Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Чўкинди жинсларнинг энг муҳим белгилари



Download 11,24 Mb.
bet121/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   136
Bog'liq


Чўкинди жинсларнинг энг муҳим белгилари


Чўкинди тоғ жинсларини ўрганишда магматик жинслар каби уларнинг структура ва текстураларини ўрганиш катта аҳамиятга эга. Жинсни ташкил қилган бўлак заррачаларининг шакли ва катта-кичиклиги структура, ўша бўлак заррачаларнинг жойлашуви эса текстура деб юритилади.
Структураси. Чўкинди жинслар майдаланишдан ҳосил бўлган жинс бўлакларининг катталигига қараб қуйидаги асосий группаларга бўлинади.
а) дағал бўлакли (псефит) жинслар-бўлакларнинг диаметри 2 мм дан катта бўлган йирик бўлакли жинслар;
б) қумли (псаммит) жинслар-бўлакчалари 2 мм дан
0,1 мм гача бўлади;
в) чангсимон (алеврит) жинслар-заррачалари 0,1 мм дан
0,01 мм гача бўлади;
г) гилли (пелит) жинслар-заррачалари 0,01 мм дан
кичик бўлади.
Жинслар бўлакларининг кўриниши ва шаклига қараб бурчакли (думалоқланмаган), чала думалоқланган (бурчакли, думалоқ) ва думалоқланган - силлиқ (думалоқлан­ган) бўлиши мумкин, Туфоген жинсларда эса ҳамма бўлак­лар жуда кўп бурчакли бўлади.
Қумли жинслар орасида доналарнинг катта-кичиклигига қараб: а) дағал донали (2-1 мм); б) йирик донали (0,5 мм); в) ўрта донали (0,5-0,25 мм); г) майда донали (0,25 дан 0,1 мм гача); д) алевролит (0,1 мм дан майда) жинсларга бўлинади. Кимёвий ва органик йўл билан ҳосил бўлган жинсларни ҳам шундай, яъни белгиларига қараб синфларга бўлиш қўлланилади (кристалл ёки доналарнинг катталигига, шунингдек жинс ҳосил қилувчи организмларнинг таркибига қараб). Бундан ташқари, доналарининг бир-бирларига нисбатан катта-кичиклигига қараб қуйидаги структуралар бўлади: а) тенг ва ҳар хил донали структура; б)доналари турли катталиқцаги майда (1-2 мм) шарчалар шаклида бўлган оолит струк­тура; в) жинслар варақсимон структура (қат-қат варақсимон тузилишдаги) структура; г) жинсни ташкил қилган минералнинг катталиги ва шаклига боғлиқ бўлган игна-симон ва толасимон структура; д) жинс бир-бирига қат­тиқ, цементланган ўткир қиррали бўлаклардан иборат бўлган брекчиясимон структура.
Тестураси. Зарраларнинг ўзаро жойланишларига қараб чўкинди тоғ жинслари орасида қуйидаги текстуралар мавжуддир: а) тартибсиз текстура - жинсни ташкил этган материал бетартиб жойлашган, яъни худди аралашган ҳолатда бўлади. Бундай текстура муз ётқизиқларига, мореналарга, дағал конгломератларга ва бошқаларга хосдир; б) варақсимон ва (қат-қат текстуралар) қат-қатлик юза бўйлаб турли катталиқдаги доналар тез-тез алмашиниб турганлигидан жинс юпқа-юпқа варақчаларга (қаватчаларга) ажралади; в)черепицасимон текстура (варақсимон текстуранинг бир хили). Жинс доналари осонликча юпқа, майда тахтачаларга, кўпинча бир-бирини қоплайдиган черепицаларга ажралади.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish