Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet15/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   136
Bog'liq


Уран – “Ёнбош” планета


Уран сайёраси, аслида музикачи, кейинчалик машхур астроном даражасига кўтарилган В. Гершель томонидан 1781 йили тасодифан топилди. Маълум бўлишича, планета очилгунга қадар, қарийб юз йилча илгаридан кузатилиб келинган экан. Бироқ астрономлар унга хар доим хира юлдуз деб қараб, ортиқча эътибор бермаган эканлар. Планета орбитасини биринчи бўлиб Петербург академиги А.И. Вексель ҳисоблади.
Ураннинг диамепри 49 минг 600 километр бўлиб, массаси Ерникидан 14.6 марта катталик қилади, ўртача зичлиги 1,60 г/см3. Бу сайёра Қуёшдан ўртача 19,2 астрономик бирлик масофада унинг атрофида айланади. Планета диски (гардиши) ни кўриш учун, уни кам деганда, 100 мартача катталаштирувчи телескопда кузатиш зарур бўлади.
Ураннинг орбитал тезлиги секундига 6,8 километрни ташкил қилади ва Қуёш атрофида 84 йилда бир марта айланиб чиқади. Бироқ, у ўз ўқи атрофида нисбатан тез айланади. Суткасининг узунлиги 10 соату 49 минут. Гарчи планета сирти деталларини кўриб бўлмасада, даврий равишда бу сайёра сирти равшанлигининг ўзгариб туриши яққол сезилади.
1977 йилнинг 10 мартида Ураннинг ҳаётига тегишли физик бир янгилик очилди: унинг атрофида ҳам, Сатурн атрофидаги каби, халқа топилди. Бу кун америкалик ёш астроном олимлардан Я. Эллиот, Э. Данхем ва Д. Минклар “учар обсерватория” деб ном олган махсус самолётга ўрнатилган телескоп орқали Уранни Сао 158687 деб номланган юлдузни бекитиб ўтишини кузатдилар. Кутилмаганда, юлдузнинг Уран билан тутилишига 40 минут қолганда, унинг равшанлиги кескин камайиб, бир неча секунддан сўнг дастлабки холатига келган. Шундан сўнг планета юлдузни тўсгунга қадар бундай хол яна тўрт марта қайтарилган ва нихоят, юлдузнинг планета диски билан тўсилиши 25 минутча давом этгач, яна навбат билан юлдузнинг равшанлиги беш марта камайиб олдинги холатига келган. Кузатувчилар бундай ходисанинг сабабчиси, Уран атрофида бирин - кетин бешта халка жойлашганлигидан деб тўғри фахмладилар.
1986 йилнинг 24 январида ақш нинг “вояжер-2” планеталараро автоматик станцияси эса, Ердан жўнаганидан 8 ярим йил кейин Уран сайёрасидан 81 минг 200 километр наридан ўтаётиб, у ҳақида қизиқ маълумотлар тўплади. Унинг “айтишича”, планета атмосферасининг асосий қисми молекуляр водороддан иборат бўлиб, унинг устки қисмини атомлар водородли “тож” безайди.
Нептун

“Қалам учида топилган сайёра” 1820 йилга қадар Қуёш оиласи асосан қуйидаги еттита сайёра: Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн ва Уран ҳамда уларнинг йўлдошларидан ташкил топган деб қараларди.


1820 йили парижлик астроном А. Бувар, Юпитер, Сатурн ва Уранларнинг кординаталари жадвалини жуда катта аниқлик билан ҳисоблади. Бироқ ўн йил ўтгач, Уран олдиндан ҳисобланган ўз ўрнидан 200 секундли ёйга илгарилаб кетди. Яна ўн йил ўтгач, илгарилаш 90 секундга, 1846 йилга келиб эса 128 секундга етди. Осмон механикаси, назарий ҳисоблашлар билан практика орасида бу қадар катта фарқ чиқишига йўл қўймаслиги керак эди. Астрономлар, Ураннинг ҳаракатидаги бу четлашиш, унинг орбитасидан ташқаридаги бошқа планетанинг таъсири туфайли деган қарорга келдилар.
Бундай мураккаб математик масалани ҳал қилиш учун бир вақтда бир-бирларидан бехабар холда икки астроном “бел боғлади”.
Қизиғи шундаки, Нептуннинг очилишидан анча илгари 1795 йили 8 ва 10 майда - икки марта астроном Лаланд кузатди. Бироқ ўшанда у планетани хира бир юлдуз деб ўйлаб, бу икки кунда олинган фото пластинкаларда кузатилган сайёра силжишини - ўлчашнинг хатолигидан деб тушунди. Агар ўшанда Лаланд хулоса қилишга шошилмай, бир - икки кун бу “хира юлдузча” ни эътибор билан кузатганда эди, у Нептунни Леверье ва Галледан ярим аср олдин топган бўларди.
Нептун Урандан бирозгина катта бўлиб, унинг диаметри 50 минг 100 километрдир. Зичлиги 1 куб сантиметрида 1,6 грамм. Қуёшдан ўртача узоқлиги 30,1 астрономик бирлик. Массаси ерникидан 17,2 марта катта. Планетанинг орбитал тезлиги секундига 5,5 километр бўлиб, Қуёш атрофида айланиш даври 164 йилу 280 кун. Ўз ўқи атрофида Нептун 15,8 соатда бир марта айланиб чиқади. Спектроскопик кузатишлар, Нептунда водород ва метан борлигини маълум қилди. Шунингдек, сайёранинг бу йирик йўлдоши анчайин қалин атмосфера билан ҳам қопланган деб фараз қилинади.
1949 йил планетанинг яна бир йўлдоши Койпео топди ва унга қадимги грекларнинг севимли худоса Нерей қизининг номи - нереида берилди, унинг диаметри атига 300 километр.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish