрларини, яъни радиотермик эриш йўли билан ернинг чуқурдаги 3000 км қалинликдаги пе­ридотит қобиғини қаттиқ моддасини ҳосил бўлишини (агар бу жараён 4-5 миллиард йил давом этган бўлса ҳам) тушунтириш қийиндир.
Бундай бўлиши учун, дейди В. И. Попов,- Ep шари массаси бошлангич даврида эриган ёки газ ҳолатида бўлиши керак. Шунда Ернинг таркибида радиоактив элементлар кўп бўлган десак, Ернинг перидотитқобиғи темир никелли қобикдан ажралиши мумкин бўлади.
B. И. Поповнинг хулосасига кўра, Ер пўсти хар бир қисмининг ривожланиши уч асосий босқичдан иборат: 1) океан ичкарисидаги, 2) чеккадаги (материк чеккаси) ва 3) материк ичкарисидаги ривожланиш зоналари. Бунга: а) геологик провинциянинг 3 группаси, б) унинг учала группасининг мое бўлган фор­ма типлари, в) оротектоник структура ва геологик структура йиғиндисини ўз ичига олган тоғ пайдо қилувчи зона деган ном олган (A. Д. Архангельскийнинг геосинклинал области), шунингдек, қуруқликда ҳосил бўлувчи (платформада) жараёнларнинг 3 группаси ва, ниҳоят, г) денгизнинг асосий 3 типи. Бу босқичнинг ҳар кайсиси Ер пўстининг кесимида хар бир қатламнинг ривожланишига тўғри келади.
1. Океан ичкарисидаги зонада - базальт пўсти ва ундан чў-киндилар ҳосил бўлган.
.2. Чекка зонада - базальт пўстининг устида материкка хос гранит пусти ва унинг емирилишидан чўкинди жинслар, ҳосил-бўлган. Бу чўкиндилардан магматик ҳамда пневматоғидротер-ман формациялар ажралиб чиққан. Буларнинг қадимги чўкинди ва чуқурлик формациялар устига ётишидан метаморфик форма­ция келиб чиқкан. Чекка стратосфера асосан икки каватга бўли-нади:
а) кристалланган фундамент - асосан, гнейс ва бошка кристалланган сланецли катазона ва мезозона метаморфизм формациясининг бир қисмидир;
б) материк замини - эпизона ва мезозонанинг бир қисмини уз ичига олади.
3. Ниҳоят материк ичкарисидаги зона бўлиб, унинг устидаги чуқур ўйилган ва текисланган материк сиртида чўкиндилар формацияси ҳосил бўлган, яъни чўкинди қатлам бўлиб, бу қатлам амалда метаморфизм зонасидан ташқарида-ги. қисмдир.
Материк асоси билан материкни қопловчи қатлам ўртасидаги асосий чегараловчи белгилар куйидаги жадвалда берилган. Уларпинг чегарасиии билиш ер қаттиқ пўстининг ривожланиши ва тузилишида жуда муҳим роль ўйнайди. Материк асосининг тамомланган вақти Ер пўсти моддасининг ривожланиши тугалланиши билан аниқланади. Геосинклинал казариясига кура, Ер пўстининг механик белгилари (ҳаракатлари) алмашиниб, вақт ўтиши билан Ер пўсти механик ҳаракатчан геосинклинал областдан механик жиҳатдан ўзгармас материк платформасига ўтади. Ҳақиқатда эса алмашиниш асосида биз янги пўстнинг вужудга келишини, Ер пўстининг янги қатламлари ва янги Ер пўстини ташкил қилган янги формацияларни кўрамиз.
Материк асоси билан қоплама комплекс формация катлам чегараси Жанубий Тяншанда ва Шимолий Помирда палеозой ва меаозой чегарасидан шимолда Шимолий Тяншанда ва Қозоғис-тонда палеозой орасида чегараланади, жанубда эса Жану­бий Помир ва Қорақумда мезозой орасидан ўтади.
Ўрта Осиё Ер пўстининг бундай тартибда поғонали ўсиб ёшариши шимолдан жанубга томон, яъни Ангара материгининг шимолдан жанубга томон узок вақт давомида ривожланиши билан боғлиқдир (В.Н. Наливкин, К. Леукс, В.И. Попов, 1938), аниқроғи бу жойдаги Ер пўсти сиал қатламининг ривожланиши-дир (В.И. Попов). Ядроли жойларда дастлаб вулқонизм ҳа-ракатчан бўлган ва узоқ давом этган. Материк пўсти пайдо бу-либ, сунгра материк текислангандан кейин ҳам, магматизм баъзан қоплама формацияни ёриб чиққандан сўнг ҳам магма-тик формация яна даном эта бошлайди. Бу хил мураккаб комп­лекс формация бу ерда махсус тип ва “ўткинчи” (яъни замин-дан қопламга ўтувчи) формация ҳосил қилади. Шимолий Тян-Шань ва Марказий Қозоғистондаги ўрта ва юқори палеозой фор-мацияси па бошқалар бунинг мисолидир. Ўткинчи формация-нинг таркибида типик қоплама чўкинди формация учрайди (бир-ламчи - континентал, шунингдек, эпиконтинентал - денгиз); платформалар одатда - қуруқлик билан алмашинади ва кўп йирик ҳамда майда нордон интрузиялар ёриб чиқади. Бир қанча ўткинчи формацияларни материк заминидан ажратадиган фарқ эпизонада метафорфизмнинг ҳамма жойда тарқалмаганлигидадир.
Бундан ташқари, материк замини формациялари комплексидан (биринчидан) ўткинчи формациянинг фарқи шундаки, эффузивлар доим денгиз остида (яшил тошли диагенезлашган фаза, M.В. Усов) ҳосил бўлишидадир, бу ҳодиса ўткинчи формацияда бўлмайди. Ниҳоят, ўткинчи комплекс формацияда тектоник жараён оҳиста бурмаланиш (брахискладка) ва емирилиш би­лан тугайди.
Ep пўстининг ривожланишида ва тузилишида ўткинчи комп­лекс формация қоплама формацияси билан якинлашиши керак, чунки у материк (сирти) ва тоғларнинг гранитли илдизи ҳосил бўлгандан кейин келиб чиқдандир. Хақиқатда эса литосферанинг активлиги биринчи галда унинг чуқурдаги радиотермик режимига боғлиқдир. Шунинг учун магматик ҳодисалар баъзан узоқ вақт ўтгач ва Ер негизида радиоактив моддалар тўплангач, литосферанинг активлиги қайта тикланиши мумкин. Магматик масса етилиб, материк замини пайдо бўлиб, узоқ даврлар мобайнида материкларда пенепленизация жараёнидан кейин ҳам бурмаланишнинг ривожланишини кўрамиз. Бунинг мисоли учун континент ўртасида жойлашган (Декан ярим ороли, юқори бўр охири) базальтли платоларни кўрсатиш мумкин. Сўнги ҳодисалардан архей ва протерозой эраларида кристалланган фундаментли жинслар чуқур емирилган Гондвана материги устига 1200-1500 км2 майдонга 3-3,5 км қалинликда қўйилган базальт траппаларини айтиб ўтиш мумкин.
Юқорида тасвирланган ҳодисалар билан бир вақтда Ер пўстининг ички марказидан чекка томон поғонасимон ривожланиши майдоннинг ён томонларидаги ўсиш деталларига таъсир этган. Кейинчалик булар ҳамма томонга қараб бирламчи материк тарзида ўса бошлайди ва ўзаро бир-бири билан уланиб, ривожланишида давом этади.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish