Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet124/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   136
Bog'liq


Солиштирма оғирлиги. Чўкинди тоғ жинсларининг солиштирма оғирлигини аниқлаш катта аҳамиятга эгадир. Уларнинг солиштирма оғирлигини лаборатория шароитида аниқлаш керак, ле­кин баъзан тахминан белгилаш ҳам мумкин. Масалан, кўпинча гипсни кўринишидан ангидриддан ажратиш қийин, аммо буларнинг солиштирма оғирлигидаги фарқни шу жинсларнинг бир хил катталиқдаги бўлагини олиб қўлда салмоқлаб кўриб билиш осон (гипс-2,4 ва ангидрид-2,9).


Чўкинди жинсларни тасвирлаш


Синиқ (кластик) жинслар. Синиқ жинсларнинг таснифи бўлакларининг катта-кичиклигига, шакли ва қанчалик цементланганлигига асосланган. Бу белгилар жинсларнинг ташқи кўринишини белгилаш билан бир вақтда, уларнинг ҳосил бўлиш шароитини ҳам акс эттиради.
Дағал синиқ жинслар (псефитлар) псефит структурали синиқ жинслар бўшоқ (чочиқ) ва цементланган турларга бўлинади. Чочиқ псефитлар шакли ва катталигига қараб юмалоқланган ва юмалоқланмаган жинсларга бўлинади. Улар яна йирик, ўрта ва кичик доналарга бўли­нади.
Бўлаклари роса думалоқ, одатда қирралари ҳам силлиқланиб кетган жинслар юмалоқланган жинсларга киради. Юмалоқланмаган жинсларнинг синиқлари (бўлаклари) одатда бурчакли, яъни силлиқланмаган бўлади.


Чочиқ псеоитларнинг шакли ва катталигига қараб юмалоқланган ва юмалоқланмаган жинсларга бўлиниши
жадвал 17.

Бўлакларнинг
диаметри кам

Юмалоқланган жинслар

Юмалоқланмаган жинслар

2-10
10-200
200 катта

шағал тошлар ғўла тошлар

чақиқ тош харсанг тошлар



Жинсларнинг юмалоқ бўлиши синиқ жинслар емирилган жойида тўпланадиган ерига қадар келгунча узоқ вақт ичида кўп масофани босиб ўтганлигини кўрсатади. Жинс­ларнинг юмалоқланмай қолганлиги эса, аксинча унча узоқ бўлмаган масофадан келтирилганлигидан дарак беради. Цемент ва тошнинг таркиби қандай бўлишидан қатьйназар, цемент билан бириккан, юмалоқланган синиқ дағал тошларнинг ҳаммасини конгломератлар, юмалоқланмаган бўлаклардан иборат бўлиб, цементланган жинсларни эса брекчиялар дейилади.
Конгломератлар фақатгина чўкинди тоғ жинсига хосдир, брекчиялар эса ҳар хил шароитда ҳосил бўлади. Кон­гломератлар каби бир хил цемент билан цементланган брекчиялар чўкинди жинсларга киради. Ҳар хил катталикдаги ўткир қиррали бўлакларининг таркиби цементнинг таркиби билан бир хил бўлган брекчиялар сурилиш жараёнлари натижасида ҳосил бўлади. Бундан ташқари тектоника брекчиялари ҳам бор. Улардаги ҳар турли си­ниқ бўлаклари, жинснинг турли қисмида таркиби ҳар хил бўлган цемент билан ёпишган бўлади. Жинс бўлакларида эса босим изи сақланиб қолган бўлиб, дарзлар кўринади. Жинс бўлакларида ҳам, цементда ҳам силжиш текислиги (ойна), яъни узунасига кетган чуқур ариқчалар билан қопланган силлиқ юзалар учрайди.
Тектоника брекчиялар тектоник ҳаракатлар натижаси­да жинсларнинг емирилиши ва бир қатламнинг иккинчиси устидан сурилиши жараёнидан ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам бу брекчияларни чўкинди жинслар қаторига киритмай, тектоника, узилувчанлик ҳаракатлари таъсирида пайдо бўлган жинслар деб қараш керак.
Псефитларни тасвирлашда бўлакларнинг таркибини, рангини ва катталигини, қанчалик юмалоқлигини, цементнинг таркибини, рангини ҳамда жинсдаги бўлаклар билан цемент ўртасидаги нисбатни кўрсатиш керак. Конгломератни тасвирлашга мисол: шағал конгломерат кулранг оҳактош, пушти фанитдан, қора кремнийдан ҳосил бўлган юмалоқ шаклдаги майда тош, ўртача донадор, қўнғир темирли қумтошдан иборат бўлган, цементи зич жойлашган, шагал билан майда тош ўртасидаги бўшлиқларни тўлдирган.
Қум ва қумтошлар (псаммитлар). Псаммитлар группасига структурасига қараб катталиги 0,1 мм гача бўлган жинслар киради.
Бу жинслар зичланганлигига ва цементланганлигига қараб иккита катта группага а) бўшоқ (чочиқ) - қумларга ва б) цементланган жинслар - қумтош (песчаник)ларга бўлинади.
Қум ва қумтошлар доначаларининг катта-кичиклиги-га қараб қуйидаги кичик группаларга бўлинади: а) 2 мм дан 1 мм гача бўлган (шағалга яқин) дағал донали қум ва қумтошлар; б) 1 мм дан 0,5 мм гача бўлган йирик донали қум ва қумтошлар; в) 0,5 мм дан 0,25 мм гача бўлган ўрта донали қум ва қумтошлар; г) 0,25 мм дан 0,1 мм гача бўлган майда донали қум ва қумтошлар.
Псаммитларни тасвирлашда худди псефитлардек доналарининг катта-кичиклигини ва юмалоқлигини, мине­рал таркиби ва рангини таърифлаш керак бўлади.
Псаммитлар, асосан бир минералдан тузилган бўлиши мумкин. Масалан, кварцдан, бундай ҳолларда уни кварцли қум ёки қумтошлар дейилади. Бундайларни олигомикт псаммитлар деб юритилади. Ҳар хил минерал бўлакларидан иборат бўлган (кварц, дала шпати, слюда, глауконит бўлаклари) полимикт псаммитлар дейилади.
Псаммитларни тасвирлашда юқорида кўрсатилган бел-гилардан ташқари уларнинг цемент ва доначалари орасида учрайдиган оҳакнинг бор-йўқлигини, 5-10% хло­рид кислотаси ёрдамида аниқлашга эътибор бериш ке­рак. Жинсларда оз миқдорда оҳак бўлса ҳам хлорид кислотасининг бир томчисидан қайнаш ҳодисаси кўрилади. Реакция натижа бермаса жинсда оҳак йўқ деб ҳисобланади.
Цементлашган жинсларда цементининг таркиби би­лан хусусиятини, маҳкамлик даражасини, зичлиги ва ғоваклигини бир хил бўлишини ёки ҳар хиллигини ва бошқа белгиларини албатта кўрсатиш керак. Псаммит жинсни микроскопик (кўз билан) йўл билан тасвирлашга мисол келтирамиз. Одцимизда анча зич, яшил-кулранг жинс бўлаги турибди. Бу жинс қирралари силлиқланган 0,3-0,5 мм катталикдаги кварц доналаридан иборат. Жинсда кварцдан ташқари 0,3 мм катталикдаги глауконит доналари ҳам кўп. Шу доналар жинсга яшил тус беради. НС1 кислотаси таъсир қилганда жинс кучсиз қайнай бошлайди. Бу эса жинснинг цементида бир оз оҳак қўшилган яшил-кул­ранг, ўртача донадор полимикт (кварц, глауконит) қум-тош эканлигини кўрсатади. Псаммитлар доналарнинг нисбий катталигига қараб тенг донали (сараланган) ва ҳар хил донали (сараланмаган) турларга бўлинади.
Минерал таркибига кўра, псаммитлар қуйидаги группаларга бўлинади: 1. Кварцли қумлар ва қумтошлар, асосий компонент-кварц; аралашма шаклида дала шпатлари, слюда, глауконит ва бошқалар учрайди. Цементи ҳар хил: кремнийли, гилли, глауконит ва бошқалар учрайди. Бу қумтошлар цементига қараб кремнийли, темирли ва ҳоказо бўлади. 2. Магнетитли ва гранатли қумлар кам учрайди, таркибида минералларнинг номи кўрсатилган доналар кўпроқ бўлади. 3. Глауконитли қум ва қумтош­лар Глауконит жинснинг 20-40% ни ва ундан кўпроғини ташкил қилади. Бошқа компонентлардан кварц (60-80%) ва слюда кўпроқ учрайди. Глауконитнинг миқдорига ва унинг рангининг равшанлигига қараб қум тўқ ёки оч-яшил бўлади. Қум нураганида эса глауконит парчаланиб, қўнгир-қорамтир рангдаги темирли қумга айланади. 4. Темирли қум ва қумтошлар. Қум кварцдан иборатдир. Кварц дона­лари қўнғир темир қобиғи билан ўралгандир; қумтошлар эса шу темирли минераллар билан цементланган. Ранги оч-қўнгирдан қизғиш зарғалдоқ ранггача бўлади.
5. Аркоз қум вя қумтошлар. Асосий компонентлари
гранит ва гнейсларнинг физик емирилишидан ҳосил
бўлган кварц, дала шпати ва оз миқдорда рангдор минераллардан (роговая обманка, биотит ва пироксен) ибо­
ратдир. Цементининг таркиби жуда майда юқоридаги минераллар.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish